Хитой лагерлари ва уйғурлар: АҚШ, Британия аёлларнинг муттасил жинсий зўрланишини қоралади, Xitoy, uyg'urlar, musulmonlar, dunyo, yangiliklar

Shinjon

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Хитой лагерлари ва уйғурлар: АҚШ, Британия муттасил жинсий зўрлашларни қоралади - АҚШ ҳукумати бу хабарлардан "жиддий ташвишда" эканини баён қилди. "Бу шафқатсизликлар виждонларни ларзага келтириши ва бунинг оқибатлари ҳам жиддий бўлиши шарт" эканини айтди.

Хитой лагерларидаги "муттасил жинсий зўравонликлар"га оид даъволарни Би-би-си шу кунларда ўрганишга муваффақ бўлган, журналистик суриштируви ортидан, уларни ўз хабарида батафсил келтириб ўтганди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Британия ҳукумати вазири Найжел Адамснинг айтишича, мазкур ҳисоботда "амалларнинг ваҳшиёна экани яққол кўрилган".

Имконли бўлган ҳисоб-китоблар Хитой лагерларида бир миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа мусулмон озчиликларнинг тутиб турилганига далолат қилади.

Би-би-си ўтган чоршанба куни чоп этган суриштирувда аёлларнинг полиция ва қўриқчилар томонидан муттасил зўрлангани, жинсий зўравонлик ва қийноқлар тўғрисида гувоҳлик берилган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу айбловларни рад этиб, Би-би-сини "ёлғон хабар" беришда айблади.

Вазирлик матбуот котиби Ван Вэньбиннинг айтишича, "аёлларга нисбатан муттасил жинсий тажовуз ва зўравонлик мавжуд эмас" ва Хитой барча масканларини инсон ҳуқуқлари бўйича кўрсатмалар асосида юритади.

"Хитой қонун билан бошқариладиган мамлакат. Бизнинг конституциямиз инсон ҳуқуқларини кафолатлайди, ҳимоя қилади ва бу ҳукуматимиз ўз фаолиятини мувофиқ равишда юритувчи қонуний тизимимизда ўз ифодасини топган", - дея баён қилган Ван Вэньбинь.

Би-би-си суриштируви нималарни фош қилди?

TZ index

Мэттью Ҳилл, Дэвид Кэмпанале ва Жоэл Гюнтер

BBC News

Хитой лагеридаги уйғурлар мунтазам жинсий зўравонликдан шикоятда - Би-би-си қўлга киритган янги маълумотларга кўра, Хитойнинг уйғурлар учун ташкил қилган "қайта тарбиялаш" лагеридаги аёллар тизимли тарзда жинсий зўрланиб, таҳқирланиб, қийноққа тутилиб келади.

Ҳикоядаги айрим тафсилотлар дилингизни хира қилиши мумкин.

Буюк Британия, АҚШ ва Австралия чора кўришга чақирмоқда

АҚШ Давлат департаменти Би-би-си суриштируви бўй кўрсатиши ортиданоқ, ўтган ҳафтанинг ўзида бу хусусда расмий баёнот билан чиққан.

"Шинжондаги уйғурлар ва бошқа мусулмонлар учун мўлжалланган лагерлардаги аёлларга қарши муттасил зўрлаш ва жинсий зўравонликларга оид хабарлардан жиддий ташвишда" эканликларини баён қилган.

Департамент матбуот воизига кўра, "бу шафқатсизликлар виждонларни ларзага келтиради ва бунинг оқибатлари ҳам жиддий бўлиши шарт".

Бу масала Британия парламентининг ўтган жума кунги йиғини чоғида ҳам кўтарилган.

Парламент вакили Нусрат Ғани бу хусусда фавқулодда савол билан чиққан.

Унинг айтишича, "ушбу даҳшатли ҳикоялар Шинжонда Хитой ҳукумати томонидан, ҳатто, геноцидга қиёс берилиши мумкин бўлган ваҳшийликлар содир этилаётганига оид кўплаб ва ортиб бораётган далилларга қўшимча бўлган".

Ғани хоним Британия ҳукумати вазири Найжел Адамсни, "бу жиноятлар тўлиқ тергов этилмагунча, Хитой билан ҳеч бир томонлама алоқаларни мустаҳкамламасликка ваъда бериш"га чақирган.

Chinese President Xi Jinping (Left) opens his umbrella, 2013

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Таҳлилчиларга кўра, уйғурларга қарши сиёсатни тўғридан-тўғри президентга боғлашади

Найжел Адамснинг бунга жавобан айтишича, ҳукумат "Хитойни жавобгарликка тортиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга бошчилик қилмоқда".

"Би-би-си суриштирувини кўрган ҳар қандай одам ваҳшиёна экани шундоққина кўриниб турган бу амаллардан таъсирланмай ва ташвишга тушмай қолмайди", - дея давом этган у.

Найжел Адамсга кўра, Буюк Британия Хитойни босим остига олиш учун Европа давлатлари ва янги АҚШ маъмурияти билан ишлашда давом этади.

Австралия Ташқи ишлар вазири ҳам Би-би-си суриштирувига ўз муносабатини билдирган.

Мариз Пейн "зудлик билан" Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минтақага киришига изн берилиши лозимлигини айтган.

Унинг айтишича, "бу масалада шаффофликни ўта муҳим, деб билишади".

"Хитойни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботчиси Мишель Бачелет илова халқаро кузатувчиларни имкон қадар тезликда Шинжонга ҳеч бир чекловсиз киришларига рухсат беришга ундашда давом этишади".

Shinjon

Сурат манбаси, videograb

Инсон ҳақларини сақлаш гуруҳларининг айтишларича, Хитой ҳукумати уйғурларни бирма-бир диний ва бошқа эркинликларидан мосуво этмоқда.

Оммавий кузатув, ҳибслар, онгларини ювиш ва ҳатто мажбурий бичишгача бормоқда.

Ўтган декабрь ойида Халқаро Жиноят Маҳкамаси қувғиндаги уйғурларнинг Хитойни "геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар" бўйича терговга тортиш ҳақидаги аризасини рад этди.

Маҳкама бунинг сабабини Хитой ўз юрисдикциясидан ташқарида экани билан изоҳлади.

Январь ойида ўз ваколатини топшираётган Трамп маъмурияти Хитойни "уйғурларга нисбатан геноцид содир қилганлик"да айблади ва буни АҚШнинг президент Жо Байден бошчилигидаги янги маъмурияти ҳам маъқуллади.

Хитой Шинжонда инсон ҳуқуқлари топталаётганига оид айбловларни изчил равишда рад этиб келади.

Сўз Шинжондаги лагерлари ҳақида кетганда эса, уларни ҳибсхоналар эмас, балки "касб-ҳунар таълими ва ўқув марказлари" эканини даъво қилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek