Видео. Украина уруши: Дубай энди бошқалар учун янада қўл етмас бўлиб қоладими? Россияликлар қочмоқда Ukraina Rossiya yangiliklar

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Дубай олигарх ва миллиардерлари қолиб, ҳатто ўзига тўқ россияликлар учун ҳам бугун хавфсиз жаннатга айланмоқда. Бирлашган Араб Амирликлари Украина ишғолини қораламаган. Расмий Москвага санкциялар ҳам қўлламаган. Дубай энди бошқалар учун янада қўл етмас бўлиб қоладими?

Алоқадор мавзулар:

Би-би-си Дубайдаги кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи бир қанча агентликлар билан гаплашди.

Уларнинг айтишларича, Украина уруши ортидан Дубайда уй-жойлар нархи ошган.

Россиялик кўплаб бойлар ўз пул манбаларини бу ерга кўчиришга киришишган.

Бу эса, Дубай бўйлаб ҳашаматли уй-жойларга бўлган талабни кучайтирган, дейди мухбиримиз Самир Ҳашми.

Унинг айтишича, Россиядан Дубайга биргина миллиардер ва олигархлар йўл солишаётгани йўқ.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган ой минглаб ўзига тўқ россиялик ҳам Дубайга кўчиб ўтган.

Бирлашган Араб Амирликлари Украина ишғолини қораламаган.

Расмий Москвага санкциялар ҳам қўлламаган.

Ғарбнинг санкциясига учрамаган россияликларга виза ҳам бермоқда.

Россиядаги кўплаб ширкатлар эса, бундан руҳланиб, ўз ходимларини Дубайга кўчирмоқда.

Амирликларда иш бошлашга кўмак берувчи Virtuzone бу каби ширкатларнинг сони янада ошади, деган фикрда.

"Бу ерга, айниқса, Россиянинг технология ва дастурий таъминот ширкатлари келиб, жойлашишмоқда. Чунки касод хавфи бор экан, у ерда ходимлари кўнглини тинчита олишмаяпти", - дейди унинг раиси Нил Петч.

Дубай ўз мамлакатини тарк этаётган бадавлат россияликлар учун ҳозирча хавфсиз бошпана бўлиши мумкин.

Аммо узоқ истиқболда Дубай уларни Ғарбнинг санкцияларидан қанчалик ҳимоя эта олиши-олмаслиги айни пайтда маълум эмас, дейди мухбиримиз.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.