You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Коронавирус: Ўзимиз нормал деб билган ҳаётга яна қайтамизми? - Koronavirus
Коронавирус дунё бўйлаб шиддат билан тарқашда давом этяпти.
Ҳар куни минглаб одамнинг бошига етмоқда.
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1 ярим миллионга яқинлашмоқда, 90 минг одам ўлган. 337 мингга яқин инсон даволанган.
Ўзбекистонда пайшанба куни яна 8 беморнинг соғайгани маълум қилинган. Шу пайтгача 38 инсон шифо топган, вафот этганлар 3 киши, вирусга чалинганлар 9 апрель ҳолатига 582 нафарни ташкил этмоқда.
Энг кўп вирус юқтирганлар АҚШда: 432 мингдан кўпроқ касаллар ва қарийб 15 минг қурбон.
Чоршанба куни кетма-кет иккинчи кун Қўшма Штатлар қарийб 2 минг кишига аза тутди.
Америка ҳукумати вирус чўққига чиқишига яқин қолди, деб умид қилмоқда.
Айни пайтда Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебреисус барча давлатларни коронавирусга қарши курашда бирлашиш ҳамда вазиятни сиёсийлаштирмасликка чақирди.
Аввалроқ Президент Трамп ЖСТни Хитойга ҳаддан ташқари яқинлик ва янги коронавирус хавфидан кеч огоҳлантирганликда айблаганди.
Британияда чоршанба куни рекорд даражада - 938 ўлим ҳолати қайд этилган. Вирусга чалинганларнинг умумий сони 60 мингдан ошган, 7минг 100 киши ҳаётдан кўз юмган. Бош вазир Борис Жонсон реанимация бўлимида бешинчи тунни ўтказган. Расмийлар унинг ҳолати яхши томонга ўзгараётганини айтишмоқда.
Кўпгина давлатлар вирусни жиловлаш учун карантин жорий қилди-миллионлаб одамлар уйларида қамалиб ўтиришибди.
Вирус ўчоғи бўлган Хитойда ўлим коронавирусдан ўлим тўхтаган бўлса-да, карантин чоралари тугаши билан вирус яна қайтади, деган хавотирлар бор.
Хўш, ўзимиз нормал деб ўрганган ҳаётга яна қачондир қайтамизми?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek