Россия: Изғириндаги чироқлар ва "Бирдамлик занжири", Медведев намойишчиларни қўлладими? - Янгиликлар, video, Rossiya, Navalniy, Putin, O‘zbekiston, dunyo, yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Россия: Изғириндаги чироқлар ва "Бирдамлик занжири", Медведев намойишчиларни қўлладими - Россия ва четда Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлашга қаратилган сўнгги намойишлар худди шу каби саволларни пайдо қолмай қўймаган. Дайжест.
"Меҳр қўрқувдан кучли"
Якшанба куни Россия ва хориждаги кўплаб шаҳарларда Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлашга қаратилган намойишлар бўлиб ўтди.
Таниқли мухолифатчининг тарафдорлари февраль ойининг бошида синов муддати қоидаларини бузганлиги учун суд колонияга йўллаган сиёсатчига ҳайриҳоҳлик ифодаси сифатида ёниқ чироқлар ва шамлар билан кўчаларга чиқишди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
14 феврални "Cевишганлар куни" сифатида нишонловчи Россиянинг кўплаб шаҳарларида Навальний тарафдорларининг яна бир намойиши маҳаллий вақт билан кеч соат 20:00 да бўлиб ўтди.
Унда тарафдорлар чироқлар билан кўчага чиқишди ва сиёсатчига ҳайриxоҳликларини билдиришди.
Бунга қадар Навальный штаби раҳбари Леонид Волков 15 дақиқа чироқлар билан кўчада туриш таклифини билдирган эди.
Унга кўра, бу акция "Россиянинг имкон қадар кўплаб шаҳарларида, имкон қадар кўплаб кўчаларда инсонлар улар ёлғиз эмасликларини кўришлари учун" керак бўлган.
Бу флешмоб Твиттерда "Меҳр қўрқувдан кучли" хештеги билан трендга чиқди.
Бу ерда аёзда бўлганим яхши

Сурат манбаси, SERGEY KARPUKHIN/TASS
Мазкур флешмоб бошлангунига қадар ҳам Москва ва Петербургда юзлаб инсонлар "Бирдамлик занжири"ни қурдилар.
Юзлаб метрга чўзилган сафдагилар муxолиф фаолияти ва қарашлари учун таъқибга учраётган сиёсий маҳбуслар, аёллар ва Алексей Навальнийни қўллаш истагини шу йўсинда билдиришди.
"Меҳр қўрқувдан кучли" шиори остидаги бу намойишларда иштирокчилар -15 даражали изғиринда соатлаб тизилиб турдилар.
Занжир иштирокчиларидан бири Би-би-сига кучишлатар тизимларнинг шафқатсиз жавобига дуч келиш эҳтимолини билган ҳолда, уйда ҳам жим қола олмаганини гапириб берди.
"Менга уйда тинмай янгиликларни кузатиб, лентани янгилаб, нималар бўлаётганини ўйлаб сиқилиб ўтирганимдан кўра, бу ерда бўлиш ва қўрқмаслигимни кўрсатиш маъқул. Менга бу ерда - аёзда ўз қарашларини билдиришни истаётганлар билан бирга бўлиш осон", - дея тушунтирди намойишга икки ёш боласи билан келган аёл.
Медведевнинг акцияга "қўшилган" чироқлари
Чироқлар акцияси билан бир пайтда Россия Xавфсизлик Kенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Instagram саҳифасига дала ҳовлисидаги ёниб турган чироқлар суратларини эълон қилиши ОАВлар, сиёсатчилар ва кенг омманинг эътиборини тортди.
Жамоатчилик Россиянинг собиқ Бош вазири чироқлар флешмобини қўллаётган каби тушунаётганлигини билдира бошлашди.
Аммо кўп ўтмай, Медведев "бу Грета ва иқлим ўзгариши билан ҳақиқий рус қишининг курашини қўллаш", дея ўз суратларини изоҳлади.
Мазкур намойишлар аввалгилари каби ҳибсга олишларсиз кечмади. 14 февраль куни Россиядаги сиёсий қатағонларга қарши акциялар даврида 19 киши қўлга олинган, дея хабар берди ҳуқуқни ҳимоя қилувчи "ОВД-Инфо" лойиҳаси.

Сурат манбаси, Reuters
Сурат учун ишдан бўшатилди
Москвадаги Kовид госпитали санитари чироқ билан тушган сурати учун ишдан бўшатилди.
Коронавирусга қарши даволаниш муассасасининг ходими Саид Анвар Сулаймонов Навальнийни қўллаш учун "қизил ҳудуд"да ёниқ чироқ билан суратга тушиб, интернетга жойлаган.
Сулаймонов бу сурат интернет-сайтларнинг бирида чиқиши билан унга бошқарувчиси қўнғироқ қилганини билдирди.
"Тахминан 10 дақиқадан кейин менга қўнғироқ қилиб, ёмон иш қилганимни айтишди", дейди Сулаймонов.
У тонгга қадар кутгани, кейин эса иш бошқарувчи махсус кийимлар ва калитларни топшириш, госпитални тарк этишни сўраганини айтган.
Бўшатилиш сабаби сифатида касалхонада суратга тушиш тақиқи билан изоҳланган, "яна Навальнийни қўлловчи расм", тасдиқлайди ходим.
"Мана, госпиталдаги сўнгги куним келди. Мени чироқлар акцияси учун ишдан бўшатишди", - деб ёзди Twitter да.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















