Коронавирус вакцинаси ёки дориси чиқишига қанча қолди? - Koronavirus

- Author, Жеймс Галлахер
- Role, Би-би-сининг Саломатлик масалалари бўйича муҳаррири
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Коронавирус дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда, аммо ҳалигача вирусни ўлдирадиган дори ёки ундан ҳимоя қиладиган вакцина йўқ.
Хўш, бутун инсоният илҳақ бўлиб кутаётган бу дорилар қачон ишлаб чиқилади?
Қанча илгарилади?
Тадқиқот ишлари жадал суръатларда бормоқда, ҳозирда 20 дан ортиқ вакцина такомиллаштирилмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Ўтган ой биринчи вакцина инсонларда АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги лабораторияда синаб кўрилди. Америкалик олимлар вакцинани тезлатиш учун мисли кўрилмаган қадам - ҳайвонларда синаб кўриш босқичини отлаб ўтишган.
Австралиялик олимлар иккита эҳтимолий вакцинани сассиқкузанларда синаб кўришмоқда. Бу биринчи тўлақонли ҳайвонларда синаб кўрилаётган вакцина, апрель ойи охиригача инсонларда синаш босқичига ўтилиши кутилмоқда.
Бу каби тестлар одатдагидан тез юз бермоқда, баъзи олимлар вакциналарга янгича ёндашувларни қўллашмоқда.
Албатта, бу ҳамма нарса силлиқ кечади, дегани эмас.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Аммо бу ва бошқа вакциналар муваффақиятли синаб кўрилган тақдирда ҳам, 2021 йилнинг иккинчи ярмигача уларни саноат миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кутилмайди.
Бир нарсани ёдда тутиш керак - ҳозирда инсон танасида тўрт хил коронавирус юрибди, уларнинг ҳаммаси шамоллашни келтириб чиқаради, аммо ҳали биронтасига қарши вакцина йўқ.
Ҳозирда бор дорилар билан даволаш мумкинми?
Шифокорлар ҳозирнинг ўзида мавжуд вирусга қарши дориларни синаб кўришмоқда. Улар одамларга зарарсиз экани маълум бўлгани учун бу дорилар тадқиқотларни тезлаштиришга ёрдам беради.
Англия ва Шотландияда "Ремдезивир" номли вирусга қарши препарат кичик сондаги беморларда синаб кўрилмоқда. Ушбу дори Эболага қарши восита сифатида ишлаб чиқилганди, аммо бошқа кўпгина вирусларга қарши ҳам самарали экани ўртага чиқмоқда.

Бунга ўхшаш тестлар Хитой ва АҚШда ҳам ўтказилди. Натижалар келаётган ҳафталарда маълум бўлади.
ВИЧ инфекциясига қарши ишлатиладиган "Лопинавир" ва "Ритонавир" ҳам самарали бўлади, деган умидлар бор эди, аммо натижалар уни пучга чиқарди.
Ушбу дорилар беморларнинг соғайиши ва ўлим ҳолатлари камайишига таъсир кўрсатмаган, COVID-19 га чалинган оғир беморларда коронавирус даражасини каматирмаган.
Аммо шу билан бирга, дорилар оғир аҳволдаги беморларда синаб кўрилгани учун (уларнинг қарийб чорак қисми вафот этган), эҳтимол, дорилар иш бериши учун жуда кеч бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Безгакка қарши ишлатиладиган "Хлорокуин" устида ҳам тажрибалар давом этмоқда. Лаборатория тестлари ушбу дори вирусни ўлдиришини кўрсатган, аммо Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти унинг самарали эканига ишора қилувчи аниқ далиллар йўқлигини айтмоқда.
Вакцина ҳамма ёшдаги одамларни ҳимоя қиладими?
Катта ёшдагиларга таъсири камроқ бўлади. Бу вакцина туфайли эмас, балки иммунитет тизими туфайлидир. Катталарнинг иммунитети эмлашга унчалик яхши жавоб қайтармайди. Бу ҳар йили гриппга қарши вакциналарда кузатиладиган ҳолат.
Ён таъсирлари бўладими?

Сурат манбаси, Getty Images
Ҳамма дори, ҳатто оддий оғриқ қолдирувчилар ҳам ён таъсирларга эга. Аммо клиникаларда синаб кўрмасдан туриб, тажрибавий вакциналарнинг ён таъсири қандай бўлишини айтиш қийин.
Бу таъсирларни ҳамма жойда соғлиқни сақлаш вазирликлари атрофлича ўрганади.
Вакцина кимларга қилинади?
Агар вацина ишлаб чиқилса, бошланғич даврда чекланган миқдорда етказиб берилади. Шунинг учун устуворлик масаласи кун тартибида бўлади.
Covid-19 беморларини даволаётган тиббиёт ходимлари рўйхатнинг бошида туради.
Касаллик кекса ёшдагиларда оғир кечади, шунинг учун агар вакцина уларнинг ёш гуруҳида самарали бўлса, кексаларга ҳам устуворлик берилиши тайин.
Аммо кексаларнинг ўзидан кўра, улар билан бирга яшайдиган ёки қаровчиларга берилиши яхшироқ бўлиши ҳам мумкин.
Вакцина ёки дори тайёр бўлгунича нима қилиш мумкин?
Вакциналар инфекциядан ҳимоялайди, инфекциядан ҳимояланишнинг энг яхши йўли эса гигиенага риоя қилишдир.
Коронавирусни юқтирган кўпчиликда у енгил ўтади. Юқтирган одам ётиб, парацетамол ва кўпроқ сув ичиш йўли билан ундан халос бўлиши мумкин. Баъзи беморлар қаттиқроқ касалга чалиниши ва шифохонага ётқизилишлари мумкин.
Вакцина қандай ишлайди?

Сурат манбаси, Getty Images
Вакциналар вирус ва бактерияни инсон танасига зарар бермаган ҳолда унинг иммунитет тизимига таништиради. Танамизнинг мудофаа тизими уни босқинчи сифатида қабул қилиб, унга қарши қандай курашишни ўрганиб олади.
Ундан кейин, агар тана ҳақиқий вирусни юқтириб олса, унга қарши курашишни билади.
Ўн йиллар давомида вакцина қилиш ёки эмлашнинг асосий усули вируснинг аслидан фойдаланиш бўлиб келган.
Биз янги коронавирус, Sars-CoV-2нинг ирсий кодини биламиз, бу дегани, ҳақиқий вирусни ясаш учун қўлимизда иш режамиз бор, дегани.
Вакцина устида ишлаётган айрим олимлар коронавирус ирсий кодининг кичик бир қисмини ажратиб олиб, уни бошқа, мутлақо хавфсиз вируслар таркибига киритишмоқда.
Бу зарарсиз вирусни кимгадир "юқтириш" ва унда инфекцияга қарши маълум даражадаги иммунитетни пайдо қилиш мумкин.
Бошқа бир гуруҳ олимлар эса, хом ирсий модда, масалан, ДНК парчаларидан фойдаланишмоқда.
Улар инсон танасига киритилганда, вирус протеинларини ишлаб чиқаради. Бу ҳолатда ҳам инсоннинг иммунитет тизими инфекцияга қарши курашишни ўрганиш мумкин.















