Холид Ҳусайний фарзанди трансгендер эканини айтди - Дунё, янгиликлар

    • Author, Мега Моҳан
    • Role, Гендер ва Ўзлик репортёри

Афғон америкалик ёзувчи Холид Ҳусайний ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 21 ёшли фарзанди Ҳарис трансгендерликни танлашга қарор қилганини маълум этди.

"Шамол ортидан югуриб" ва "Минг қуёш шуъласи"нинг 57 ёшли муаллифи шундай ёзди: "Кеча менинг 21 ёшли қизим Ҳарис трансгендерлиги маълум бўлди. Мен Ҳариснинг бу йўлдаги саёҳати ҳақида ўтган йилдан бери биламан ва унинг шахсий жуда оғир даврларни бошдан кечирганини кўрганман."

Жаноб Ҳусайний иккита оқ-қора фотосурат жойлади, бири Ҳариснинг ўтиш давридаги, иккинчиси эса болалигида отаси соҳилда ушлаб турган сурати.

У қўшимча қилди: "Ота сифатида мен у билан ҳеч қачон бунчалик фахрланмаганман. Ҳозир бир эмас, иккита гўзал қизим борлигидан хурсандман.

Ҳусайнийнинг рафиқаси Роя Ҳусайнийдан икки фарзанди бор - Ҳарис ва Фараҳ.

Ҳарис Ҳусайний Нью-Йоркдаги Колумбия университетининг сиёсатшунослик факультети талабаси. У Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳридаги ўрта мактабда ўқиган ва 2018 йилги иқлим ўзгариши бўйича ёшлар саммитининг бош ташкилотчиси бўлган, бу тадбир кўрфаз ҳудудидан 600 дан ортиқ ёшларни бирлаштирган. Халқаро Ёшлар Овози Конгресси веб-сайтида айтилишича, у "замонавий гендер тадқиқотларидаги гендер роллари ва янги ғояларни, айниқса токсик мушакдорлик ғоясини" ўрганган.

Бир неча киши Холид Ҳусайнийнинг постини олқишлаб, "У шундай ажойиб отаси борлиги учун ҳам жуда бахтли" ва "Мен сизнинг китобларингизни қанчалик яхши кўраман, бу сиз ёзган энг зўр асардир" дея олқишлади.

Жаноб Ҳусайнининг айтишича, Ҳарис бутун оила томонидан қўллаб-қувватланган ва трансгендерлар баъзан дуч келадиган зўравонликлардан хабардор.

"У менга ва бизнинг оиламизга жасорат, ҳақиқат ҳақида кўп нарсаларни ўргатди. Ҳақиқий яшаш нимани англатиши ҳақида", деб ёзди у.

"Бу жараён унинг учун оғриқли, қайғу ва ташвишга тўла бўлганини биламан. У трансгендерлар ҳар куни дучор бўладиган шафқатсизлик ҳақида ҳушёр. Аммо у кучли ва қўрқмас».

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek