Туркия зилзиласи: Юзлаб оила ҳамон яқинларини изламоқда - янгиликлар, видео

Umid
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Туркиядаги қақшатқич зилзиладан ҳалок бўлган сони 50 мингдан ошди. Ер қимирлашидан етган зарар 100 миллиард доллардан ошиққа баҳоланмоқда. Зилзиладан жабр кўрганларнинг ҳаётини бир изга тушириш учун катта куч ташланган бўлса-да, юзлаб оилалар ҳамон яқинларини изламоқда. Уларнинг тириги ёки ўлигини топишга умид қилмоқда.

Туркияда қақшатгич зилзила бўлганига 1,5 ой бўлди. Бироқ Ўрхан ҳамон жиянларини қидирмоқда.

13 яшар Исмат ва 9 яшар Сирож уйда ухлаётган эди.

Болаларнинг ота-онаси ва сингилиси зилзилада ҳалок бўлишган.

Тўққизинчи куни уларнинг жасадлари топилган ва вайроналар ичидан чиқариб олинган.

Бироқ ўғлонларнинг изи ҳамон чиқмаяпти.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зилзила жабрдийдалари учун махсус телефон линияси очди.

Ўрхан яқинда шахси аниқланган болаларни текшириш учун ҳар куни қўнғироқ қилади. Оила ДНК намуналарини ҳам берган.

"Бино 1,5 ёки 2 дақиқадан кейин қулаганини эшитдик ва гувоҳлар кўплаб одам қочиб чиққанини айтишди. Балки жиянларим ҳам чиқиб олгандир. Ўлиги бўлса ҳам, ҳатто суяклари бўлса топилишини истаймиз, ИншаАллоҳ", дейди Ўрхан Коскер.

Туркия ҳукуматининг айтишича, зилзила содир бўлгач вайроналар остидан қарийб 2 минг қаровсиз бола қутқарилган ва расмий рўйхатга киритилган.

Яна 200 нафарининг шахси анқлаштирилиши ва яқинларига берилиши керак.

Бироқ нафақат болалар бедарак кетган.

umid

Ҳижрон Карадағ ер қимирлаганидан бир неча соат ўтиб, қулаган уйи остидан қутқарилган.

Аммо шифохонага олиб кетилганидан сўнг бедарак кетган. Опаси ва акаси уни ўнлаб шаҳарлардан излашди.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги очган рақамга телефон қилдим. Улар хавотирланмаслигимни, шифохоналар энг хавфсиз жойлигини айтди. Бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйишди. Уни топиш учун касалхоналарни бирма бир қараб чиқдик", дейди унинг опаси Ўзгур Динле.

Излашаётганда мингга яқин одам зилзила содир бўлган куни ўша ерга кўмилганидан хабардор бўлишди.

Жасадларнинг расми ва ДНК намуналари олинганидан сўнг ерга қўйилган.

Ниҳоят, 4 ҳафта ўтгач Ҳижроннинг жасади ДНК орқали топилди.

Уни оммавий қабристондан олиб, яқинлари ётган қабристонга кўмишди.

"Йўқотиш ўта оғир, ҳақиқатан оғир. Ўлди дейсан, ундаймас, тирик дейсан, ундай ҳам эмас. Умид сўнмайди, ҳатто тушдан умид қиласан. Кейин, ҳеч бўлмаса мозори бор-ку, деб севинасан", дейди Ҳижроннинг акаси Абдул Қудус Казан.

Зилзиладан сўнг Туркия бўйлаб бедарак йўқолган одамларнинг расмий рақами йўқ.

Бироқ камида 1400 жасаднинг шахси аниқлаштирилиши кераклиги айтилади.

Ўз яқинларини излаётган юзлаб оилаларнинг изтироби эса давом этмоқда.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002