Фото: Елизавета II дафн маросими

Елизавета II дафн маросимига бутун дунёдан меҳмонлар келишган.

Қирол оиласининг катта авлоди, жумладан Қирол Чарльз III мотамда.

Шаҳзода Уильям ва рафиқаси Кэмбридж герцогиняси Кэтриннинг фарзандлари малика Шарлотта ва шаҳзода Жорж ҳам дафн маросимида иштирок этишмоқда.

Қирол Чарльз III ва Қироллик оиласининг бошқа аъзолари Вестминстер саройида йиғилишган. Бу ерда Қиролича Елизавета II билан видолашув маросими ўтмоқда.

Дафн маросимига таклиф қилинганлар сони 2 мингга яқин эканлиги айтилмоқда.

Дафн маросимига Франция президенти Эммануэл Макрон, АҚШ раҳбари Жо Байден ва Канада Бош вазири Жастин Трюдолар келишган.

Британия Бош вазири Лиз Трасс ва собиқ Бош вазирлар ҳам ҳозир бўлишган.

Барча суратлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.