Россия: Москва Жомеъ масжиди ёнида ярим яланғоч фотосессия – жиноий иш очилди Rossiya musulmonlar yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш Россияда 300 минг рублгача жарима ёки бир йилгача қамоқ жазосини кўзда тутади. Россия Тергов қўмитаси ҳозир жиноят ишини худди шу банд бўйича қўзғаган. Гумондор қизнинг тез орада тергов қилиниши айтилмоқда. Ислом Россияда иккинчи йирик дин саналади.
Алоқадор мавзулар:
Россия: Муслималар нега ҳимояга муҳтож? - BBC Uzbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Фотосессия
Москва Жомеъ масжиди ёнида қора ниқоб, шуба (мўйнали пальто) ва ичкийимда суратга тушаётган қизнинг видеоси пайшанба куни тарқалган.
Видео оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бўй кўрсатган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Россия Тергов қўмитасининг жиноий иш қўзғашига худди ана шу видео сабаб бўлган.
Қўмитанинг маълум қилишича, "Бир неча киши Виползов кўчаси яқинида мусулмонларнинг масжиди ва диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш мақсадида атрофдагиларга яққол ҳурматсизликни ифодаловчи хатти-ҳаракатларни омма кўз ўнгида содир этишган".
Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати ҳам ўз текширувлари билан ўртоқлашган.
Қўмита матбуот хизматининг билдиришича, "интернетни кузатиш жараёнида полиция провокацион руҳдаги видеони аниқлаган. Унда бир қизнинг диний сатҳ фонида ярим яланғоч ҳолатда суратга тушгани акс этган".
Россия Тергов қўмитаси гумонланувчи(1981 йилда туғилган)нинг тез орада тергов учун бўлинмага келтирилишини айтмоқда.
Акс-садолар

Сурат манбаси, AFP
Москва Жомеъ масжиди имоми, Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов ибодатхоналар яқинидаги бундай суратлар жамиятнинг таназзулидан далолат эканини айтган.
У, "Буни навбатдаги провокацион амал сифатида кўришлари"ни билдирган.
Диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш Россияда 300 минг рублгача жарима ёки бир йилгача қамоқ жазосини кўзда тутади.
"Афиша Daily"нинг ёзишича, қизни блогер Мария Катанова суратга туширган.
Блогернинг нашр билан суҳбатида айтишича, "масжид ёнидан ўтиб кетаётганида", у ерда суратга тушаётган бир нечта қизни кўриб қолган.
Тўхтаб, улардан ўзи ҳам суратга олса бўладими-йўқлигини сўраган".
Блогер, "ҳеч кимни ҳақорат қилиш нияти бўлмагани, ҳурмат ва ўзаро ҳурмат тарафдори экани"ни таъкидлаган.
Россия: Масжидга сиғмаган мусулмонлар - BBC O'zbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Янги тенденция?...
Сўнгги йилларда Россияда бу каби ҳолларнинг сони ортган.
Улар насронийларнинг ибодатхоналари ёнида ҳам содир этилган.
Аниқланган ҳар бир ҳолатда диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш банди бўйича жиноий иш очилгани маълум қилинган.
Худди шу жиноий ишлар доирасида айбдор, деб топилган айрим шахсларнинг 10 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳам хабар берилган.
2013 йилда Россия Жиноят Кодексининг 148-моддасига ўзгартириш киритилган.
Диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилган, бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Расмий маълумотларга кўра, Россияда 20 миллиондан зиёд мусулмон истиқомат қилади.
Ислом Россияда иккинчи йирик дин саналади.
Европадаги энг йирик мусулмон жамоаси айнан Россиянинг ҳисобига тўғри келади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














