9 Май Россия учун нега бунчалик муҳим? Rossiya 9 May

Видео тагсўзи, Москва Қизил майдонидаги ҳарбий парад репетицияси
    • Author, Пол Кирби
    • Role, BBC News

9 май куни Москва ва Россия шаҳарларидаги Қизил майдонда ҳар йили мамлакат 1945 йилда фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалаба ҳарбий парад шаклида нишонланади.

Владимир Путин президентлиги даврида Ғалаба куни қўшинлар ва ҳарбий техниканинг куч-қудрати намойиши, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши қурбонларини хотирлаш учун имконият бўлди. Россияликлар Улуғ ватан уруши деб атайдиган бу урушда мамлакат йигирма етти миллион фуқаросидан ажралган - бу ўша вақтдаги бошқа мамлакатларнинг инсоний талафотларидан анча кўп эди.

Бу йил тадбир алоҳида аҳамият касб этди. Европани озод қилиш у ёқда турсин, Россия ўз қўшниси Украинага қарши ойларча уруш олиб бормоқда ва нишонлашга арзийдиган ҳарбий ғалабанинг ўзи ҳам йўқ.

Урушда муҳим роль ўйнаган полклар энг юқори ҳокимият ва президент олдидан саф тортиб ўтади, давлат раҳбарининг нутқи Қизил майдонда акс садо беради. Россия раҳбари кўпинча бу дақиқаларда ўз келгуси режаси ҳақида гапиради.

Ғалаба паради Совет Иттифоқи даврида баъзан нишонланган ва 1995 йилда, ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан Президент Борис Ельцин томонидан қайта тикланган, аммо Владимир Путин 2008 йилда уни ҳарбий техника иштирокидаги йиллик тадбирга айлантирди. Рус ўзлиги асосан Ғалаба куни фонида шакллангандир, мактаб дарсликлари ва тарих китоблари Россияни уруш даврида Европани озод қилган куч сифатида уқтиради.

Глазго университетидан Аммон Ческин: "Ҳатто оддий бир йилда ҳам бу тадбир Россиянинг қудрати, Путиннинг назорати ва у дастаклайдиган ҳамма нарсанинг улкан намойишидир. Ва бу йил бу янада кучайтирилди."

Prime Minister of Russia Vladimir Putin looks on as soldiers march in the annual Victory Day military parade at Red Square May 9, 2008 in Moscow, Russia

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ғалаба байрамида Россия ҳарбий қудратини намойиш этиш Владимир Путин Россиянинг бош вазири бўлган вақтда бошланди

Парадда у кампаниянинг якунланганини эълон қилиши ёки тўлиқ уруш эълон қилиши ёки рус эркакларини урушга сафарбар этиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиялик ҳарбийлари ўз ҳаракатини бирон бир санага "сунъий равишда мослаштирмайди" деди. Россиянинг жанг майдонидаги оғир йўқотишларига жавобан тўлиқ сафарбарликка яқин бирор нарса эълон қилиниши мумкин, аммо шундай қилинса бу президентнинг нуфузига путур этказиши мумкин.

2014 йилда Қрим Россия томонидан аннекция қилингач, Владимир Путин Қизил майдонда Ғалаба кунини фашизм устидан ғалаба қозониш ҳақида нутқ билан нишонлади, сўнг минглаб томошабинлар олдида ўзининг янги ғалабасини нишонлаш учун Қора денгиздаги Севастопол портига учди.

"Бу йилги асосий вазифа февраль ойида кутилган ғалабани эълон қилиш эди, - дейди Полша-Россия мулоқоти ва ўзаро тушуниш марказидан Эрнест Вицишкевич. - Улар душанбага пиар томоша тайёрламоқда: россияликлар ўзларига айтилган махсус операция аниқ натижа берганини кўришлари жуда муҳим".

Russian President Vladimir Putin attends a military parade on May 9, 2014 in Sevastopol, Russia

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, 2014 йили Ғалаба байрами куни Президент Путин Севастополга бориб Қрим аннексиясини нишонлади

Украина ҳукумати ағдарилганини нишонлаш ўрнига, Кремль Мариуполнинг катта қисмини эгаллаб олганини нишонлаш билан чекланишига тўғри келмоқда. Шаҳар вайронага айланган бўлиши мумкин, аммо Россия бир неча бор Украинанинг "денацификацияси ва демилитаризацияси" ҳақида гапириб қўйган, у фашистлар сифатида кўрсатган Азов батальонининг мағлубияти ҳақида гапириши ҳам мумкин. Бу гўй Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалаба кунига ҳамоҳангдек жаранглайди.

"Россия шаҳарлари ва вилоят марказларида биз Ғалаба куни рамзи туширилган белгиларни кўришимиз мумкин, - дейди Riddle Russia таҳлилий гуруҳи ҳаммуассиси Ольга Ирисова. -Одатда бу белгида 1945 йилнинг 9 майи ёзилади, бироқ бу йил 1945/2022 йиллар ёзилган, улар одамларга яна нацистларга қарши курашаётганликларини кўрсатишга ҳаракат қилмоқдалар."

Мариуполнинг ўзида хавфсизликка аниқ таҳдидлар туфайли Ғалаба паради бўлмайди. Россиянинг минтақадаги вакили Денис Пушилиннинг айтишича, парад Мариупол ўзини Донецк халқ республикаси деб атайдиган ҳудуднинг бир қисмига айланмагунча қолдирилиши керак.

A view shows a building destroyed during Ukraine-Russia conflict in the southern port city of Mariupol

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Мариупол вайронага айланди. Аммо шаҳар келгусида Россия пиари мавзусига айланиши аниқ

There will be unspecified festive events, though, and it could feature prominently in Russian coverage. In the run-up to 9 May the city has had visits from Kremlin TV spin doctor Vladimir Solovyov and a delegation from the Kremlin led by the president's deputy chief of staff, Sergei Kiryenko.

line

Қизил майдондаги ғалаба паради кўзни қувонтириш, шу билан бирга Россия ҳарбий қудратининг намойиши ҳамдир. Бу Кремль учун ўзининг энг сўнгги замонавий қурол-яроғини кўрсатиб қўйиш имконияти ҳам.

2015 йилдаги ғалаба парадида Армата T-14 танкининг намойиш этилгани оммавий ахборот воситаларининг сарлавҳаларига айланган эди. Бироқ бу танкларнинг Украина урушида деярли кўринмагани шубҳаларни пайдо қилди, демак бу танклар фронт чизиғидаги жанговар ҳаракатлар учун тайёр эмас экан деган фикрларни пайдо қилди. Украина томонига кўра, жанг майдонларида Россиянинг Арматасидан олдинги моделлари деб кўрилган 1000 дан зиёд танкини вайрон этишган.

Бу йилги ҳарбий парадда 2021 йилдагига солиштирганда кам қурол-яроғ ва кам сондаги ҳарбийлар қатнашди. Би-би-си Рус хизмати таҳлилларига кўра, 10000 ча ҳарбий ва 129 ҳарбий техникани намойиш этишга қарор қилинган.

Planes in Z formation

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ҳарбий парад репетициясида Россия ҳарбий учоқлари Z ҳарфи шаклида учиб ўтишган

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek