TikTokда қандай машҳур бўлмоқдалар ва минглаб доллар пул топмоқдалар? Dunyo Yangiliklar

Жейк Свит TikTok'да Surfaceldn номи билан танилган
Сурат тагсўзи, Жейк Свит TikTok'да Surfaceldn номи билан танилган
    • Author, Дуглас Шоу
    • Role, BBC News Бизнес репортёри

Мен Жейк Свитни (TikTok'да Surfaceldn) учратганимда унинг бош қашишга вақти йўқ эди.

У Испанияда ўтадиган MTV Видео ва мусиқа мукофотини топшириш маросимига махсус меҳмон сифатида учиб кетмоқда. 21 ёшли йигитнинг айтишича, у маросимдан кейин бўладиган зиёфатда, мусиқанинг энг катта юлдузлари билан учрашади, лекин энг асосийси, у ўзи ҳурмат қиладиган ижтимоий медиа инфлюенсерлари билан кўришади.

У ушбу маросимга таклиф олгани сабаби унинг TikTok'да уч миллиондан ортиқ обуначиси борлигидир (поп юлдузи Дуа Липадан икки баравар кўп). Унинг тадбирда иштирок этиши тадбирнинг ҳам, унинг ўзининг ҳам мавқеини оширади.

Алоқадор мавзулар:

Аммо зиёфат тугагач, у катта тантана билан "Ер"га қайтади, у Ноттингем университетидаги ўқишига қайтади.

Жейк ўқишдан ташқари вақтида, TikTok'да видео яратишни ёқтиради. Мисол учун, бир видеосида у кўрпани попкорн билан тўлдириб, укасини қанчалик ҳайратда қолдиргани тасвирланган.

Аммо у сувда ҳажмини ўзгартирадиган рангли гранулалар - орбиз билан турли томошалар кўрсатиши билан машҳур.

У 2018 йил ноябрь ойида дўстлари билан кўнгилочиш учун TikTok'да иш бошлаган. Унинг видеолари дарҳол ўн минглаб марта кўрилди, шундан кейин у бу ишларга қизиқиб қолди.

Энди Фелисити Ҳарфин (@refelicity) ва унинг ўғиллари билан танишинг.

Tiktok даги Ҳарфин оиласи

Сурат манбаси, Harfin Family

Сурат тагсўзи, Tiktok даги Ҳарфин оиласи

Фелисити Эдинбургда яшайди ва маркетинг соҳасида ишлайди - ҳеч бўлмаганда у шундай эди.

У ўтган йили TikTok'ни кашф этди ва кулгили видеолар яратишга қарор қилди. У икки ўғлини ҳам бунга жалб қилгандан сўнг, ҳамма нарса ўзгариб кетди.

Ёзда у "Болаларимнинг қасоси" деб номланган "бир кунлик ҳазил" марафонини ўтказди.

Бунда у қўлини машина эшиги қисиб қолгандек кўрсатиб, ўғилларининг юзларига пиширилган ловия суртади.

Сериянинг ярмигача унинг видеолари доимий равишда икки миллион кўрилди, ҳатто биттаси 13 миллионга етди.

Ҳозир унинг 1,8 миллион обуначиси бор ва TikTok деярли унинг тўлиқ кунлик ишига айланган.

presentational grey line

TikTok - Хитойга тегишли ижтимоий медиа иловаси бўлиб, у сизга қисқа видеони бошқалар билан баҳам кўриш имконини беради. Илованинг халқаро версиясида бир миллиарддан ортиқ фойдаланувчи мавжуд. 2019 йилда у WhatsApp'дан кейин дунё бўйлаб энг кўп юклаб олинган иккинчи илова бўлди.

Ушбу платформа ByteDance компаниясига тегишли ва Musical.ly иловасидан ўсиб чиққан. Мусиқа унда муҳим қисм бўлиб қолмоқда - постларни сўнгги тижорат релизларнинг парчаларига мослаштириш мумкин.

TikTok'нинг бошқа ижтимоий медиа платформаларидан фарқи шундаки, у сиз учун видеоларни топади. Дўстлар томонидан жойлаштирилган видеоларни томоша қилишдан ташқари, фойдаланувчиларга компаниянинг дастурий таъминот алгоритми бўйича видеолар тавсия этилади.

Дўстларингиз фаолияти асосида контент тавсия қиладиган Facebook'дан фарқли ўлароқ, TikTok уларнинг дидини аниқлаш учун иловадаги фойдаланувчи ҳатти-ҳаракатларини чуқур ўрганади. Тўғри турдаги контентни тайёрланг ва миллионлаб кўзни ўзингизга қаратинг.

