Хитой: Автобусни "ер ютди", олти киши ҳалок бўлди (видео)

Марказий Хитойдаги шаҳарлардан бирида ер ўпирилиб, йирик автобусни йўловчилари билан "ютган".

Камида 6 киши қурбон бўлган, 16 киши жароҳат олган.

Автобусга қўшилиб атрофдаги бир неча киши ҳам бу чуқурга тушиб кетган.

Воқеа Xining касалхонаси атрофида рўй берган.

CCTV тасвирларида ер ўпирилишидан кейин автобус ва атрофдагиларнинг чуқурга тушиб кетгани, сўнг портлаш бўлгани кўринган.

Ўтган бир неча йил ичида Хитой бўйлаб бир неча ҳалокатли ер ўпирилишлари ҳақида хабарлар тарқалганди.

Диаметри ўн метр бўлган бу чуқурга тушган автобус ичида қанча йўловчи бўлгани номаълум.

Бу каби ер ўпирилишига сабаб қилиб асосан тез суръатларда кечадиган турфа қурилишлар кўрсатилади.

2018 йилда шу каби ҳодисада 4 киши қурбон бўлганди.

2013 йилда эса 5 киши ер ўпирилишида ҳалок бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek