Сурия жамлоғи: Болаларни ИШИД ғояларида тарбиялашаяпти - видео Suriya Islomiy Davlat ISHID

ИШИД болалари

Сурат манбаси, JEWAN ABDI

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзини "Исломий Давлат" деб атаган гуруҳ жангариларининг минглаб аёл ва болалари Сурия шимолидаги лагерларда сақланмоқдалар.

Бу жамлоқлар учун масъул Курд расмийларига кўра, агар шундай давом этаверса, бас келиб бўлмайдиган фалокатга дуч келинади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Курд масъуллари давлатларни жамлоқда сақланаётган инсонларни қайтариб олишга чақириб келадилар.

Аммо ўз фуқароларини таҳдид сифатида кўрадиган аксар мамлакатлар аёллар ва болаларни олишни истамаяпти.

Жамлоқларнинг бирида бўлган Би-би-си мухбири Пунам Танежа у ерда яшаётганларнинг ўз жамлоқдошлари томонидан зўравонликларга учрашаётгани ва оилаларнинг парокандаликка юз тутишаётганига гувоҳ бўлган.

Суриядаги жамлоқдаги бола

Сурат манбаси, JEWAN ABDI

"ИШИД жанг майдонида мағлуб этилган бўлиши мумкин, аммо уларнинг издошлари ва оилалари тутиб турилган жамлоқларда гуруҳнинг шафқатсиз ғояси ҳамон тирик. Қотилликлар кенг тарқалган. Қурол-яроғ ва одамларнинг ноқонуний савдоси амалда. Болалар мутаассиблашиш хавфи остида", дейди Би-би-си мухбири.

Лагерларни сақлаб туриш учун масъул Курд мулозимлари жиддий огоҳлантиришмоқда.

"Ҳар куни одамлар ўлдирилади. Болаларни Исломий Давлат ғояларида тарбиялашмоқда. Бу глобал муаммо. Аммо халқаро ҳамжамият бу масалада бурч ва масъулиятни ўз зиммасига олмаяпти. Агар шундай давом этса, биз бас кела олмайдиган фалокатга дучор бўламиз", - дейди Доктор Абдулкарим Умар.

Суриядаги жамлоқдаги қизалоқ

Сурат манбаси, JEWAN ABDI

"Вақт бесамар йўқотилаётганига оид хавотирлар бор. Улардан аксарияти учун ўз ватанларида ёрқинроқ келажакка бўлган умид ҳам сўниб боряпти", дейди Би-би-си мухбири.