Сайлов: Тарихдаги адолатсизликлар мактабларда ўқитилиши керак!

Jeremy Corbyn

Сурат манбаси, AFP/Getty Images

Британия империясининг адолатсизлиги мактаб дарсликларига киритилиши керак, деб ҳисоблайди Британия мухолифат лидери Жерими Корбин.

Лейбористлар раҳбари ўз партиясининг дастурамалида эътиқод ва ирқ масаласига ҳам эътибор қаратилишини айтмоқда.

Қуллик даври ва унинг асоратларини алоҳида хайрия ташкилоти ўргата бошлайди.

Антисемитизмга қарши кураш ҳам унинг сиёсатида акс этади.

Консерваторлар партияси эса лейбористлар антисемитизм борасида таъна-дашномлар остида қолаётган пайтда бу каби қадам олаётгани ваҳшатнокдир.

Аммо Лейбористлар раҳбарининг бу баёноти Миллий Таълим Иттифоқи -касаба уюшмаси бош котиби Мари Боустед томонидан олқишланган.

Айни пайтда Times газетасига Буюк Британия ва Шимолий Ирландия яҳудийлари бош раввини Эфраим Мирвис Ephraim мактуб йўллаб, лейбористлар раҳбарлари антисемитизм айбловларига панжа ортидан қараётганини танқид қилган.

Лондон шимолида Жерими Корбин ўз сиёсий дастурамалини эълон этар экан, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат учун курашишини айтган.

A classroom

Сурат манбаси, PA Media

Агар 12 декабрга мўлжалланган сайловда ғалаба қозонса, Жерими Корбинга кўра, лейбористлар " тарихий адолатсизлик, колониализмдаги Британия империясининг ўрни ҳақида дарс " мактабларда ўқитилишини таъминлайди.

Британиялик ўқувчилар шунингдек, ирқчилик, антисемитизм, исломофобия, Ҳолокост ва қора танлилар тарихи билан таништирилиши кўзда тутилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek