You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Видео. Украина: Россия ўзининг аскарларини ўйламаяптими? Video Rossiya Ukraina Yangiliklar
Россия Украинага бостириб кирганининг илк кунларида Чернобилдаги собиқ атом электр станциясини қўлга олганди. Россия ҳарбийлари станция яқинидаги нурланиш кучли бўлган ўрмонда 31 мартга қадар ҳандақ қазиб яшашган.
Алоқадор мавзулар
Ҳозир бу жойни Украина қайтариб олди. Жанглар давомида собиқ АЭСга зарар етганлиги борасида хавотирлар пайдо бўлганди.
Энди Чернобилга бориш айланма йўллар орқали очилди. Унга олиб борадиган кўприк русларнинг ҳаракатини тўхтатиш учун бузиб ташланганди.
Дунёнинг энг даҳшатли ядровий фожиаси содир бўлган Украинанинг бу ҳудудини Россия илк кунларда босиб олди.
"Улар бизни танклар билан ўраб олишди ва тепамизда самолётлар учиб юрарди", дейди хавфсизлик хизмати ходими Пётр.
Россия кучлари кузатув ва бошқарув марказига бостириб киришади. Электр токи бир неча кун узиб қўйилди. Бу жиддий таҳдид эди.
"Биз ядровий чиқиндиларни сақлаймиз. Агар электр қувватисиз қолсак, бу фалокат бўлиши мумкин. Ҳавога радиоактив материал чиқиб кетиши мумкин. Мен ўз ҳаётимдан хавотирланмадим, балки мен бу ерда бўлмаганимда нима бўларди, деб қўрқдим", дейди хавфсизлик испектори Олександр Лобада.
Собиқ АЭС биносига Би-би-си мухбири Йогита Лимайе биринчилардан бўлиб борди.
"Биз бундан у ёғига ўтолмаймиз. Чунки бу таҳликали бўлиши мумкин. Аммо агар яна юрсангиз, шу томонда катта миқдорда зарарланган қизил ўрмонга дуч келасиз. У ерларнинг дрондан олинган видеолари чиқди. Видеони кўрган расмийларнинг бизга тасдиқлашича, рус аскарлари нафақат ҳандақ қазишган, балки ўша ерда қолишган ҳам.
Бу уларнинг ядровий ҳавфсизлик борасида қанчалик оз нарса билишини кўрсатади. Украинларнинг айтишича, рус аскарлари катта миқдорда нурланишган", дейди у.
Атом станцияси остида ертўла бор. Бу ерда Чернобиль босиб олингач Миллий гвардиянинг 170 аъзоси тутқунликда ушланган. Уларнинг қаердалигини ҳеч ким билмайди. Уларни Россия ҳарбийлари олиб кетишган.
Украинанинг собиқ президенти Петро Порошенко Чернобилга сафар қилиб, дунёни огоҳлантирди.
"Эртага Россия қўшинлари бу ерда пайдо бўлмаслигига ишончимиз комилми? Менинг жавобим йўқ. Чунки Путинни олдиндан айтиб бўлмайди. Ядровий тутун шарқий Европа, Марказий Европа ва ҳатто Буюк Британиягача бориши мумкин", дейди у.
Ҳозирча бу ерда бироз енгиллик ва шу билан бирга хавотирлик ҳисси бор. Таҳдид чегарадан атига бир неча ўн чақиримлик масофада турибди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek