You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Исроил миллатчилари Қуддуснинг мусулмон мавзеига юриш қилишди - Видео
Исроилликлар "Байроқ куни" деб уюштирган юришни фаластинликлар "катта провокация" деб қораладилар.
29 май куни ўн минглаб исроилликлар Қуддусда юриш уюштирдилар.
Улар "Байроқ куни"ни нишонладилар, бу Қуддуснинг 1967 йили Исроил томонидан босиб олинган санаси.
Қуддуси Шариф мусулмон, насроний ва яҳудийлар учун муқаддас шаҳар саналади, Ҳарам аш-Шарифда дунё мусулмонлари учун учинчи муқаддас масжид Ал-Ақсо жойлашган.
Яҳудийлар учун муқаддас Йиғи Девори ҳам Ҳарам аш-Шариф мажмуаси ичида.
Бу муқаддас жойларга зиёрат мақсадида киришга рухсат этилган, бироқ ибодат вақтлари қатъий белгилаб қўйилган.
Яҳудийлар юришида Қуддуснинг мусулмонлар мавзеълари ҳам мусулмонлардан "тозаланган", намойишчилар Йиғи Деворига ўтиб ибодат қилганлар.
Мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасида тўқнашувлар ҳам рўй берди.
Ушбу ҳодисани фаластинликлар қораладилар, Исроил ҳукуматининг бундай юришга йўл қўйиб бергани "катта провокация" деб атадилар.
Ўтган йили майида Шарқий Қуддусдаги ҳодисалар 11 кунлик урушга етаклаган эди.
Исроил билан Ҳамас ўртасидаги ракета ҳужумлари 240 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, уларнинг аксари ғазоликлар эди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek