Эрон: Норозилик иштирокчисига илк ўлим жазоси берилди, аммо норозилик сўняптими? Eron Dunyo O'zbekiston

Сурат манбаси, Getty Images
Эронда ҳукуматга қарши намойишлар давом этар экан, маҳкама илк намойишчини ўлим жазосига ҳукм қилди.
Яна беш айбланувчи 5 ва 10 йиллик қамоқ муддатларини олдилар.
Эрон бўйлаб намойишлар икки ой аввал 22 яшар Маҳса Амини исмли аёл сочини тўғри ёпмагани учун ҳибсга олиниши ва ҳибс чоғида ўлиши ортидан бошланганди.
Норозиликларни бостиришга уринишлар билан намойишларни тинчитиб бўлмади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бу ҳафта Эронда давом этган аксил-ҳукумат намойишлар хиссиётлар ҳали ҳам сўнмаганини кўрсатди.
Аммо, уларнинг қатнашчилари энди янги хавфга юз тутмоқда - ўлим жазоси.
Ўтган икки ой ичида 14 мингдан ошиқ одам ҳибсга олинган.
Намойишчига нисбатан илк ўлим жазоси Теҳрон вилоятидаги судда берилган. Би-би-сига маълум бўлишича, ўлим жазосига лойиқ деб кўриладиган айни оғир жиноятларда яна камида олти киши айбланган.
Айбланувчиларга қўйилган айблар сирасига «ҳукумат биноларига ўт қўйиш ва жамоатчилик тартибини бузиш»дан тортиб, «Худонинг душмани» бўлиш киради.

Сурат манбаси, Getty Images
Эрон ҳукумати ғалаён дея тасвирлаётган бу намойишларнинг юзлаб иштирокчилари ўхшаш айбларга юз тутмоқдалар. Охирги суд ҳукми уларнинг тақдири бўйича хавотирларни уйғотяпти.
Эрон ҳукуматидаги баъзи доиралар қаттиққўл бўлишга, намойишчиларни буткул синдириш учун имконқадар кўпини ўлим жазосига тортишга чақиришмоқда.
Айнан шу қаттиққўллик тизимнинг охирги ҳаракатларини акс эттиради.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари хабар агентлигига кўра, икки ой давом этган намойишларда 328 киши ҳалок бўлган, улар орасида болалар ҳам бор. Аммо, намойишларни бу тўхтата олмади.
Ҳукуматдаги бошқа доиралар намойишчиларни янада ғазаблантирмаслик учун зўравон усулларни чеклашга чақиряптилар. Бироқ, бунга энди кеч бўлган кўринади.
Эроннинг кескин кийим қоидаларига қарши бошланган норозилик бугунга келиб тизим асосларини титратяпти.
Мамлакат лидерлари судларнинг олий жазо ҳукмлари аҳолидаги ғалаён рухини ўлдиришига умид қилишмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













