Берлин деворининг қулаши – ҳаётимдаги энг ёмон тун. ГДРнинг сўнгги раҳбари билан суҳбат

падение берлинской стены

Сурат манбаси, Reuters

    • Author, Стив Розенберг
    • Role, Би-би-си

Бу мен кўрган энг ғалати экскурциялардан бири. Унда мен Шарқий Германиянинг сўнгги лидери Эгон Кренц билан Берлин бўйлаб сайр қиламан.

«Бу кўча Сталин хиёбони эди», - ҳикоя қилади Эгон Кренц Берлин марказидаги Карл-Маркс аллеясида. - Сталин вафотидан кейин номи ўзгартирилди. У ерда Ленин майдони бор эди. Лениннинг катта ҳайкали ҳам бор эди. Аммо улар уни олиб ташлашди».

У деразадан ташқарига қараганча, жилмайди: «Буларнинг ҳаммасини ГДР қурган».

Кренц - 82 ёшли бақувват эркак - у қачондир ўзи бошқарган мамлакатдан кўра анча яхши аҳволда. Германия Демократик Республикаси - Шарқий Германия - эндиликда йўқ. 1989 йил тарихий воқеалари ва Берлин деворининг қулашидан ўттиз йил ўтиб, Кренц мен билан учрашишга рози бўлди.

Кренц нима учун Совет Иттифоқини яхши кўрарди?

Мен немис тилини яхши билмаслигим ва Кренцнинг инглиз тилида заифлиги боис, биз рус тилида мулоқот қилдик. У бу тилни яхши билади. ГДРдаги ҳукмрон партиянинг бош котиби учун рус тилини билиш шарт эди.

«Мен Россияни яхши кўраман ва Совет Иттифоқини яхши кўрардим, - ҳикоя қилади у. - У ерда менинг алоқаларим худди аввалгидек, кўп. ГДР - СССРнинг боласи. СССР бу давлатнинг бешиги устида турган. Ва афсуски, қабрида ҳам».

СССР учун Шарқий Германия Европадаги асосий бўғинларидан бири эди. Унинг ҳудудига 800 ҳарбий гарнизон ва ярим миллион аскар жойлаштирилган.

«Босқинчиларми ёки йўқ, лекин биз совет аскарларида дўстларимизни кўрдик», - дейди у.

памятник Ленину на Площади Ленина в восточной Германии

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, 1989 йил: Шарқий Германиядаги Ленин майдонида Ленинга қўйилган ҳайкал

Аммо Совет империясининг бир қисми бўлишдан нима фойда?

«Бу шакллантириш - «совет империясининг бир қисми»… бу ғарбнинг одатий терминологиясидир, - жавоб беради у. Варшава шартномаси доирасида Москвани ўз шеригимиз деб кўрдик. Гарчи Совет Иттифоқи менинг мамлакатимга тегишли масалаларда сўнгги сўзга эга бўлса ҳам»

Чўққига йўл

1937 йилда тикувчи оиласида туғилган Кренц коммунистик пиллапояда тез кўтарилди.

«Мен ёш пионер эдим, кейин Эркин немис ёшлари иттифоқининг аъзоси бўлдим. Шундан сўнг Германия ягона социалистик партияси сафига кирдим. Кейин мен унга бошчилик қилдим. Мен ҳамма нарсани синаб кўрдим», - сўзлаб беради у.

Кўп йиллар давомида уни тез орада Шарқий Германиянинг кекса лидери Эрих Хонеккерни ўрнини эгаллайдиган «ёш шаҳзода» ҳисоблашарди.

Аммо ўша пайт, 1989 йил октябрда Кренц Хоннекер ўрнини эгаллагач, партия ўз хукмронлигини йўқота бошлади.

"Эгон, биздан ким сўради?" - 1989 йилнинг 24 октябрида 3 минг одам янги коммунист лидерга қарши намойишга чиқди

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, "Эгон, биздан ким сўради?" - 1989 йилнинг 24 октябрида 3 минг одам янги коммунист лидерга қарши намойишга чиқди

Социалистик блок бўйлаб антикоммунистик чиқишлар тўлқини бошланди. Полшадан Болгарияга қадар бўлган социалистик мамлакатларнинг режими оммавий норозилик ва иш ташлашлар фонида авж олди.

ГДР бундан мустасно эмас эди.

Кренцнинг хатоси

Берлин девори қулашидан бир ҳафта олдин Эгон Кренц Михаил Горбачев билан музокара олиб бориш учун Москвага йўл олди.

«Горбачев менга СССР халқлари Шарқий Германия халқини биродарларидек кўришларини айтди», - дейди у.

Кренц и Горбачев 1989 год

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Кренц СССР унга хиёнат қилган, деб ҳисоблайди

«[Горбачев айтдики], СССР халқидан кейин, ҳаммадан кўра ГДР халқини яхши кўради. Шунда мен «Ўзингизни аввалгидек, ГДР отаси деб кўрасизми?» деб сўрадим»

"Албатта, Эгон, - деди у. - Агар Германиянинг қайта бирлашиш эҳтимолига ишора қилаётган бўлсангиз, бу кун тартибида йўқ», - ҳикоя қилади Кренц.

"Мен Горбачев самимий гапираяпди деб ўйлардим. Менинг хатоим шунда бўлди.

- Совет иттифоқи сизга хиёнат қилган бўлиб туюладими?

- Ҳа.

ГДР интиҳоси

9 ноябрь 1989 йил Берлин девори қулади. Шарқий Германиянинг ҳурсанд аҳолиси оқими очиқ чегараларни босиб ўтишди.

«Бу менинг ҳаётимдаги энг ёмон кеча бўлди, - сўзлайди Кренц. - Мен яна буни бошдан ўтказишни истамасдим. Ғарбдаги сиёсатчилар буни халқнинг ғалабаси деб айтишганида, мен уларни тушунаман. Аммо барча масъулият менинг зиммамга тушди. Шундай залворли лаҳзада… Агар ўша оқшомда кимдир ўлдириладиган бўлса, бизни етакчи кучлар орасидаги ҳарбий можарога тортишлари мумкин эди»

Декабрь ойи бошида, девор қулаганидан бир ой ўтмай, Кренц истеъфога чиқди. Кейинги йил Германия қайта бирлашди, ГДР унутилди.

СССРнинг ўзини парчаланишига ҳам кўп вақт қолмаганди. Аммо Михаил Горбачев Кренцдан фарқли ўлароқ, темир пардани тушишига йўл қўйгани учун Шарқий Европада қаҳрамон деб ҳисобланади.

падение берлинской стены, 1989 год

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Берлин девори қулаганига қарийб 30 йил бўлди

СССРнинг собиқ президенти 2013 йил Би-би-си билан суҳбати чоғида шундай деган: «Мени кўпинча Марказий ва Шарқий Европани беришда айблашади. Аммо мен кимга бердим? Мен Польшага бердим, масалан, полякларга. У бошқа яна кимга тегишли?»

Кренц мамлакати ва ҳукуматини йўқотди.

Кейин эса - эркини.

1997 йилда уни девор қулагунга қадар шаҳарнинг шарқий ва ғарбий қисмлари орасидаги чегарани кесиб ўтишга уринган одамларнинг ўлимида айбдор деб тан олишди. У тўрт йилни қамоқда ўтказди.

«Совуқ уруш тугамаган»

Эгон Кренц аввалгидек, сиёсат билан қизиқади. Ва аввалгидек, Москвани қўллаб-қувватлайди.

"Горбачев ва Ельциндек заиф президентлардан кейин Россиянинг жуда омади келди: унда Путин борлиги учун», - дейди у.

Кренц совуқ уруш тугамаган деб ишонади, ҳозир «шунчаки бошқа услублар билан олиб борилмоқда»

Бугун Кренц Болтиқ денгизи бўйидаги шаҳарчада осуда ҳаёт кечираяпти.

«Мен ҳали ҳам ГДР аҳолисининг невараларидан кўплаб мактублар оламан. Улар мендан уларнинг бобоси ёки бувисини туғилган куни билан табрикласам, кексалар жуда хурсанд бўлишларини сўраб ёзишади. Гоҳида одамлар ёнимга келиб дастхат ёки селфи олишларини сўрашади»

Берлин марказида бир гуруҳ ўқувчилар тарих ўқитувчиси билан бирга Кренц ёнига келди. Уларнинг омади келганди.

- Биз Гамбургдан келдик, ГДР тарихини ўрганаяпмиз, - деди ўқитувчи Кренцга. - Тирик гувоҳни учратиш - жуда ажойиб воқеа. Айтингчи, Девор қулаганда сиз нималарни ҳис қилгансиз?»

«Бу байрам эмасди, - жавоб берди Кренц. - Жуда драматик кеча бўлди».

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek