“12 ёшимдан буён 100 дан ортиқ марта зўрландим”. Рочдейл жиноий тўдаси қурбони ҳикояси

Рочдейл жиноий тўдасининг қурбони бўлган аёл айтишича, уни 12 ёшидан буён 100 дан ортиқ марта жинсий зўрлашган, лекин полиция унга "ёрдам бермаган".
Рубининг BBC Newsnight'га айтишича, полиция унинг аборт қилинган эмбрионини олиб, ДНК тести учун жўнатиб юборган, бу ҳақда унинг ўзига айтишмаган.
Собиқ детектив Магги Оливернинг айтишича, Рубининг жинсий таҳқирланишидан йилларча ўтган бўлса ҳам, мамлакатда болаларни жинсий таҳқирлаш ва зўрлаш ҳамон давом этмоқда.
Алоқадор мавзулар:
Би-би-си ушбу масала юзасидан Манчестер полициясига мурожаат қилди.
Рочдейл кенгаши вакили айтишича, кенгаш Руби жинсий зўрланган вақтларда "болаларни ҳимоя қилиш учун керакли чорани кўрмагани учун чуқур афсусдадир".
Руби бошқа болалар ҳам жиноят ҳақида полицияга хабар берганда уларни эшитишлари ва ёрдам беришларини истайди.
Полиция интервьюларидан сўнг уни консультация бериши учун чақиришди.
Январ ойида эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, Рочдейлда болалар йиллар давомида педофил тўдаларнинг "раҳм-шафқатига" муҳтож бўлиб келган, чунки полиция ва кенгаш етарлича эътибор қаратмаган.
Ҳисоботда шаҳарда 2004 йилдан 2013 йилгача рўй берган 111 ҳолат эътиборга олинган ва полициянинг ўз ишини эплай олмагани, болалар учун потенциал хавфли 96 нафар эркакнинг номи ҳам тилга олинган.
Рубининг (унинг асл исмини юридик сабабларга кўра ошкор қила олмаймиз) айтишича, ҳаммаси эркаклар уни ва дўстларини бирга овқатланишга чақиргандан кейин бошланган.
Буларнинг бари бир неча ҳафта давомида юз берган.
Аммо бир гал уларни квартирадаги хонага киритишмаган, чунки у ерда бошқа одамлар бўлган.
"Улар бизга бир литр ароқ ва 10 та сигарет беришди. Сўнг бизга ўша хонага киришга рухсат беришганида, биз ҳақиқатда маст бўлиб қолгандик."
'Бўшашиб қолдим'
Рубининг айтишича, " у ерда бизни 30 дан 40 нафаргача эркак кутиб турган экан. Сўнг "улар мени зўрлашди".
"Бири тугатса бошқаси келарди, бу тун бўйи давом этди."
Зўрлаш давом этган, чунки тўда уни қўрқитган ва у "бошқа иложим йўқ", деб ўйлаган.
"Улар телефон номеримизни олиши, мактабимизга бориши, уйимиз олдига келиши, бизни ҳамма ердан қидириб, барибир топиши мумкин эди."
Унинг айтишича, уни тўрт йил давомида "мамлакатнинг турли бурчакларидан келган" эркаклар "эҳтимол юздан ортиқ марта" зўрлаган.
"Бредфорд, Нелсон, Бирмингем, Блекпулдан одамлар бор эди... [тўда] бизни ҳамма жойга олиб кетарди", дейди у.
"Мен ўзимни шунчаки бўшашиб қолгандек ҳис қилардим."
2008 йилда Руби жинсий саломатлик клиникасига борди, чунки бошқа ёрдам берадиганлар йўқ эди.

Сурат манбаси, .
"Биз мактаблар ва ижтимоий хизматларга бордик. Чора кўришмади, шунчаки бизга презерватив бериб, қайтариб юборишди.
Ҳисобот тасдиқлашича, Руби «Инқирозда ёрдам бериш гуруҳи»га аввалроқ унга ароқ бериб, жинсий тажовуз қилган ёши каттароқ йигитлар ҳақида айтган.
Ўша йили у болаларни ҳимоя қилиш режасига киритилган ва 2009 йил бошида полиция унинг аҳволидан хабардор эди.
Руби 13 ёшида аборт қилди ва Манчестер полицияси гумондорларлар билан эмбрионнинг ДНК мослигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза ўтказди.
Ҳисоботда айтилишича, Рубига ҳомила полицияга топширилгани ҳақида айтилмаган.
Рубининг айтишича, кейинроқ полиция ундан аборт қилинган ҳомилани дафн этасизми, деб сўраган.
2010 йилда Руби ижтимоий хизматчига олти нафар ёши каттароқ осиёлик эркаклар томонидан давом этаётган зўравонлик ҳақида гапирди, дейилади ҳисоботда.
У, шунингдек, ижтимоий хизматларга 60 нафар эркак ҳақида хабар берди.
Икки йил ўтгач, уни зўрлаган эркаклардан бири одам савдосида айбланиб, саккиз йилга қамалган.
Аммо тўрт йил ўтгач, Руби уни маҳаллий дўконда кўриб қолди. Унинг айтишича, унга ўша эркакнинг қамоқдан озод қилингани ҳақида хабар берилмаган.
"Аввалига икки марта қарадим, чунки кўрганларимга ишонмадим. Кейин унинг шу ердалигини билгач, қочдим", дейди у.
"Кейин уч ойча уйдан чиқмадим."
Руби полицияга қўнғироқ қилдим, лекин "улар ҳеч нарса қилмадилар" деди. "Мен довдираб қолдим".

Ҳисоботда айтилишича, Манцестер полицияси тўққиз йил давомида болаларни жинсий эксплуатация қилиш бўйича тергов ўтказган ва жиноятни паст хавфли деб топган.
Магги Оливер 2012 йилда бу ишлар талаб даражасида кўриб чиқилмагани сабабли Манчестер полициясини тарк этди ва жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш учун фонд тузди.
Унинг айтишича, Рочдейлда болаларнинг жинсий эксплуатацияси ҳали ҳам содир бўлмоқда ва унинг жамғармаси "бутун мамлакат бўйлаб" жабрланувчилардан шикоятларни қабул қилмоқда.
"Бугунги жабрланувчилар ҳам менга Руби ва ўша болалар 12 йил олдин айтган сўзларни айтишмоқда", дейди Оливер хоним.
"Ўйлашимча, жамоатчилик нима бўлаётганини билади, лекин менимча, полиция ва ижтимоий хизматлар ҳали ҳам бундан сабоқ чиқармаган."
Руби жинсий зўравонлик қурбони бўлган болаларга кўпроқ ёрдам беришга чақирди ва полиция сўроқ қилганидан кейин уларга психологик ёрдам кўрсатилиши кераклигини айтди.
"Мен жинсий тажовуз ҳақида хабар берган ҳар бир бола полиция бўлимида тингланиши керак", деди у.
"Улар кучли руҳий ҳиссиёт таъсирида бўлишади. Бу ҳолда юрганларидан кўра, [уларга] профессионаллар ёрдам бериши керак.
Рочдейл кенгаши вакили: "Биз 2004-2013 йиллар оралиғида Кенгашда хизмат қилганлар, мамлакатнинг бошқа кўплаб ҳудудларида бўлгани каби, нима бўлаётганини тан олмагани ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш чораларини кўрмаганидан чуқур афсусдамиз» деди.
"Бугунги кунда анча қаттиқроқ амалиётлар мавжуд ва биз бу даҳшатли ишлар қайта такрорланмаслиги учун ҳаракат қиламиз."
















