Энди рус тилида гапиришни истамаймиз, Украина уруши рок гуруҳнинг ҳаётини қандай ўзгартирди? - Yangiliklar, urush Ukraina

guruh
    • Author, Абдужалил Абдурасулов
    • Role, Би-би-си, Украина
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия босқинидан сўнг мииллионлаб украиналиклар бошқа жойга кўчди, уларнинг ҳаёти буткул ўзгарди. Би-би-си Украинанинг уруш кетаётган Авдиевка шаҳрида рок гуруҳ ташкил қилган ўсмирларнинг ҳаётини кузатди. Россия армияси уларнинг шаҳрини бомбалади, гуруҳнинг барча аъзолари бошқа жойга эвакуация қилинди.

Би-би-си мухбири Абдужалил Абдурасулов Украина марказидаги Днипрога бориб, уруш бошлангандан сўнг ушбу гуруҳ аъзоларининг илк бора бир жойга тўпланишига гувоҳ бўлди ва уларнинг ҳикояларини тинглади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Украина рок гуруҳи Россия бостириб киргандан сўнг илк маротаба биргаликда куйлади. Улар уруш кетаётган Украина шарқидаги Авдиевка шаҳридан.

Мен "Метаморфоза" гуруҳи билан Россия уларнинг мамлакатига уруш бошлашидан бир неча ҳафта олдин кўришгандим. Улар "Уруш" деб номланган қўшиғини басталашаётганди. Менга 2014 йил, можаро бошлангандан бери бошидан кечирган даҳшатларни айтиб беришганди. Улар бунинг яна такрорланишини ҳеч ким истамайди, деб ишонишарди.

Афсуски, улар ноҳақ бўлиб чиқишди. Россия Украинага 24 феврал куни бостириб кирди. Кўп ўтмай уларнинг шаҳри шиддатли бомбардимонга тутилди.

"Аввалига бир портлади, кейин бутун бинони силкитиб юбориб яна бир марта портлади. 14-мартдан кейин кетишимиз керак, деб ота-онамга бақира бошладим", дейди гуруҳ аъзоси Лена.

Ниҳоят, гуруҳнинг барча тўрт аъзоси хавфсиз жойга кўчирилди. Улар Авдиевкани тарк этаганидан сўнг илк марта бир жойга тўпланди. Ва дарҳол "Уруш" деб номланган қўшиқни репетиция қилиш учун маҳаллий студияга боришди. Ёш мусиқачиларнинг айтишича, унинг ҳозирги сўзлари олдингисидан бутунлай фарқ қилади.

Ўт очилган вақти томга бомба келиб тушиши натижасида Авдиевкадаги студия қаттиқ зарар кўрди. "Метаморфоза" ҳаётининг бир бўлаги энди йўқ.

Уруш уларнинг Россияга бўлган қарашини тубдан ўзгартирди. Улар билан январ ойида кўришганимда, мен билан русча гаплашишганди. Энди бўлса украинча гапиришни афзал билишди.

"Ўз она тилинг, давлат тилида гапириш бир нарса, аммо мамлакатингни босиб олган давлатнинг тилида гапириш бошқа бир масала", дейди Вадим.

Гуруҳ аъзолари яна бир бор ажралиб, уйларига қайтишдан олдин, шаҳар марказидаги мана бу жойга келишди.

Буни тилак шари дейишади. Улар тилак тилаш учун келишди. Истакларини ичида айтишади, аммо уларнинг ҳаммаси бунинг нималигини яхши билади.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.