Эрон: Ертўладаги озодлик ёки махфий рақс клуби Eron Dunyo Yangiliklar Янгиликлар

PA Media

Сурат манбаси, PA Media

Ертўладаги рақс кечасидасиз. Ичкаридаги юзлаб одамлардан бошқа ҳеч ким бу ерни билмайди.

Атрофингизда ҳамма рақс тушмоқда. Мусиқа баланд, атмосфера жуда зўр.

Эронда бундай рақс кечалари шунчаки тунги хордиқ учун эмас, балки исён рамзи ҳамдир.

22 ёшли Маҳса Аминий полиция ҳибсхонасида вафот этган ўтган йил сентябрь ойидан бери бутун мамлакатга норозилик намойишлари тўлқини тарқалди.

Аксарияти аёллар бўлган бу намойишчилар Эроннинг диний етакчиларидан ҳам, уларнинг жамоат жойларида нима кийиш ёки қилишни белгиловчи қоидалардан ҳам халос бўлишни хоҳлайди.

Ҳукумат намойишларни қаттиққўллик билан бостиришга уринмоқда. Юзлаб одамлар қамоққа олинди. Айримлар мажбуран иқрор қилдирилгани, қийноққа солинганини айтса, бошқалари ўлимга ҳукм қилинган.

Ошкора норозилик учун жазолар қаттиқ бўлиши мумкин, аммо эронликлар ҳали ҳам мавжуд тизимга қарши чиқиш йўлларини изламоқда.

Шу йўллардан бири рақс ва мусиқадир.

"Катта хавф"

"Бу ертўла кечаларига бориб қолсангиз, ўзингизни Европа ёки АҚШнинг бирор жойидаги ертўладаман деб ўйлайсиз", дейди Аида.

"Чунки фарқ йўқ.

AIDA

Сурат манбаси, AIDA

Сурат тагсўзи, DJ Aida

Аммо бу келганлар учун ҳам, ташкилотчилар ва DJ'лар учун ҳам катта хавф."

DJ ва мусиқа продюсери, 30 ёшли Аида Эронда туғилган ва 12 ёшида Канадага кўчиб ўтган.

Мамлакатда унинг қариндош-уруғлари, дўстлари бор, уларни узоқдан кузатиб, уларга ёрдам беришни истайди.

Шундай қилиб, Аида ҳамкасби DJ Нисо Озодиҳон билан биргаликда эронлик аёллар, продюсерлар ва мусиқачиларнинг "Аёллар, ҳаёт, эркинлик" электрон тўпламини яратди.

Улар ушбу альбом мамлакатдаги норозилик ҳаракати ҳақида хабардорликни оширади деб, умид қилмоқдалар ва бундан тушган маблағ Эрон аёлларига ёрдам берадиган ташкилотларга ўтказилиши режалаштирилган.

Нисо беш ой олдин ўзи туғилиб ўсган Эрондан Европага кетган.

Ватанида у оммавий тадбирлар уюштирган, аммо улар жуда жонли бўлмасди, чунки мамлакатда рақс ноқонуний ва номақбул ҳаракат ҳисобланади.

Нисо ва Аида "маданий тажриба" сифатида шовқинсиз шаклда мусиқа ва визуаллардан фойдаланган ҳолда кичикроқ шоуларга рухсат беришини айтади.

Аммо уларнинг иккиси ҳам улар учун рақс эркинлик рамзи эканлигини айтишади.

Нисонинг клубдаги биринчи тажрибаси унинг "стрессизлик, хотиржамлик ва эркин тинглаш" эди.

"Бу жуда ҳиссий тажриба, чунки бизда Эронда бундай нарса йўқ", дейди Нисо.

DJ Nesa Azadikhan

Сурат манбаси, Nesa Azadikhan

Сурат тагсўзи, DJ Нисо Озодиҳон

"Аммо зиёфатларда ўзимни доим шундай ҳис қиламан.

Мен бу мумкин бўлишини ва Эронда ҳам ташкил этилишини хоҳлайман."

Аида ҳам шундай фикрда: "Мен клубларга борганимда, клубларда ўйнаганимда ва Эрон ҳақида ўйлаганимда ҳам худди шундай туйғу пайдо бўлади".

"Ёруғроқ келажак"

Аида ҳам, Нисо ҳам уларнинг тўплами Эронда эшитилишига ва ҳатто ертўла рақс кечаларининг саундтрекига айланишига умид қилмоқда.

"У Эронда ҳам эшитилади.

Эронда ҳам биз билганимиздек, рақс ва ҳаёт бор. Тўғри, оммавий эмас, лекин бор», дейди Аида.

Аммо улар Нисо клубга илк марта боргандаги ҳис-туйғуларини бошқалар ҳам ҳис қилишларини исташади.

"Бу ёруғроқ келажакка ва мамлакатда ҳамма нарса ўзгариши мумкинлигига умид", дейди Аида.

"Эрондаги истеъдодлилар кўп ва улар ўз истеъдодларини намойиш эта олишади.

Биз мавжуд чекловлар ва қоидалар туфайли ўз чиқишларимизни қурбон қилмаслигимиз керак."

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.