You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Россия: Путиннинг муддаоси нима? Украина шарқида барча сергак Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar
- Author, Орла Герин
- Role, BBC News, Шарқий Украина
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Бугун Москва ҳар қандай янги уруш учқунидан фойдаланиб, Украинага чуқурроқ киришга уринади, деган хавотир кучайган. Мухбиримиз шу кунларда уруш чизиғига борган.
Таҳлил:
Алоқадор мавзулар:
Украина ҳукумати билдиришича, мамлакат шарқига оғир қуроллардан ҳужумлар қилинган.
Ҳужумлар Россия қўллаб-қувватловчи исёнчилар, саккиз йилдирки, ушлаб турган ҳудудлардан келмоқда.
Бу ҳудуддаги жанглар шу пайтгача 14 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Украина шарқидаги уруш чизиғида кайфият ўзгарган. Барча сергак.
Биз тақатақ тўхтадик, чунки ўқлар овози эшитилади... Энди эса тезлашишимиз керак.
Йўлимиз хавф-хатарга тўла эди. Икки томонимизда миналар кўмилган далалар оралаб юрдик.
Биз уруш чизиғигача пиёда юриб бордик.
Бу ердаги украин аскарлари нима бўлса ҳам, улар бунга тайёр эканларини айтишяпти.
Лекин у айнан нима эканини, Путин мақсадини ҳеч ким аниқ билмайди.
Агар бу тўлиқ ишғол шаклида бўлса, унда украин қўшинлари озчиликда қолади ва қурол-аслаҳаси етмайди.
24 яшар Тарас бизга Кремль дастаклайдиган исёнчиларга қарши ўрнатилган мудофаа чизиғини кўрсатяпти. Исёнчилар атиги ярим чақирим нарида.
"Улар уч кундирки оғир қуроллар билан ўт очишяпти. Вазият ёмонлашган, аммо биз чидаймиз ва кутамиз, чунки менимча, Путин буни атайин қиляпти. У бизни гижгижлаяпти, худди биз босқинчидек кўринишимиз учун", - дейди у.
Яқин орада бўлгинчи анклавларга элтувчи чегара нуқтаси.
Бу ерда Украина ҳукумати бошқарувчи ҳудудлардан нариги томонга сафар қилаётган одамлар қаттиқ назорат остида.
Яқинлари билан дийдорлашиш учун украиналиклар мана шундай иккита чегара нуқтасидан ўта оладилар.
Мамлакат шарқи, саккиз йилдирки, бўлиниб қолган.
Ўтиш учун рухсат ва сабр керак.
Лариса буни билади. У ҳар олти ой буни бошдан кечиради.
У саратон билан оғриган, ҳукумат назоратидаги касалхонада ўтган текширувдан энди исёнчилар назоратидаги уйига қайтмоқда.
Биздек оддий халқ урушни хоҳламайди, дейди у менга.
"Биз яшашни истаймиз... Барчани севишни, барчани қучишни истаймиз...".
Светлана эса қарама-қарши йўналишда, исёнчилар ҳудудидан қайтяпти. У зўрға юради.
81 яшар аёл учун бу жуда қийин сафар.
Фарзандларимизни икки ой кўролмадик, дейди у. Эварамиз туғилганда кўра олмагандик, мана кўриб келдик, дейди Светлана.
Украина ва бутун Европа хавфсизлиги учун хавотирлар ошган.
Геосиёсатни четга сурсангиз ва бу ердаги халққа боқсангиз, уруш нақадар даҳшатли бўлиши мумкинлигини англайсиз.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek