Коронавирус: Хитой иқтисоди яна ўсишни бошлади - аммо қандай қилиб? Koronavirus

Сурат манбаси, Getty Images
Хитой иқтисоди рекорд пасайишдан сўнг жорий йилнинг иккинчи чорагида 3.2 фоизга ўсган.
Дунёнинг иккинчи иқтисоди бўлган Хитойда коронавирус сабаб карантин амал қилган биринчи чоракда ўсиш суръати кескин тушиб кетган эди.
Аммо чоршанба куни эълон қилинган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмига доир рақамлар Хитой иқтисоди апрель-июнь ойларида яна ўсишни бошлаганини кўрсатмоқда.
Хитой ўз иқтисодини қайтадан ишга тушираркан, дунё ушбу рақамларни яқиндан кузатмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Охирги рақамлар экспертлар башорат қилганидан каттароқ.
Бу Хитой амалда техник рецессия сифатида билинган кетма-кет икки чоракдаги негатив ўсишни четлаб ўтишини англатади.
Жорий йилнинг илк чорагида Хитойдаги иқтисодий ўсиш суръати 6.8 фоизга тушган, бу ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳисоблаш бошланганидан буён энг катта тушиш бўлган.
Хитой вирусни жиловлаш мақсадида қаттиқ чораларга кўл ураркан, кўпгина фабрика ва бизнеслар ёпилиб қолган.
Коронавирус давоси деб, Қозоғистонда думба қимматлади - нега? O'zbekiston, Қозоғистон, koronavirus
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2

Ҳукумат иқтисодни жонлантириш учун қатор чоралар кўрган, жумладан, солиқ имтиёзлари берган.
Би-би-сининг Сингапурдаги мухбири Марико Оининг ёзишича, ҳозирда Хитойдаги фабрикалар жонланиб қолган, ҳукумат эълон қилган чоралар иш бермоқда.
Аммо чакана савдо Хитой ҳукумати умид қилганичалик жонланмаяпти.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Чакана савдо рақамлари иккинчи чоракда ҳам тушган, одамларни пул сарфлашга ундаш осон бўлмаяпти.
Иқтисод қайтадан оёққа туришни бошларкан, АҚШ билан кескинлик ҳам ортмоқда, айниқса, Гонг-Конг масаласида.
Май ойида Хитой коронавирус боис 2020 йил учун иқтисодий ўсиш мўлжалини эълон қилмаслигини айтган эди.
Хитой 1990 йилдан буён биринчи марта ўзи учун ялпи ички маҳсулот ўсиш режасини эълон қилмаган.
Хитой Миллий статистика идорасига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатда иқтисодий ўсиш суръати 1,6 фоизга пасайган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












