Эрон Украина самолёти “ноатайин” уриб туширилганини тан олди

Search and rescue teams comb the wreckage of a Boeing 737 that crashed near Imam Khomeini Airport in Iran just after takeoff on January 08, 2020

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бундан олдин мамлакат раҳбарияти учоқ ракета билан уриб туширилганини рад этган эди.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Эрон раҳбарияти бортида 176 инсон бўлган Украина йўловчи самолёти "ноатайин" уриб туширилганини тан олди.

Бундан олдин мамлакат раҳбарияти учоқ ракета билан уриб туширилганини рад этган эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний баёнот беришича, текширув "инсоний хато туфайли ракета отилганини" аниқлаган.

Эрон президенти ҳалокатни "кечириб бўлмас хато" деб таърифлаган.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Эрон ҳарбийларининг айтишларича, йўловчи учоқ Эрон Инқилоб қўриқчилари учун муҳим ҳисобланган ҳарбий объект олдидан парвоз қилган ва уни душман самолёти деб ўйлаб унга қарата ракета отилган.

Бундан олдин мамлакат раҳбарияти йўловчи учоғи ракета билан уриб туширилганини рад этган эди.

Украинанинг "Ukraine International Airlines" ширкати Боинг самолёти Эрон Ироқдаги АҚШ қўшинларига тегишли ҳарбий базаларни ракета ҳужумларига тутганидан кейин бир неча соат ўтиб уриб туширилган.

Map showing Iran plane crash

Ракета ҳужумлари Эрон қўмондони Қосим Сулаймонийнинг Ироқ пойтахти Бағдодда 3 январ куни АҚШ дрони билан портлатилганига жавоб бўлган.

Президент Руҳонийга кўра, "ушбу улкан фожеа ва кечириб бўлмас хато" сабабларини аниқлаш учун тергов давом этади ва ҳалокат учун масъуллар жавобгарликка тортилади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ҳалокат "АҚШ авантюризми келтириб чиқарган инқироз пайтидаги инсоний хато туфайли" рўй берди деб ёзди Твиттерда.

Эрон ташқи ишлар вазири ҳалок бўлган инсонларнинг оилаларига таъзия изҳор этган ва кечирим сўраган.

Украина йўловчи самолёти Теҳроннинг Имом Ҳумайний аэропортидан Киевга йўл олиб парвозга кўтарилган вақтда уриб туширилган.

Қурбонлар Эрон, Канада, Украина, Буюк Британия, Германия ва Афғонистон фуқаролари бўлганлар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek