You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Шинжонлик Қозоқ Эрбақит: WhatsApp ишлатганим учун кишанландим Shinjon Uy'gur musulmon
Этник Қозоқ Эрбақит Ўтарбай Хитойдаги оммавий тутқунлик дастури доирасида қамоққа ташланган.
У Лондондаги норасмий трибуналда кўрсатма берди.
Маҳкама тинглови, Хитой Уйғур халқига қарши геноцид содир этаяпти, деган қарор чиқарди.
Хитой ҳукумати бир миллион атрофида Уйғур, Қозоқ, бошқа мусулмон инсонларни лагерларда тутқунликда сақлади.
Бу оммавий тутқунлик қийноқлар, мажбурий меҳнат ва инсон онгини ўзгартириш амалларини ўз ичига олган.
Шулардан бири Эрбақит Ўтарбай эди.
Уни 2017 йили ҳибсга олишган.
У Би-би-си мухбири Кэролайн Ҳоулига ўзини қандай калтаклашгани, қийноқларга солишгани ҳақида сўзлаб берди.
"Қўл-оёғимни кишанлаб қўйишганди. Кишаннинг оғирлиги 7 кило эди. Мен 98 кунни ўша ерда ўтказдим. Ҳали ҳам тушларимга кириб чиқади… Даҳшатдан уйғониб кетаман, ўзимни ҳануз ўша ердагидек ҳис қиламан", дейди Эрбақит.
"Хитойнинг мақсади битта. Мусулмонларни, уларнинг тилини ва динини йўқотиш", деди собиқ тутқун Эрбақит Ўтарбай.
Хитой айбловларни рад этади, Лондондаги норасмий трибунални қоралаб чиқди.
- АҚШда Уйғурлар ҳуқуқларини поймол этаётганларга қарши санкциялар қонуни маъқулланди
- Шинжон қоғозлари: Уйғурлар бостирилиши ортида Хитой раҳбарлари турибди
- Толибон Афғонистондаги уйғурларни энди Хитойга бериб юборадими - уйғурлар қаттиқ қўрқувда
- Хитой Шинжон Уйғуристонида энди ядровий каллакларини ҳам сақламоқчи, баллистик ракеталарини учирмоқчи
- Нега мусулмон лидерлар, ҳатто Толибон, уйғурлар сабаб Хитойни қораламаяпти?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek