Дин ва дунё: Ё ҳижобингни еч ёки рақсга тушишни тўхтат! Islom Ayol Din

Сурат манбаси, YouTube/Sabrina Azhar
Ё ҳижобингни еч ёки рақсга тушишни тўхтат! Бу машҳур ҳижобли YouTube канали соҳибаси Сабрина Азҳар дуч келаётган танқидлар.
22 яшар Сабрина Азҳар муслима.
У Малайзияда туғилиб ўсган.
Уч йил олдин Жанубий Кореяда таҳсил олишни бошлаган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
У Жанубий Кореяда машҳур K-pop мусиқасининг ашаддий мухлиси, бўш вақтларида ўзининг рақсларининг видеоларини YouTube даги Sabrina Azhar деб номланган каналига жойлаб боради.
Ҳижобли раққосанинг Ютуб канали машҳур бўлиб кетди, шу кеча-кундузда канал обуначиларининг сони 205 мингдан ошди.
Сабрина Азҳарнинг Тик-Токда 1,3 миллион, Инстаграмда 393 минг фолловерлари ҳам бор.
У қатор машҳурлар билан жонли телевизион кўрсатувларга, ҳалол туризмга бағишланган тадбирларга бошловчилик қилган.
Бироқ Сабрина ҳижобли машҳур бўлиш қийин эканини айтади.

Сурат манбаси, Youtube/Sabrina Azhar
У "Сен дўзахга тушасан", "Сен Исломни обрўсизлантираяпсан", "Сен ҳижобингни ечишинг керак", "Агар рақс тушаётган бўлсанг, ҳижоб тақишдан маъни нима?" деган шарҳу изоҳларни кўп олади.
Бироқ Сабрина бундай гапларга эътибор бермоқчи эмас.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.













