Россия: Европада тарқалган радиация бизнинг АЭСники эмас Rossiya AES

Сурат манбаси, Getty Images
Ўтган ҳафта Финландия, Норвегия ва Швециядаги ядровий хавфсизлик ташкилотлари атмосферада меъёрдагидан юқори радиоактив изотопларни аниқлаганлари ҳақида хабар тарқатдилар.
Нидерландия жамоат саломатлиги эълон қилишича, олинган намуналарни ўрганиб чиқиш асосида материал "ғарбий Россия йўналишидан келганига" ишонч ҳосил қилганлар.
Бу АЭСдаги бузилиш аломати бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Бироқ Россиянинг ядровий энергетикага масъул ташкилоти баёнот тарқатишича, Болтиқбўйидаги икки атом электр станцияси - Ленинград АЭСи ва Кола АЭСи одатдагидек иш юритаяпти ва радиоактив материал сизиб чиққани ҳақида маълумот йўқ.
"Ускуналарнинг ишлаши устидан бирор шикоят бўлгани йўқ. Юқорида тилга олинган вақт давомида барча изотопларнинг ҳавога чиқарилиш эмиссияси меъёрий рақамлардан ошмаган", дейилади Росэнергоатом ТАСС ахборот агентлиги тарқатган баёнотда.
"Икки атом станциясидаги радиация даражаси июн ойида ўзгаришсиз қолган", деган Росэнергоатом.
Ядровий синовларни ҳар томонлама тақиқлаш шартномаси ташкилоти (CTBTO) ижрочи котиби Лассина Зербонинг 26 июн куни Твиттерда ёзишича, ташкилотнинг Стокголмдаги мониторинг станцияси уч изотоп - цезий-134, цезий-137 ва рутений-103 миқдорларининг меъёрдагидан баланд эканини қайд этган, бироқ бу даражалар инсон саломатлиги учун зарарли эмас.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Лассина Зербога кўра, радиоактив парчалар 22 ва 23 июн кунлари қайд қилинган.
Нидерландия Жамоат саломатлиги ва атроф-муҳит миллий институти тахмин қилишича, ядровий материал тузилиши "атом электр станциясидаги ёқилғи унсуридаги шикастланишдан дарак бериши мумкин.
- БМТнинг Халқаро Атом Энергияси агентлиги 28 июн куни баёнот тарқатган ва сўнгги янгиликлардан хабардорлигини, аъзо мамлакатлардан кўпроқ ахборот истаётганини маълум қилган.
- Россиядан радиоактив булут тарқалган
- Сардоба сув омбори ва Чернобил АЭС ўртасида нима ўхшашлик бор? - журналист Дарин Солод
- Германия 2022 йилгача барча атом станцияларини ёпади
- АЭС қурилади, атомчиларни Россия тайёрлайди
- Ўзбекистонда АЭС: "Мамлакатда ядровий чиқиндилар қолиши Орол фожиасидан катта фалокат бўлади"
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














