Шаръий никоҳ учун Фотима отасини судга берди Dunyo Янгиликлар

Сурат манбаси, Getty Images
20 яшар Фотима Алию отасини судга берди. Шаръий маҳкама ҳаками ҳам "мажбурий эрга бериш рағбатлантирилмайди" деди.
Африкадаги оммавий ахборот воситаларининг эътиборини Нигериядаги бир иш жалб этган.
Кадуна штатида исломий маҳкама шикоят аризасини кўриб чиқмоқда.
Қиз отасини судга беришга қарор қилган.
Алоқадор мавзулар:
"Отам мени бегона эркакка турмушга чиқишга мажбур қилмоқда", деган шикоятчи Фотима Алию.
Шаръий маҳкама ишни кўриб чиқаётган вақти қиз адвокатининг айтишича, Фотима бошқа бир йигитни севади.
Судга чақирилган отаси қизи чиндан ҳам унаштирилганини тасдиқлади.
"Қизимга куёвни тирикликлари пайти ота-онам танлашган, мен уларнинг истакларини ҳурмат қиламан, деди ота.
Шаръий маҳкама ҳаками Малам Айеку Абдул Раҳмон, отанинг қизи учун эр танлашга ҳаққи бор, лекин мажбурий никоҳ рағбатлантирилмайди, деди.
Ҳакам отани сабрли бўлишга чақирди.
"Майли, қизингиз турмушга чиқишни истаётган йигит келсин, танишинглар, агар характери ва диндорлиги сизга маъқул келса, қизингизни унга турмушга беринг", деб маслаҳат берди судья.
Нигериянинг Замфара штатида илк бор 1999 йили Шариат қонуни жорий этилди.
Бугунга келиб Нигерия шимолидаги 11 штатда Шариат маҳкамалари амал қилади.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















