Афғонистон: Кобулдаги қўшалоқ портлашнинг мудҳиш оқибатлари - суратлари чиқди Afg‘oniston Tolibon dunyo yangiliklar

Кобул халқаро аэропорти ташқарисидаги қўшалоқ портлаш юзга яқин одамни ўлдирган. 150 дан ортиғини яралаган.

Улардан аксарияти яна оддий одамлар бўлиб чиқишган.

Жабрдийдалар орасида аёллар, болалар ва гўдакларнинг ҳам борликлари кўрилган.

Портлаш сатҳида бўлган воқеа шоҳидларидан бири жуда кўп одамлар яралангани, беш яшар қизчанинг эса, қўлларида жон берганини айтган.

Кобул касалхоналари саноқли дақиқаларнинг ўзида яраланганларга тўлиб кетганига оид хабарлар олинган.

Кобулдаги қўшалоқ портлашнинг мудҳиш оқибатлари

Дунёнинг аксарият етакчи давлатлари, БМТ, Нато ва Толибоннинг ўзи ҳам портлашларни кескин қоралашган.

Бу Афғонистонда Толибон қудратга келиши ортидан кузатилган энг қонли ҳужумлар бўлган.

Уларга масъулиятни Афғонистондаги ИШИД-Хуросон гуруҳи олиб чиққан.

АҚШ мазкур гуруҳ томонидан яна янги ҳужумлар эҳтимолини назардан соқит этмаган.

Қўшалоқ портлаш юз берган пайтда эса, жон илинжидаги минглаб одам Афғонистонни тарк этиш ҳаракатида бўлган.

Улардан кўпчилиги ўтган 20 йил давомида Афғонистондаги хорижликлар билан ишлаган ва энди Толибоннинг "қасос олиши"дан хавотирда бўлган афғонлардир.

Ҳаракатнинг барчани афв қилганлигига оид куни-кеча қилган баёноти ҳам, афтидан, уларни жонларининг бехатар эканига ишонтира олмаган.

Афғонистонда ҳозир қудратга Толибон келган.

Қурбонларнинг қачон, қаерда ва қандай дафн этилишлари тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek