Дунё,сиёсат: Кейинги Британия бош вазири ким бўлади?

Борис Жонсон ва Жереми Корбин

Сурат манбаси, PA MEDIA/AFP/GETTY IMAGES

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Буюк Британиядаги сайловчилар 12 декабр куни парламент сайловида овоз берадилар.

Мамлакатда 2016 йили Европа Иттифоқидан чиқиш масаласида овоз берилган, ўшандан буён Британия сиёсати алғов-далғов бўлиб кетди, Брекзит борасида ҳали ҳам бир қарорга келингани йўқ.

Бироқ келаётган сайловда фақат Брекзит муҳим ҳисобланмайди.

Охирги икки йил Британия сиёсий ҳаётида бетартиб ва башорат қилиш мумкин бўлмаган ҳодисалар юз берди.

Энди мана бу сайлов. Бу 2015 йилдан буёнги учинчи сайловдир.

Буларнинг бари Brexit туфайли.

Брекзит жуда катта бўлинишларни келтириб чиқарди. Бош вазирларни қудратдан туширди. Парламентда бўҳрон келиб чиқди.

Жорий Бош вазир Борис Жонсоннинг эса, парламентни тарқатишга тиши ўтмади.

Унинг ҳукумати Brexit келишувини тасдиқдан ўтказиш учун етарли овоз йиғолмади.

Ва партиясидан парламент аъзоларини кўпайтириш учун эрта сайловлар чақиришга мажбур қолди.

Бунинг учун жаноб Жонсон 46 миллионлик сайловчилардан имкон қадар кўпроқ овоз йиғиши лозим.

Сайловчилар бош вазирга тўғридан-тўғри овоз бериша олмайди. Аксинча, миллат вакилини сайлашади. Яъни, парламентга ўз маҳаллий ҳудудлари номидан вакил.

Британияда ҳар бир маҳаллий сайловда ғолиб аслида ғалаба қозониш учун катта кўпчиликда овоз олиш шарт эмас. У ўз минтақасида кўпроқ овоз бўлса кифоя. Бу "марра биринчиники" деб ҳам аталади. Кейин эса қайси партия энг кўп миллатвакилига эга бўлса, ўша партия ғолиб деб эълон қилинади.

Ҳукуматни якка бошқариш учун ҳар қандай партия камида 326 та ўринни қўлга киритиши керак. Энг катта партиянинг раҳбари Бош вазир бўлади. Сўровлар натижасига кўра, Бош вазир мана бу икки кишидан бири бўлиши мумкин.

Борис Жонсон - консервативлар партияси раҳбари. Ўтган июл ойида Тереза Мэй истеъфога чиққанидан бери ушбу лавозимда.

Унинг сайловолди тарғиботдаги ваъдаси жуда аниқ-равшан: Британияни Европа Иттифоқидан Иттифоқ раҳбарлари билан октябр ойи келишган шартлар асосида олиб чиқиб кетиш.

Жереми Корбин - асосий мухолиф партия Лейбористлар раҳбари. У Brexit келишувини қайта муҳокама қилиш ва уни яна бир бор омма эътиборига ҳавола этишни истайди.

Бироқ, сайлов кун тартибидаги асосий масала фақат Brexit эмас. Бошқа муҳим масалалар жумласига мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини молиялаш, иқтисодий тенгсизлик ва иқлим ўзгариши киради.

Хуллас, партиялар ва бошқа номзодлар тарғибот ва ташвиқот чоғи сайловчиларни ўзларига оғдириш учун турли ваъдалар беришмоқда.

Downing Street 10 уйнинг бўлажак хўжайини ким бўлиши борасида айнан шулар - сайловчилар қарор беришади.

Британия Бош вазири лавозимини эгалламоқчи бўлган номзод ғалабага эришиши учун нималар талаб қилинади?

Би-би-си тушунтириши.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek