You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Россия уруши: Украинага 1 миллиард долларлик қурол-яроғ ваъда қилинди - Видео Ukraina Rossiya
АҚШ Украинага умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил этадиган қурол-яроғ беришга қарор қилди.
15 июнь куни Украина Президенти Володимир Зеленский билан телефон сўзлашувидан кейин АҚШ Президенти Жо Байден янги ёрдам ҳақида эълон қилди.
"Мен Президент Зеленскийни Қўшма Штатлар Украинага яна бир миллиард долларлик кўмак ажратаётгани, шу жумладан, қўшимча артиллерия ва соҳил мудофааси воситалари, ҳозир украиналикларга Донбасдаги мудофаа амалиётлари учун зарур бўлган аслаҳалар ва илғор ракета тизимлари ажратаётгани ҳақида хабардор қилдим", - дейилади Президент Байден баёнотида.
Шу куни Брюсселдаги НАТО мудофа вазирлари учрашувида гапирган Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳозир Украина урушида ҳал қилувчи палла эканини айтди, мамлакатининг янги кўмак пакети ҳақида маълум қилди.
"Биз Украина жанг майдонида зафар қозониши мақсадида Украинанинг имкониятларини ошириш йўлида қаттиқ ва тез ишлашда давом этамиз", деди АҚШ мудофаа вазири.
Жаноб Остин айтишича, Россия ҳозир бор диққат-эътиборини Донбассга қаратган, Украина дуч келаётган мушкулликка паст баҳо берилмаслиги лозим.
Бундан олдин - март ойида АҚШ Украинага 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам берган эди.
9 май куни АҚШда Украинага кўмакларни тезлаштириш мақсадидаги ленд-лиз қонуни кучга кирди.
Бундай қонун Иккинчи Жаҳон уруши даврида ҳам қабул қилинган ва нацистлар Германиясига қарши курашга киришган мамлакатлар, шу жумладан, СССР ҳам Америкадан ҳарбий ёрдам олган эди.
Американинг янги ленд-лизи қарийб 40 миллиард долларлик қурол-яроғ, ҳарбий ва иқтисодий ёрдамларни назарда тутади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek