Путин форумининг ягона меҳмони Ким Чен Ин. Россия тобора ихоталанмоқдами? Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Ғарб жосуслик хизматлари Путин билан Ким Чен Россиянинг Украинага қарши уруши учун қурол-яроғ савдосини муҳокама қилиш учун учрашмоқчилар деган хабаридан бир ҳафта ўтиб, Шимолий Кореядан камдан-кам чиқадиган Ким Чен Ин ўзининг зирҳли поездида Россияга қараб йўлга чиқди.
Ким Чен Ин поездининг ғилдираклари Россия темир йўлига кичкиналик қилади, Россия-Шимолий Корея чегарасидаги Туманганг станциясида Россия ғилдиракларига алмаштириш талаб қилинади.
Россия оммавий ахборот воситалари поезднинг Ҳасан станциясидан ўтганини хабар қилди, қисқа видеосини намойиш этди.
Алоқадор мавзулар:
Мухбирларнинг хабар қилишларича, Ким Чен Ин поезди Владивосток шаҳридан ўтиб, Россиянинг Амур вилоятидаги "Восточний" космодромига йўл олган, Президент Путин билан Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин музокаралари космодромда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Учрашув 12 ёки 13 сентябрга мўлжалланган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Икки давлат раҳбари учрашувидан кўзланган мақсад, Россия Шимолий Кореядан артиллерия снарядлари, акслтанк ракеталари, ялпи ўт очиш тизимлари ва қисқа масофага мўлжалланган баллистик ракеталар сотиб олишни, Шимолий Корея эса озиқ-овқат, сунъий йўлдош ва сувости кемалари учун Россиядан илғор технологияларни қўлга киритишни истайди.

Сурат манбаси, Getty Images
Шимолий Корея ҳарбий мақсадлар, қурол-яроғ учун катта маблағ сарфлайди, аммо бу мамлакат ичидан олинадиган хабарлар инсонлар жуда қашшоқ яшашини кўрсатади.
Охирги йилларда қурғоқчилик, очарчилик кузатилган, шунинг учун ҳам Шимолий Корея доимо инсопарварлик ёрдамларига муҳтож.
11 сентябрь куни АҚШ Россия билан Шимолий Корея ўртасидаги янги қурол-яроғ битими янги санкцияларга сабаб бўлишидан огоҳлантирди, Шимолий Кореяни Россияга қурол сотмасликка чақирди.
Россия Владивосток шаҳрида 10-13 сентябрь кунлари "Шарқий иқтисодий форум" ўтказаяпти.
Форум шиори этиб "Ҳамкорлик, тинчлик ва фаровонлик йўлида" деб аталган.
Мухбирларнинг ёзишича, Россиянинг "Шарққа нигоҳ" ташаббусига Украина босқини туфайли шикаст етди.
Олдинги йиллардаги иқтисодий форумларига Хитой, Япония ва Жанубий Корея расмийлари иштирок этганлар.

Сурат манбаси, Reuters
Ҳозирга келиб Россиянинг муҳим иқтисодий шериклари бўлган Япония ҳам, Жанубий Корея ҳам Украина босқинини қоралади, савдо-сотиқни тўхтатди.
Олдинги форумларда Президент Си Цзиньпин нутқ билан чиққан бўлса, бу гал Хитой юқори лавозимли мулозимини юборган.
"Бу йил Россиянинг ихоталанганини кўрсатяпти. Ким Чен Индан бошқа форумда Осиёнинг бирор давлати раҳбари бўлмайди", деди Россия-Хитой муносабатлари бўйича эксперт, Осиё Жамиятидан Филипп Иванов.
"Глобал Жануб мамлакатлари Россиянинг Украина урушини қораламасалар ҳам, фақат айримлари, хусусан, Хитой ўзининг иқтисодий тухумларини Россиянинг рискка тўла саватини жойлаштираяпти", дейди эксперт.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













