АҚШ Конгресси Шинжондан импортни тақиқлайдиган қонунни маъқуллади Uyg‘ur Shinjon musulmon

Сурат манбаси, Getty Images
АҚШ Конгресси компаниялардан Шинжон Уйғуристонида ишлаб чиқарилган ҳар қандай товарда мажбурий меҳнат қўлланилмаганини исботлаш талаб қиладиган қонунни маъқуллади.
АҚШ Хитой Уйғур мусулмонларига босим ўтказиб геноцид содир этаяпти деб айблайди, Хитой ушбу айбловларни мунтазам рад этиб келади.
Америка қонун чиқарувчилари маъқуллаган сўнгги Шинжонда бизнес юритаётган Coca-Cola, Nike ва Apple ширкатлари томонидан танқид қилинди.
Ушбу қонун Оқ Уй томонидан кузатилмаган дастак шароитида қабул қилинди.
АҚШ Сенатидаги овоз беришда фақат бир аъзо уни маъқулламаган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Уйғур мажбурий меҳнати олдини олиш қонуни" деб номланган қонун энди имзолаш учун Президент Жо Байден столига қўйилади, у имзолаганидан кейин кучга киради.
Бир неча ойлар давомида Оқ Уй бу қонунни маъқуллашни истамай келди, бироқ сал олдинроқ Оқ Уй сўзчиси Жен Псаки Президент Байден уни имзолайди деб айтди.
АҚШ тарафи Хитой ҳукуматини Шинжон Уйғуристонида қулдорлик ва геноцидни амлага оширишда айблаб келади.
Экспертларга кўра, камида бир миллион Уйғур ва бошқа мусулмонлар Шинжонда ҳеч бир маҳкамасиз лагерларга ташланган ёки қамоққа олинган.
Хорижга чиққан Шинжон яшовчилари қийноқлар, мажбурий стерилизация ва жинсий зўрлашлар рўй бергани ҳақида айтиб беришган.
Хитой ҳукуматига қарши айбловлар халқаро ҳамжамиятни иккига бўлиб қўйди.
АҚШ ҳукумати Хитой ҳукуматини Уйғурларга қарши геноцид содир этишда айблади.
Буюк Британия, Канада, Нидерландия ва Литва парламентлари ушбу баёнот билан резолюциялар қабул қилдилар.
Бироқ Британия ҳукумати Хитой ҳукуматини геноцидда айблашдан бош тортди.
Бош вазир Борис Жонсон, "геноцид ҳуқуқий кучга эга тушунча ва уни фақат жиноят суди кучга киритолади", деб тушунтириш берди.
Геноцид иши Хитой ҳукуматининг Уйғурлар маданиятини йўқ қилиш, аҳолини бошқа жойга кўчириш ва туғишни назорат қилиш билан аҳоли сонини камайтиришга қаратилган сиёсат ҳақидаги ҳисоботларга асосланди.
Шу йил апрелида халқаро Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ўзининг ҳисоботини эълон қилди, бу ҳисоботда Хитой ҳукуматини инсониятга қарши жиноятда айблади, аммо давлатнинг амалларини геноцид деб таърифламади.
Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам ўз ҳисоботида шундай хулоса чиқарди.
Хитой ҳукумати Шинжонда Уйғур ва бошқа мусулмон аҳолига нисбатан қатағон сиёсати ўтказилаётганини рад этиб келади.
Геноцид айблови ва санкциялар ортидан Хитой ҳукумати, Шинжон Уйғуристонида фақат терроризм илдизини йўқотиш чора-тадбирлари ўтказилди, улар Хитойнинг ўз қонунлари ва халқаро қонунчилик доирасида бўлди, деган баёнот тарқатди.
Расмий Пекинга кўра, бу чоралар самара бериб, 2017 йилдан буён бирорта террорчилик хуружи содир этилмаган.
Геноцид айблови ҳам асоссиз, Хитойда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш сўровлари натижаларига кўра, 1953 йилдан 2020 йилгача Уйғур аҳолисининг сони 3,6 миллиондан 11,6 миллионга ўсди, дейди Хитой ҳукумати.
Хитой ҳукумати Шинжон Уйғуристонига кўп сармоя киритиб аҳоли фаровонлигини ошираяпмиз, Уйғурлар хоҳласалар, ўзининг туғилган жойида, хоҳласалар, Хитойнинг бошқа ҳудудларидаги замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида даромад топиш имкониятига эгалар, демоқдалар.
Хитойнинг давлат назоратидаги матбуотида гапирган Уйғурлар сўнгги йилларда даромадлари кўпайгани, ўртача йиллик даромад 40000 Хитой юани ёки 6280 АҚШ долларидан ошганини айтишган.
- Мустақил Лондон трибунали: Хитой Уйғурларга қарши геноцид содир этган
- Шинжонлик Қозоқ Эрбақит: WhatsApp ишлатганим учун кишанландим
- АҚШда Уйғурлар ҳуқуқларини поймол этаётганларга қарши санкциялар қонуни маъқулланди
- Шинжон қоғозлари: Уйғурлар бостирилиши ортида Хитой раҳбарлари турибди
- Толибон Афғонистондаги уйғурларни энди Хитойга бериб юборадими - уйғурлар қаттиқ қўрқувда
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek














