Дин ва дунё: Исроил ғорида қадимий диний қўлёзма топилди - video Isroil nasroniylik

Officials look at fragments of scroll found in the Cave of Horror

Сурат манбаси, Israel Antiquities Authority

Сурат тагсўзи, Қўлёзма парчаларида насроний диний китобларидан оятлар ёзилган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Исроилнинг Ўлик денгизга яқин Яҳудо биёбонидаги ғорда насронийларнинг муқаддас китоби Инжилдан оятлар ёзилган қўлёзма парчалари, бошқа қадимий осори-атиқалар топилган, топилмаларни Исроил расмийлари тарихий кашфиёт деб атамоқдалар.

Бир неча ўн қўлёзма парчаларидаги ёзувлар юнон тилида, фақат Худонинг номи ибронийча битилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу ёзувлар мелодий иккинчи асрда Рим империяси бошқарувига қарши бош кўтариб, енгилганларидан кейин тоғлардаги ғорларда яширинган яҳудий исёнкорларига тегишли деб кўрилмоқда.

Осори-атиқалар Яҳудо саҳросидаги ғорларни хазина қидирувчилар томонидан талон-тарож этилиши олдини олиш мақсадида ўтказилган амалиётлар пайти топилган.

Fragments of parchment found in the Cave of Horror

Сурат манбаси, Israel Antiquities Authority

Сурат тагсўзи, Сўзлар юнон тилида, фақат Худо номи ибронийчада ёзилган

Топилмалар 1960 йилларда худди шундай қўлёзмалар ва 40 тача одам скелети топилган жойда топилган.

Шунинг учун ҳам бу жойга "Даҳшат ғори" деб ном берилган.

Янги топилган қўлёзма парчаларида Насронийлик динидаги Закариё ва Наҳум китобларидан оятлар келтирилган.

Милоддан олдинги тўртинчи асрда Александр Македонский Яҳудияни босиб олганидан кейин бу ўлкаларда юнон тили муомалага киритилган.

Шунинг учун Насронийлик динига тегишли ёзувлар юнон тилида, фақат Худонинг номи иброний тилда ёзилган.

Исроил Қадимшунослик идораси (IAA) раҳбари Израэл Ҳассоннинг сўзларига кўра, ғорда топилган қўлёзмалар ва бошқа осори-атиқалар "инсоният учун бебаҳо қийматга эга" топилмалардир.

Шунингдек, ғорда яҳудийларнинг Рим империясига қарши бош кўтарган замонларига тегишли ноёб қадимий тангалар, 6000 йиллик мумиёланган бола скелети, тахминан 10500 йиллар олдин фойдаланилган ва ҳамон бузилмай турган сават топилган.

Coins found in the Cave of Horror

Сурат манбаси, Israel Antiquities Authority

Сурат тагсўзи, Рим империясига қарши бош кўтарган яҳудий исёнкорлар замонига тегишли, мелодий иккинчи асрга тегишли тангалар топилган
Mummified child's skeleton found in the Cave of Horror

Сурат манбаси, Israel Antiquities Authority

Сурат тагсўзи, Мумиёга айланган бола скелети 6000 йиллик деб кўрилмоқда
Ancient basket found in the Cave of Horror

Сурат манбаси, Israel Antiquities Authority

Сурат тагсўзи, Бу дунёдаги энг қадимий сават бўлиши мумкин, дейишмоқда мутахассислар

Тоғ тепасидан 80 метрча пастда бўлган ғорга кириш деярли имконсиз.

Ғорга фақат юқоридан арқонда осилиб тушиш мумкин.

Исроил Қадимшунослик идораси ғорларни талон-талон этилишидан асраш мақсадини кўзлаган ушбу экспедиция "мураккаб ва оғир" амалиётнинг бир қисми эканини айтади.

Яҳудо саҳросида бир неча ўн йилдан буён одамлар хазина излашади, бунга Қумрон деб аталган жойда чўпонлар 1946 йили машҳур Ўлик Денгиз қўлёзмаларини топганлари сабаб бўлган.

Ўлик денгиз қўлёзмалари энг қадимги Инжил китоби нусхалари деб кўрилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek