ЖССТ: Ҳаво ифлосланиши оқибатларининг зарарлари биз ўйлагандан ҳам ёмон

Сурат манбаси, Reuters
Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)) эълон қилишича, ҳаво ифлосланишининг таҳдиди аввал ўйланганидан ҳам ёмон ва ҳаво ифлосланишининг бехатар даражаси деб тавсия қилинган миқдорни қабул қилиб бўлмайди.
Хусусан, азот диоксидининг максимум хавфсизлик даражаси деб кўрсатилган кўрсаткични қабул этмасликка қарор қилган ЖССТ.
Азот диоксиди ҳавонинг энг асосий ифлосланитирувчиларидан бири ҳисобланади.
ЖССТга кўра, ҳар йили ифлос ҳаво дунё бўйлаб етт миллион инсоннинг бевақт ўлимига сабаб бўлади, уларнинг умрига ҳавонинг ифлосланишидан келиб чиққан хасталиклар сабаб бўлади.
Ҳавонинг ифлосланишидан жаҳондаги даромади паст ва ўртача бўлган мамлакатлар кўп зарар кўрмоқда, чунки иқтисодий ривожланиш учун бу мамлакатлар қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланишга мажбурлар.
ЖССТ ҳаво ифлосланишини кашандалик ва носоғлом овқатланиш билан бир сафга қўяди.
Халқаро ташкилот дунёдаги 194 аъзо мамлакатни шу йил ноябрига мўлжалланган иқлим ўзгаришига бағишланган саммит олдидан ҳавога чиқариладиган зарарли чиқиндилар ва иқлим ўзгаришига қарши чораларни кўришга чақирган.
Би-би-сининг атроф-муҳит масалалари бўйича таҳлилчиси Рожер Ҳаррабин ёзишича, ўнлаб йилларки, ҳаво ифлослантирувчиларининг хавфсиз даражаси деб қабул қилиб келинган рақамлар кўтарилиб келаверинган.
Бугунга келиб эса, мисол учун, Буюк Британия қабул қилган қонуний хавфсиз даража ЖССТ тавсия этаётган кўрсаткчидан тўрт баравар юқори экан.
Энди кўпроқ инсон организмига тушадиган зарарли заррачаларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

PM2.5 ва PM10 деб аталаётган микро ҳавони ифлослантирувчиларни камайтиришга чақирмоқда ЖССТ.
"Агар ҳаво ифлосланиши даражасини тавсия этилаётган янгиланган таклифларгача туширилса, жаҳон бўйлаб PM2.5 га боғлиқ 80 фоиз ўлимларнинг олдини олиш мумкин", дейди Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти.
Лекин ЖССТнинг янги тавсияларига дунёнинг энг ривожланган, атроф-муҳит муҳофазасига катта эътибор қаратаётган мамлакатларининг ҳам риоя этишлари мушкул, чунки инсон саломатлигига зарар етказадиган заррачалар ҳатто электр автомобиллар ҳам чиқаради.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