TikTok'нинг бунчалик оммалашуви сабабини шу билан тушунтириш мумкин. Назарий жиҳатдан, ҳар ким "TikTok машҳурига айланиши мумкин - видаоларингиз тарқалиши учун реалити-ТВ юлдузи ёки машҳур спортчи бўлиш шарт эмас".

Ҳештеглар челленжлари ва тажриба истеъдодлар шоусига ўхшайди.

YouTube ва Instagram каби платформаларда инфлюенсерлар реклама даромадлари ва пулли реклама акциялари орқали миллионлаб даромад қилади. Шундай қилиб, TikTok'ни эгаллайдиган инфлюенсерлар даромад олиши мумкинми?

Жейк бир видеода акасининг кўрпасини поп-корн билан тўлдирди

Сурат манбаси, other

Сурат тагсўзи, Жейк бир видеода укасининг кўрпасини поп-корн билан тўлдирди
Presentational white space

Жейк TikTok'дан оз бўлса ҳам, аммо барқарор даромад олмоқда, бу унга университетдаги ўқишига ёрдам беради - озиқ-овқат каби нарсалар учун етарли. Аммо у топган пулнинг катта қисми кейинги видеолари учун тайёргарликка сарфланади.

Кунига бир нечта видео яратиш кўп вақт талаб этади - ҳатто унинг 15 сонияли видеоларини ёзиб олиш учун бир соатгача вақт кетиши мумкин. Университетда ўқишдан қийналиб қолмаслик учун "қўшимча" ишлашига тўғри келади.

Аммо у зиёфатларга таклифномалар ва ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишдек имкониятларга ҳам эга бўлади.

"Мен рекламалар учун пул оламан, - деб тушунтиради у. - Amazon Music, репперлар каби Trippie Redd and Juice Wrld каби одамлар билан ишлаганман."

"Улар бу қўшиқ ҳақида видео суратга олиб, реклама қилишингиз керак, дейишади ва мен унга ўз ижодий талқинимни киритаман."

Harfin

Сурат манбаси, Harfin

Сурат тагсўзи, Ҳарфин оиласининг бир машҳур видеосида гўёки Фелиситининг қўли машина эшиги ичида қолиб кетади

Жейк инфлюенсерларга хизмат кўрсатиш учун пайдо бўлган рақамли агентликлардан бири Fanbytes орқали пуллик иш топади.

Ушбу турдаги таниқли агентликлар орасида 2012 йилда ташкил этилган, ўйин юлдузи KSI ва YouTuber Zoe Sugg томонидан сотиб олинган Gleam Futures билан шартнома тузган OP Talent бор.

Тимоти Арму Fanbytes компаниясини 2017 йилда университетда танишган бошқа компьютер олимлари билан асос солган.

Компания "Z авлоди" ва 18-21 бозорига эътибор қаратган ҳолда Snapchat ва TikTok фойдаланувчиларини рўйхатдан ўтказиш билан банд. У кимнинг обуначилари сони кескин ортишини башорат қилиш учун ички алгоритмлардан фойдаланади.

Унинг дастурий таъминоти, шунингдек, ўз обуначиларини ҳаволаларни босишга ким ишонтира олишини ўлчайди.

Шундан сўнг, эскича йўсинда инсоний қарорлар кучга киради.

"Бизга "кўнгилочар реклама"ни тақдим эта оладиган одамлар керак", деб тушунтиради Арму. Бу ўртача сифатни сақлаб қолган ҳолда, қизиқ контентни пули тўланган реклама контент билан мукаммал аралашмасидир.

Арму Deliveroo каби брендлар ва ҳукумат билан инфлюенсерларни боғлашга ёрдам беради.

Presentational grey line

Британиянинг энг йирик ТикТок юлдузлари

  • Holly H @hollyh - рақс ва лайфстайл - 16,4 миллион обуначи
  • Jamil and Jamel Neffati @neffatibrothers - рақс ва ҳазил - 8,6 миллион обуначи.
  • Luca Gallone @lucagallone - фокусчи - 7,3 миллион обуначи
  • Abby Roberts @abbyrartistry - визажист - 6,6 миллион обуначи.
  • Bobbie @bobbie - лайфстайл ва ҳазил - 5,8 миллион обуначи.

Манба: TikTok

Presentational grey line

Инфлюенсерлар, агар улар TikTok'да икки миллиондан ортиқ обуначига эришса, йилига 26-32,000 доллар даромад олишлари мумкин, дейди Арму, пуллик контент ва савдо-сотиқ орқали.

presentational grey line

Энди Шауни Кибби билан танишинг( @itzshauni).

Shauni

Сурат манбаси, other

Сурат тагсўзи, Шауни Tiktok да @Itzshauni номи билан машҳур
Presentational white space

У 2016 йилда илованинг ўтмишдоши Musical.ly'га қўшилган. Беш кун ичида унинг видеолари 10 000 та лайк тўплади ва имкониятни дарҳол пайқади, дейди у.

Унинг видеолари нима учун ёш томошабинларга ёққанини кўришингиз мумкин. Уларнинг кўпчилиги майдончадаги ўйинларга ўхшайди ва улар орасида кулгили ҳазиллар, дўстларни ҳайратда қолдириш учун найранглар, рақслар ёки севги ва муносабатлар ҳақида чиқишлар бор.

TikTok энди унга яшаш учун етарлича пул, шунингдек, кийим-кечак сотиб олиш одатига эрк беришига имкон бермоқда - аммо унинг мухлислари сонидан кўра камроқ.

TikTok ўзгаришларини кузатиб бораётган CORQ номли таҳлил платформаси раҳбари Сара Сара МакКоркодейл TikTok мураккаб молиявий таклиф эканлигини тасдиқлайди.

presentational grey line

У бу йил брендлар бунга кўпроқ пул сарфлашини башорат қилган бўлса-да, инфлюенсерларни мукофотлаш модели YouTube ёки Instagram'дан фарқ қилиши керак, чунки "қисқа муддатли трендлар ҳам алоҳида шахслар каби оммабоп бўлиши мумкин".

"Бу худди Facebook'дан олдинги Интернетга ўхшайди, у тез ўзгаради ва олдиндан айтиб бўлмайди."

Эгизаклар Шанае ва Ренае

Сурат манбаси, other

Сурат тагсўзи, TikTok юлдузлари Шанае ва Ренае лаб бўёғи маҳлсуотини йўлга қўймоқдалар

TikTok реклама кампанияси билан асосий оқимга айланиш ва Лондонда ҳамжамиятни бошқариш фаолиятини кенгайтириш билан банд. У ўз инфлюенсерларининг пул топиш фаолиятини янада эҳтиёткорлик билан бошқариши керак бўлади, чунки бу кўпроқ эътибор тортади.

"Агар сиз кимнингдир ҳомийлигида контент яратсангиз, буни аниқ кўрсатишингиз керак ва агар бренд ёки инфлюенсер буни қилмаса, Реклама Стандартлари Бошқармаси (ASA) томонидан жазоланиши мумкин, - дейди МакКоркодейл хоним. - Совға бўлган кийим кийган бўлсангиз ҳам, бу аниқ кўрсатилиши керак."

Ҳозирда TikTok'даги барча инфлюенсерлар ҳам ушбу қоидаларга амал қилмайди ва яқинда Instagram'даги инфлюенсерлар масъулиятсизлиги ва маҳсулотни тарғиб қилишда носамимийлиги туфайли тақиққа тушди.

Сара МакКоркодейл
Сурат тагсўзи, Сара МакКоркодейл ижтимоий тармоқ инфлюенсерлари агентлигини бошқаради

TikTok'нинг таъкидлашича, "реклама сифатида жойлаштирилган ҳар бир видео ASA кўрсатмаларига мувофиқлигини текшириш учун кўриб чиқилади".

Шунингдек, у мунтазам равишда ASA тавсияларини инфлюенсерларга етказади ва агар у видеога ҳомийлик қилинганлигини билдирса, видео автоматик равишда «#ad» кўрсатилган ҳолда жойлаштирилади.

TikTok илгари инфлюенсер ҳатти-ҳаракатини назорат қила олмаган. Ўтган йили у баъзи юлдузлар ёш мухлислардан "рақамли совғалар" орқали молиявий фойда олиш учун фойдалангани учун узр сўрашга мажбур бўлди ва инфлюенсерлар ўзлари иловадан кўпроқ йўл-йўриқ сўрамоқда.

TikTok'нинг фойдаланувчилари сони ўсиб борар экан, фойдаланувчининг махфийлиги ва шахсий хавфсизлиги каби барча ижтимоий медиа платформаларига таъсир қилаётган муаммолар уни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Қўшма Штатларда 13 ёшгача бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни сақлагани учун жаримага тортилди ва яқинда "Бош ёриш челленжи" деб номланувчи мем учун танқидга учради.

presentational grey line

Хайрия ташкилотлари, шунингдек, уни ёш болаларни алдаш олдини олиш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Жейк ўқишни тугатиб, кейин TikTok'га эътибор қаратиш, ижтимоий тармоқда инфлюенсер мартабасини олишни режалаштирмоқда.

"Бу менинг касбим бўлишини хоҳлайман", дейди у. Шу билан бирга, у платформа берадиган қизиқарли имкониятлардан баҳраманд бўлади.

Талабанинг навбатдаги тадбири пойабзалларнинг тақдимот кечаси бўлиб, у албатта бу ҳақда TikTok'да гапириб беради.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek