Япониядаги суд ҳамжинслар никоҳи тақиқини қўллаб-қувватлади - дунё, янгиликлар

20 июнь куни Осака округ суди уч ҳамжинслар жуфтликларининг жамоавий даъво аризасини қондирмаслик ҳақида қарор чиқарди.

Учта жуфтлик даъвосига кўра, Японияда бир жинсдаги инсонларнинг оила қуришларига қўйилган тақиқ мамлакат конституциясига зиддир ва ҳамжинслар худди гетеросексуал жуфтликлардек расман никоҳ муносабатларини тузиш ҳуқуқларига эга бўлмоқликлари лозим.

"Шахс қадр-қиммати нуқтаи назаридан олиб қараганда ҳамжинс жуфтликларнинг никоҳини расман тан олишнинг афзалликларини ҳаётга татбиқ этиш зарурияти ҳақида гапириш мумкиндир. Лекин бундай иттифоқларни тан олишни рад этишни ҳам конституциянинг бузилиши деб ҳисоблаб бўлмайди", дейилади суд қарорида.

Япония конституциясига кўра, никоҳ икки жинсдаги инсонларнинг ўзаро розилиши асосида тузилиши лозим.

Бироқ сўнгги йилларда маҳаллий расмийлар ҳамжинсларнинг никоҳларини маъқуллай бошлаганлар, бундай никоҳдаги инсонлар гетеросексуал инсонлар ўртасидаги қонуний никоҳда кўзда тутилган ҳуқуқлардан маҳрумлигича қоладилар.

Лекин Осака суди қарорида гомосексуал жуфтликлар никоҳига оид қонунчилик базаси яратилса, бундай жуфтликлар қонуний никоҳдаги жуфтликларга мўлжалланган имкониятлар фойдаланиши олишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.

Мухбирларнинг ёзишича, Осака суди қароридан Япониядаги бутун ЛГБТ жамоаси ларзага тушган, чунки улар расмийларнинг 2021 йилги Саппоро суди қарорига қулоқ тутишларига умид қилган эдилар.

Ўшанда Саппоро маҳкамаси ҳамжинсларнинг оила қуришларига тақиқ қўйилиши мамлакат конституциясига зид деган қарор чиқарган эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek