Хитой қувғиндаги уйғурларнинг болаларини етимхоналарга топширмоқда – Amnesty, Xitoy uyg‘urlar musulmonlar dunyo yangiliklar

Uyg'ur oilasi

Сурат манбаси, AFP

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Халқаро инсон ҳақларини сақлаш ташкилотининг айтишича, Хитой уйғур оилаларини зўр билан бир-биридан ажратмоқда, уларнинг ёш, ёш болаларини давлат тасарруфидаги етимхоналарга юбормоқда.

Бу ҳақда "Амнести Интернейшнл"нинг янги ҳисоботида айтилади.

Халқаро ташкилот ўз ҳисоботида Хитойни оиласининг розилигисиз етимхоналарга юборилган барча уйғур болаларини қўйиб юборишга чақирган.

Жамғарма Хитойни тарк этишга мажбур бўлган пайтларида ўз фарзандларини қариндош-уруғларига қолдириб кетган ота-оналар билан суҳбатлашган.

Инсон ҳақларини сақлаш гуруҳлари Хитой бир миллиондан ортиқ уйғурни ҳибсга олганини айтиб келишади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Хитой ҳукумати, шунингдек, уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликларга қарши инсон ҳуқуқларини кенг миқёсда топташ, шу жумладан, мажбурий меҳнат, мажбурий стерилизация, жинсий тажовуз ва зўрлаш каби айбловлар қаршисида қолган.

Расмий Пекин уйғурларни шимолий-ғарбий Шинжон минтақасидаги лагерь-ҳибсхоналарда тутиб турганлигинини рад этиб келади.

Шинжонга кириш хитойликлар томонидан кескин чекланганлиги сабабли, Амнистия 2017 йилда уйғурларга қарши тазйиқлар кучайишидан аввал Шинжонни тарк этишга муваффақ бўлган уйғурлар билан гаплашган.

Халқаро ташкилотнинг айтишича, Меҳрибон Қодир ва Абликим Мемтинин полиция томонидан таъқиб қилиниб, паспортларини беришга мажбур қилинишгач, 2016 йилда Италияга чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.

Улар тўрт болани вақтинча бобоси ва бувисининг қарамоғида қолдиришган, аммо бобоси полиция томонидан сўроқ қилинаркан, бувиси лагерь-ҳибсхонага олиб кетилган, дейди хайрия ташкилоти.

"Бизнинг бошқа қариндошларимиз ота-онам билан бўлган воқеадан кейин болаларимга қараб туришга журъат этишолмади", - деб айтган Меҳрибон халқаро Амнести ташкилотига. "Улар ҳам лагерь-ҳибсхоналарга юборилишларидан қўрқишган".

Халқаро ташкилотга кўра, Меҳрибон ва Абликим болаларини олиб келиш учун 2019 йилда Италия ҳукуматидан рухсат олишади, аммо полиция уларни йўлда ушлаб, давлат қарамоғидаги етимхоналарга топшириб юборади.

"Энди болаларим Хитой ҳукуматининг қўлида, кўзим очиқлигида улар билан қайта кўриша оламанми-йўқми, билмайман", - дейди Меҳрибон.

Умар ва Марям Фарруҳ эса, 2016 йил охирида Туркияга бош олиб кетишади. Аммо саёҳат қилишлари учун лозим ҳужжатлари йўқлиги боис, беш ва олти ёшда бўлган икки фарзандларини ота-оналариникида қолдиришади.

Аммо кейин ота-оналарининг қўлга олиниб, лагерь-ҳибсхоналарга юборилишганидан хабар топишади, аммо болаларининг дараги чиқмайди, дейди "Амнести Интернейшнл" ташкилоти.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Амнести ўз ҳисоботида Хитойни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари, мустақил тадқиқотчилар ва журналистларнинг Шинжонга тўлиқ ва бирор бир чекловсиз киришларини таъминлашга чақирган.

Шунингдек, ота-оналарининг розилигисиз тутиб турилган барча болалар ўз оилалари бағрига қайтарилишлари лозимлигини айтган.

"Хитойнинг Шинжондаги шафқатсиз оммавий ҳибсга олишлар кампанияси бир-биридан ажратилган оилаларни жуда ноилож аҳволда қолдирган: болаларнинг кетишига изн йўқ, ота-оналари уларга қараш учун уйга қайтамиз дейишса, таъқиб ва ўзбошимча ҳибсларга юз тутишади", - дейди ташкилотнинг Хитой бўйича тадқиқотчиси Алкан Акад.

Хитой давлати Шинжонда кенг ва яширин лагерлар тармоғини яратгани, уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар вакилларидан иборат бир миллиондан ошиқ одамни ҳибсга олгани ишонилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Сўнгги йилларда уйғур аёлларини мажбурий стерилизация қилишдан тортиб, қийноққа солиш ва лагерларда мунтазам зўрлашгача бўлган инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ҳолларига оид хабарлар чиқди.

Хитой эса, бирор бир ҳуқуқбузарлик бўлмаганини айтиб, бу каби хабарларни рад этиб келади.

Қувғиндаги собиқ тутқунларни ёлғончилар ва актёрлар, деб атайди.

Хитой, шунингдек, ўзларига қарши гувоҳлик берган шоҳидларни қўрқитиш, обрўсизлантириш, Шинжондаги қариндошларидан уларга қарши восита сифатида фойдаланишда ҳам айбланади.

Яқинда АҚШ ҳукумати, Канада ва Нидерландия парламентлари Хитой уйғур халқига қарши "геноцид" қилаётганини баён қилишди.

Худди шунга ўхшаш қонун лойиҳаси британ парламенти томонидан рад қилинди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek