Россия ва Қурбон Ҳайити: Мусулмонлар нимага мажбур бўлишмоқда? Video O‘zbekiston, Rossiya, musulmonlar, yangiliklar

Сурат манбаси, AFP
- Путин мусулмонларга табрик йўллади;
- Ҳайитда дам олаётган россияликлар;
- Онлайн намозлар;
- Ва масофавий қурбонлик;
Шароитга мослашишга мажбурмиз
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Пандемия бошланган дастлабки ойлардаёқ карантин вазиятида россиялик мусулмонлар интернетдан фойдаланишда янги босқичга ўтишганди.
Россия Муфтийлар кенгаши эпидемиологик вазият туфайли 20 миллиондан зиёд россиялик мусулмонни уйда ибодат қилишга чақириб, "ҳозирги мураккаб вақтда яқинларга ёрдам бериш"га даъват этганди.
"Буни Аллоҳ томонидан юборилган синов каби қабул қилишимиз керак. Гоҳида соғлик, ҳаёт, иш ва фаровонликни бизга ким берганини унутиб қўямиз. Бугун тафаккур қилишга - ўтмишга назар ташлашга ва келажакка қарашга имконият бор" - мурожаат қилди Россия Муфтийлар кенгаши раҳбари шайх Равил Гайнутдин.
Москва муфтийси Илдар Аляутдинов ҳам "дунё ўзгармоқда, ҳаётимиз ўзгармоқда ва биз янги шароитларга мослашишга мажбурмиз", дея ҳамкасби фикрларини қўллади.
Мусулмонларга яхшилик тилади

Сурат манбаси, official
Президент Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон Ҳайити байрами билан қутлаб, табрик мактуби йўллаган.
Қутловнинг тўлиқ матнини Россия Муфтийлар Кенгашининг расмий сайти эълон қилди.
- Илдизлари асрлар тубига бориб тақалувчи ушбу қадимий байрам диндорларни Исломнинг келиб чиқиши ва қадриятларига қаратади. Меҳр-оқибат, адолат ва тақводорлик, атрофдагиларга нисбатан ғамхўрлик ва самимий муносабатларга чақиради. Барча дунё динларининг асосини ташкил этувчи ушбу юксак инсонпарварлик, ахлоқий идеаллар бирлаштирувчи қудратли куч бўлиб хизмат қилади, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ва маданий хилма-хилликни, халқимизнинг ўзига хос анъаналарини сақлашга ҳисса қўшади, - Президент табригидан иқтибос келтиради Россия Муфтийлар Кенгашининг расмий сайти.
Шунингдек, табрик хатида Путин Россия мусулмонларига соғлик, бахт ва яхшилик тилаган.
15 йилда 40 фоиз ошиш

Сурат манбаси, EPA
Ислом Россияда эътиқод қилувчилари сони жиҳатдан иккинчи ўриндаги диндир. Манбаларда охирги 15 йил ичида мамлакатда мусулмонлар сони 40 фоизга ошганлиги ёзилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда айни дамда 20 миллиондан зиёд мусулмонлар бор, яъни аҳолининг 15 фоизи мусулмонлардир.
Расмий статистикада Россия аҳолиси 132 млндан зиёд бўлиб, шундан 12 млн. Москва шаҳрига, 8 млн. яқин Москва вилоятига тўғри келиши билдирилади.
Россия таркибидаги аҳолисининг аксари мусулмон бўлган 9 та республикада Қурбон Ҳайити учун байрам таътиллари эълон қилинди.
Башқирдистонда 4, Чеченистонда 3 кун, Татаристон, Доғистон, Татаристон, Кабардин-Болқор, Қорачой-Черкес, Адигея ва Қрим аҳолиси Қурбон Ҳайити муносабати билан дам олишаяпти.
Онлайн намозлар

Сурат манбаси, EPA
Пандемия ортидан карантин чекловлари бошлангач, 2020 йилда илк марта Рамазон Ҳайити намози жамоатчиликсиз ўқилди. Масжидда фақат уламолар масофа сақлаган ҳолда Ҳайит намозини адо этдилар ва бу жонли эфирга узатилди.
Бу йил ҳам ҳали Россия масжидларида касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида оммавий равишда намоз ўқишга рухсат берилмаган.
Россия Диний қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Муфтийлар кенгаши ташаббуси билан мусулмонларнинг улуғ айёмларида масжидларда жамоат намозларини фақат уламолар масофа сақлаган ҳолда адо этиши ва бу жонли эфирга узатилиши ташкиллаштирилди.
Бу йил ҳам Москва Жомеъ масжидидаги ҳайит намози "Россия-1" телеканалида, диний-маърифий сайтларнинг интернет каналларида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Шунингдек, Россия Муфтийлар кенгаши сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Хатми Қуръон 24 соат жонли эфирда ўқилмоқда.
Масофавий қурбонлик

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Карантин даври Россия мусулмонларини нафақат жонли эфирда намозлар, балки Ҳайит қурбонлигини масофавий равишда жорий қилишни йўлга қўйишни ўргатди.
- Интернетда очилган махсус сайтлар орқали қурбонлик қилмоқчи бўлган қўйингизни танлайсиз, электрон тўлов қиласиз. Унинг сўйилиши ва бўлакларга бўлинишини, муҳтож оилаларга тарқатилиши жараёнини онлайн кузатасиз, - дейди "Ал-Коран" портали муаллифи Ёрқин Шукруллаев.
Шунингдек, бир йилдирки, Россиядаги кўплаб мусулмон хайрия ташкилотлари онлайн мурожаатлар асосида эҳсонлар тарқатишаяпти. Асосан озиқ-овқат ва рўзғор учун зарур бўлган маҳсулотларни эҳтиёжмандларга етказиб бериш учун кўнгиллилар хизматлари ишлаяпти.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













