Янги атамалар - 'Quad' ва Aukus Хитойга қарши иттифоқми?

US President Joe Biden (L), with Secretary of State Antony Blinken (2nd L), meets virtually with members of the "Quad" alliance of Australia, India, Japan and the US, in the State Dining Room of the White House in Washington, DC, on March 12, 2021.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Квад 'Quad' форуми аъзолари, жумладан, АҚШ Президенти Жо Байден, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди март ойидаги виртуал учрашувида Ковид вакциналарини тарқатиш масаласини муҳокама этган эдилар
    • Author, Викас Пандей
    • Role, BBC News, Деҳли

Ўтган бир ярим йилдаги аксар учрашувлар сингари илк тўрт томонлама - "Квад" саммити ҳам виртуал ташкил қилинди.

Гуруҳдаги тўрт мамлакат - АҚШ, Ҳиндистон, Австралия ва Япония раҳбарлари март ойида интернет орқали виртуал мулоқотга киришиб, 2022 йил охиригача Осиё давлатларига бир миллиард доза Ковид 19 вакцинасини юборишга келишган эди.

Мана, ҳафта бошларида глобал хавфсизлик бўйича баҳсли янги пакт эълон қилиниши ортидан келиб чиққан машмашалар манзарасида "Квад"аъзолари жума куни Вашингтонда бевосита учрашув ўтказади.

AUKUS (Австралия, Британия ва АҚШнинг инглизча қисқартмаси) номи билан аталаётган пакт АҚШ, Британия ва Австралия ҳукуматлари томонидан имзоланган бўлиб, биринчи марта Австралияга ядро қуроли жойланган сув ости кемалари етказиб беришни назарда тутади.

AUKUS "Квад"га қанчалик таъсир қилади? Ҳар иккала форумда ҳам етакчилар Хитойни бевосита тилга олмаган бўлсалар-да, аммо уларнинг бу ҳамкорлиги аслида Ҳинд ва Тинч океанида Хитой таъсирини жиловлашга қаратилганига кўпчилик ишонади.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди "Квад" раҳбарлари билан учрашувда Хитой ҳақида эслатиши эҳтимоли катта. Улар орасида Ҳиндистон минтақада Хитой билан умумий чегарага эга ягона мамлакатдир. Чегарадаги бир нечта нуқта борасида Хитой билан жиддий тортишувлар бўлган. Ўтган йилги тўқнашувда ҳар икки давлатнинг ҳарбийлари тўқнашган эди.

Indian Prime Minister Narendra Modi (L) with Chinese President Xi Jinping (R) prior to the dinner on September 4

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳиндистон Бош вазири нарендра Моди Хитой Президенти Си Цзинпин билан 2017 йилги учрашувида. Квад ва Аукус раҳбарлари бевосита Хитойни тилга олмаётган бўлсалар-да, аксар таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу ҳамкорлик Хитойнинг дунёдаги таъсирини жиловлашни ҳам кўзда тутишига ишонадилар

Охирги йилларда Ҳиндистон кўп томонлама форумларга фаол қатнашмоқда, уларнинг айримларида Хитой ҳам қатнашган. Таҳлилчилар айтишича, Ҳиндистон ҳам AUKUS, ҳам "Квад"дан манфаат кўради.

"Квад" учрашувлари уч ҳамкор билан Хитойни минтақада жиловлаш каби умумий масалаларда муштарак қарашларни ривожлантириш учун Деҳлига қўл келади, дейди Хавфларни назорат қилиш консалтинг хизматида Жанубий Осиё бўйича директор Пратюш Рао.

"Бу учрашув муҳим технологиялар, ҳарбий ҳамкорлик ва минтақада инфраструктура лойиҳаларини молиялаш учун ресурслар жамғаришда муштарак стандартларни ривожлантириш учун узоқ муддатли ҳамкорлик пойдевори бўлиши мумкин", дейди жаноб Рао.

Иккала форум - AUKUS ва "Квад" мамлакатларнинг Ҳинд Тинч океанидаги хавфсизликка бўлган масъулиятларини намойиш қилиши учун бир бирини тўлдиради.

"Квад" қатнашчилари иқлим ўзгариши, кибер хавфсизлик, инфраструктурани ривожлантириш, 5G каби янги технологиялар инфраструктурасини ўзаро баҳам кўриш бўйича ҳам янада чуқурроқ ҳамкорлик қилишлари кутилмоқда. Вашингтондаги Уилсон маркази директор ўринбосари Майкл Кугелманнинг айтишича, гуруҳ аллақачон Ковид вакциналарини етказиб бериш каби соҳаларда самарали натижаларга эришаётганини кўрсатди.

"Ҳиндистон бу каби қарорлар Хитой учун жуда провокатив бўлмаса, бундай натижалардан мамнун бўлади", дейди Кугелман.

A health worker prepares a dose of the Covishield vaccine against Covid-19 coronavirus during vaccination on wheels in Kolkata On June 26,2021.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, The Quad aims to supply one billion doses by the end of 2022

Аммо таҳлилчиларнинг айтишича, айрим чуқур масалалар Ҳиндистон учун "Квад" доирасида ечимсиз қолмоқда. Энг асосийлари Ҳиндистоннинг Ҳинд океанидаги ўз таъсири ва Хитой билан чегара можароларидир. Ҳиндистонга Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида Покистон назоратидаги Кашмир ҳудудига сармоя ётқизиши ёқмайди. Пекиннинг Афғонистонда ўсиб бораётган таъсири ҳам Деҳлини ташвишга солади.

Хўш, "Квад" Ҳиндистоннинг ўз хавфсизлиги бўйича муаммоларида ёрдам бера оладими? Ҳиндистоннинг асосий бошоғриғи денгиздаги манфаатларини ҳимоя қилиш бўлиши керак", дейди Ҳиндистоннинг собиқ дипломати Житендра Нат Мисра.

"Ҳиндистон бу гуруҳ унинг Хитой йилларча ўз ҳозирлигини кучайтириб бораётган денгиздаги манфаатларини қанчалик ҳимоя қила олиши борасидаги қийин саволларни бериши керак", дейди Мисра.

"Квад" саммитидан ташқари жаноб Моди жума куни АҚШ президенти Жо Байден билан юзма-юз гаплашади. Учрашув икки раҳбарнинг бир бирини яқиндан билиши учун имконият яратади.

Жаноб Моди ва жаноб Байден Хитой ҳақида ошкора гапирмаслиги мумкин, аммо экспертларнинг айтишича, раҳбарлар Пекиннинг Ҳинд Тинч океани ва Афғонистондаги ўта дангалчилигини муҳокама қилиши эҳтимоли катта.

The Taliban's takeover of Afghanistan has changed geopolitics in the region

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Толибоннинг Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олиши минтақа геосиёсатини ўзгартириб юборди

Ҳиндистон АҚШдан Толибонни "Жайши Муҳаммад" ва "Лашкари Тоййиба" каби жангари гуруҳлар Афғонистонда туриб, Ҳиндистонга қарши ҳужум режалашига қўйиб беришдан қайтаришини сўраши мумкин. Аксар мамлакатлар Толибон билан қандай муносабат қилишни билмай турибди. Ҳиндистон ҳам бу борада ўз сиёсатини ишлаб чиқар экан, масала юзасидан фикр алмашишни исташи табиий.

Яна бошқа тиканли масалалар орасида, жумладан, Ҳиндистоннинг Россиядан С-400 мудофаа тизимини сотиб олгани ва савдо тортишувлари бор. АҚШ ҳам Ҳиндистоннинг бу мудофаа тизимини сотиб олгани учун қўйган санкцияларини юмшатиш масаласини аниқлаштириши керак.

Ушбу икки томонлама учрашув бу масалаларнинг барига ечим бўлмаслиги мумкин. Аммо у Моди ва Байденга мавжуд тортишувлардан нари ўтиб, янги йўл ҳаритасини режалашига имкон беради.

Икки мамлакат бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик йўлларини қидириши мумкин, масалан, АҚШнинг вакцина заҳирасидан ва Ҳиндистоннинг вакцина ишлаб чиқариш имкониятидан Гави ва Ковакс ташаббусларида фойдаланиш каби масалалалар.

"Улар, шунингдек, янги технологияларга биргаликда инвестиция киритиш орқали иқлим ўзгаришини юмшатиш, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлашни ҳам муҳокама қиладилар."

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek