Ҳиндистонда аҳвол даҳшатли: Касалларга ҳам, ўликларга ҳам жой йўқ - foto va video koronavirus dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Ҳиндистонда аҳвол даҳшатли: Касалларга ҳам, ўликларга ҳам жой йўқ. Мамлакат коронавируснинг учинчи тўлқинига дош беролмаяпти. Шунчалик кўп жасад ёқилганидан крематорийлар ишдан чиқаётганига оид хабарлар бор.
Хабарларга кўра, касалхоналарнинг жонлантириш бўлимлари тўлиб кетган, дори-дармон ва кислород тақчил, бори ҳам бир зумда тугаб кетмоқда.
Касалхона ва крематорийлардан олинаётган кўплаб фотосуратлар ҳам аҳволнинг ўта абгор эканига далолат қилади.
Крематорийлар танг аҳволда қолган, улар ўликларни эплай олишмаганидан, жасадлар ҳатто кўчаларда ёқилаётганига оид хабарлар бор.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Давлатнинг расмий статистикасига ишонмаётган журналистлар эса, крематорийларда ўз ҳисоб-китобларини олиб боришмоқда.
Агар, уларнинг маълумотларига таянилса, Ҳиндистон шаҳарларида коронавирусдан ўлганларнинг сони расман айтилаётганидан 10 баробар кўп.
Ўтган ҳафта эса, шунчалик кўп жасад ёқилганидан, Сурат шаҳридаги крематорий трубаси қисман эриб тушганига оид хабарлар ҳам олинган.
Расмийлар ўлим ҳолларига оид аниқ статистикани эълон қилишга ҳалича шошилишаётгани йўқ.


Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, SUMIT KUMAR

Сурат манбаси, EPA
"Ҳалокатли эслатма"
Айниқса, пойтахт Деҳлида аҳвол жуда оғир экани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, у ерда одамлар кислород етишмаслигидан ўлиб кетишмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг баён қилишича, Ҳиндистондаги бугунги аҳвол коронавирус нималарга қодир эканининг яна бир "ҳалокатли эслатмаси"дир.

Сурат манбаси, EPA

Сурат манбаси, Getty Images
Ҳиндистон Хитой билан бирга дунёнинг аҳолиси энг кўп иккита давлатидан биттаси бўлади.
Мамлакат аҳолиси сони ҳозир қарийб 1 миллиард 400 миллион кишини ташкил этиши кўрилади.
Агар, имконли бўлган статистикага таянилса, Ҳиндистонда ҳозирга келиб жами коронавирусга чалинганлар сони қарийб 18 миллион кишига яқинлашган.
Уларнинг 200 мингга яқини вафот этган.
Жорий пайтда кундалик кўрсаткичларнинг 300 мингдан ортаётгани кузатилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













