Россияда фатво: Мусулмон фақат муслимага уйлансин – баҳслар қизимоқда, Россия ва Ўзбекистон, O‘zbekiston, Rossiya, musulmonlar, yangiliklar

Сурат манбаси, AFP
Россияда фатво: Мусулмон фақат муслимага уйлансин - Россия Мусулмонлари Диний бошқармаси Уламолар Кенгаши ўз фатвосини берди. Баҳслар эса, қизимоқда. Россиядаги мусулмонларнинг салмоқли қисмини, йилларки, Марказий осиёлик мигрантлар ташкил этиб келади.
Россиядаги мусулмонларнинг салмоқли қисмини, йилларки, Марказий осиёлик мигрантлар ташкил этиб келади.
Уларнинг орасида катта кўпчилиги - миллионлаби Ўзбекистон фуқаролари ҳисобига тўғри келади.
Фатвода айтилишича, мусулмонларнинг номусулмонларга уйланишига фақат истисно ҳолатларда, ҳатто ўшанда ҳам, муфтийнинг қарори билан изн берилади.
Умумиятла, мусулмонларга "Китоб аҳли" вакилалари - насронийлар ва яҳудийлар билан никоҳ қуриш тақиқланади.
Россия: Масжидга сиғмаган мусулмонлар - BBC O'zbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Хулосада таъкидланишича, аксарият қоришиқ никоҳларда болаларни Ислом эътиқоди руҳида тарбиялаш ёки уларга исломий дунёқарашни сингдириш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келади.
"Эр ва хотиннинг бир динда эканлиги эса, уларнинг биргаликда бахтли ҳаёт кечиришларининг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади".
Фатвога мувофиқ, "Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги, Исо ва Муҳаммад алайҳиссалом Унинг элчилари эканига иймон келтирса, Қуръони Каримда айтилганларига амал қилишга рози бўлган тақдирдагина, мусулмонга турмушга чиқиш мумкин".
Аммо, шунда ҳам, фатвода қоришиқ никоҳларга фақат айрим ҳоллардагина рухсат берилиши, уларнинг ҳар бири аввалига маҳаллий муфтийлар томонидан кўриб чиқилиши таъкидланади.
Ўз ўрнида, бу айнан нимани кўзда тутилиши тафсилотлари очиқланмайди.
Россия, мусулмонлар: Карантин рамазон, онлайн таровеҳ, ва «доставка» ифторлик - BBC Uzbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Яна бир йирик мусулмон ташкилоти - Россия Мусулмонлари Диний кенгаши эса, ўзининг бу фатво билан рози эмаслигини айтиб чиққан.
"Россия Мусулмонлари Диний бошқармаси Уламолар Кенгашидаги биродарларининг ҳукмига ҳурмат билан қарашлари, аммо бу масалада Қуръони Каримда айтиб қўйилганидан ортиқ бир сўз дея олмасликлари"ни билдирган.
Муфтий Альбир Кргановнинг "Новости" ахборот агентлигига айтишича, "Аллоҳ "Китоб аҳли" билан оила қуришга изн берган".
Фатвога Татаристон Мусулмонлари Диний идораси Уламолар Кенгаши котиби Рустам Нургалиев ҳам ўз муносабатини билдирган.
У, "Россия Мусулмонлари Диний бошқармасининг қарашлари ҳар доим ҳам мамлакатдаги барча мусулмонларнинг манфаатларини акс эттирмаслиги"ни таъкидлаган.
Диний бошқарманинг бу фатвоси Россия парламенти томонидан ҳам танқидга тутилган.
Россия Давлат Думасининг Оила, хотин-қизлар ва болалар масалалари бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Оксана Пушкина "Эхо Москвы" радиостанциясига интервью берган, бу каби фатво "Россия халқини бўлиб юбориши"ни таъкидлаган.
Россия: Муслималар нега ҳимояга муҳтож? - BBC Uzbek
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Кеча, сешанба куни кечқурун диний бошқарма раисининг биринчи ўринбосари Дамир Муҳетдинов Россия дунёвий давлат бўлганлиги сабабли, Уламолар Кенгашининг қарорлари фақат дин аҳлини кўзда тутиши ва энг аввало Ислом дини амалларига риоя этиш истагида бўлган мусулмонларга қаратилганини айтган.
Россия Мусулмонлари Диний бошқармаси Уламолар Кенгаши матбуот воизининг сўзларига таянилса, бу фатво унчалик ҳам янгилик эмас, ҳали 2019 йилда қабул қилинган.
Диляра Аҳметованинг айтишича, "фатво бугунги замонавий Россия шароитида бу ишни маъқулламасликлари ва унга рағбатлантирмасликларини урғулаш мақсадида қабул қилинган".
Матбуот котиби ТАССга бунга мисол қилиб Сурия, Миср ва ёки бошқа давлатлардаги ҳолатни келтирган. У ерларда қоришиқ никоҳлар деярли учрамаслигини таъкидлаган.

Сурат манбаси, EPA
Расмий маълумотларга кўра, Россияда 20 миллиондан зиёд мусулмон истиқомат қилади.
Ўзбекистон постсовет ҳудудидаги энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Биргина расмий рақамларнинг ўзида яқин-яқингача Россияда меҳнат муҳожирлигида банд Ўзбекистон фуқаролари сонининг 2 миллиондан ортиши айтилган.
Бу янгиликка Ўзбекистон Мусулмонлар диний идорасининг бирор бир шаклдаги муносабати ҳозирча кўзга ташланмайди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













