Беларусь, Ҳусайн: Бизни итга талатишди, сувга отишди – дунё ва тақдирлар video Belarus O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Александр Лукашенко

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Сўнгги ҳафталарда Беларусь чегарасида нималар бўлганди? Беларусь чегарасидан ортга қайтарилган ироқлик Ҳусайн ҳаммасини айтиб берди. Айнан мигрантлар инқирози боис Европадан кейин АҚШ ҳам Беларусни жазолади. Лукашенконинг тўнғич ўғли ҳам рўйхатга тушди.

У АҚШ томонидан тузумга яқин шахс сифатида нишонга олингани айтилмоқда.

Брюссель эса, Беларусни Яқин Шарқ ва Афғонистондан минглаб қочқинларнинг учиб келишини таъминлаш, уларни Польша, Литва ва Латвия орқали Европа Иттифоқига ўтишга ундашда айблайди.

Расмий Минск ўзларининг бундан аввалги санкцияларига шу йўсинда жавоб бераётганини айтади.

Алоқадор мавзулар:

Беларусь ва Польша чегараси

Сурат манбаси, Reuters

Қочқинлар боис Польша ва Беларусь чегарасида юзага келган танглик орада қуролли низога айланиб кетиш хавфини пайдо қилган.

Европа газсиз қолишига оид жиддий хавотирларни юзага чиқарган.

Польша Беларусь билан чегарасига минглаб ҳарбийсини ташлашгача борганди.

Ироқлик Ҳусайн хотини Ғазала билан бирга икки ой Беларсуь орқали Европага ўтмоқчи бўлишган.

Аммо жонини ва молини қанчалик хатарга қўйган бўлмасин, шунча уринишлари иш бермаган, ҳаммаси чиппакка чиқиб, яқинда ўзлари жон-жаҳдлари билан тарк этишга ҳаракат қилган Ироқдаги қочқинлар жамлоғига қайтишган.

«Биз у ерда 20 кунча бўлдик. Ёмон муносабатда бўлишди. Сувга отишди. Итларга талатишди. Украинадан Литвага кўчиришди. Битта Беларусники эмас, ҳатто Польша ҳукумати ҳам худди шундай йўл тутди. Ҳар иккови ҳам», - дейди у.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ҳусайн ва рафиқасига ўхшаб қирчиллама совуқда қўлбола жамлоқларда жон сақлаётган, кунлаб туз тотмаган ҳамда ораларида ёш гўдаклар, болалар, ҳомиладор аёллар ҳам бўлган катта сондаги қочқиннинг тақдири эса, халқаро миқёсда жиддий хавотирларни ҳам пайдо қилмай қўймаганди.

Беларусь чегарасидаги қўрқув ва совуқ эса, Ҳусайннинг аёли Ғазалага ҳам қаттиқ таъсир қилган.

Ортга - Ироққа қайтишгач, у кунига икки-уч марталаб ваҳимага тушиб, ўзидан кетадиган бўлиб қолган.

Қочқинларнинг бу каби мусибатлари язидий жамоаси чекаётган азобларни дунё бўйлаб яна бир бор сарлавҳаларга олиб чиққан.

Аммо, шунга қарамай, афтидан, уларга ёрдам қўлини чўзадиган одамнинг ўзи йўқ, дейди Ироқдаги жамлоқда икковлон билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган Би-би-си мухбири.

Ҳусайн ва Ғазала бу лагерга 2014 йилда ИШИДнинг қирғинидан қочиб келишган.

«Келган кунимизданоқ бу ердан кетишни истаганман. Қўл телефони сотувчи дўконда ишлаганман. Бироз жамғармам бор. Ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг. Шу ерда қолармидингиз?», - дея мухбиримизни саволга тутган Ҳусайн.

Ҳусайн

Сурат манбаси, Screenshot

Ҳусайннинг танаси урушдан қолган жароҳатларга тўла.

У, айниқса, 2005 йилда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасида юз берган портлашда қаттиқ яраланган.

Аммо Ҳусайн ҳозир аёлининг қайғусида. Чунки ҳозир эр-хотин икковлон яна қайтишга мажбур бўлган жамлоқда тиббий хизмат деярли йўқ ва имконсиз.

«Беларусдан келганимиздан бери у шу аҳволда. Қаттиқ қўрққан. Ҳар кун икки-уч марта ўзини йўқотиб, ҳолсизланиб қолади», - дейди Ҳусайн.

Ҳусайн ва Ғазалага ўхшаган қочқинлар сони эса, чорак миллиондан ортиқ.

Улар бутун Ироқ бўйлаб жамлоқларга сочилиб кетган. Уй-жойлари эса, ИШИД томонидан вайрон қилинган.

Қочқинлар

Сурат манбаси, BELTA VIA REUTERS

Расмий Бағдод ҳозир бу икки давлат чегарасида тақалиб қолган юзлаб фуқароларини ортга қайтаришга киришган, аммо у ерда ҳануз минглаб қочқинларнинг қолаётгани айтилади.

Ҳусайн ва Ғазала яна бир бор ўз омадларини синаб кўришмоқчи.

Улар нима қилиб бўлса ҳам, барибир, Ироқдан чиқиб, Европага етиб олишмоқчи.

Европа Иттифоқи эса, яқинда Марказий Осиё давлатларига ҳам даъват билан чиққан.

Иттифоқ вакиллари Беларусь мигрантлардан ўзининг сиёсий мақсадлари йўлида суиистифода қилаётганини таъкидлашган.

Минтақа давлатлари вакилларидан бунинг олдини олишда кўмак қилишларини сўрашган.

Европа Иттифоқининг юқори мартабали дипломатларининг сўровига уларнинг жавоби қандай бўлгани маълум эмас.

Путин янги бир халқаро инқироз ортида турибдими? Россия, Беларусь ва Польша

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek