Видео. Диққат Украина: Россия энди Ўзбекистон ва минтақа учун ҳам таҳдидга айланадими? Rossiya Ukraina Yangiliklar

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Диққат Украина: Россия энди Ўзбекистон ва минтақа учун ҳам таҳдидга айланадими?

Украинада жанглар шиддатли тус оларкан, АҚШ разведкаси хавотирда.

Америка томонига кўра, Путин узоқ урушга ҳозирлик кўрмоқда.

Путин янада кескин кетиши ва Россиянинг хатти-ҳаракатлари кутилмаган тус олиши мумкин.

Россия, ҳатто, Молдованинг россияпараст бўлгинчи ҳудудига кириши эҳтимоли ҳам йўқ эмас, демоқда АҚШ разведкаси.

Марказий Осиё Россиянинг ўз геосиёсий амбициялари ва лойиҳаларини амалга оширишда асосий ҳудуд сифатида кўрилади.

Яқинда Қозоғистоннинг ўз мудофаасини кучайтираётганига оид хабарлар ҳам олинди.

Беларусь президентининг Россия билан иттифоққа қолган постсовет давлатлари ҳам қўшилади, деган гаплари эса расмий Тошкентнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Шундай экан, қолган МДҲ давлатлари, масалан, Марказий Осиё бугун қанчалик Россиянинг таҳдиди остида?

"Диққат Украина" дастуримизда ҳафтанинг энг муҳим воқеалари таҳлили.

Дастур бошловчиси Феруза Раҳмон.

Алоқадор мавзулар:

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek