Сурияга ҳужумлари учун Туркия АҚШ жазо чораларига дучор бўлди, аммо бу қанчалар жиддий?

Видео тагсўзи, Сурия ҳукумати қўшинлари Айн Иссага кирмоқда

Шимолий Суриядаги ҳарбий амалиётлари учун Туркиянинг бир неча ҳукумат ва ҳарбий мулозимлари АҚШ жазо чораларига дучор бўлди.

Президент Трамп шунингдек, Туркия президенти Эрдўғонга сим қоқиб, зудлик билан ҳарбий амалиётларни тўхтатишни талаб қилган.

Бу ҳақда минтақага сафар қилишни режалаган вице-президент Майк Пенс айтган.

Аввалроқ, Америка шимолий Суриядан қўшинларини олиб чиқар экан, орқаворотдан Туркияга "яшил чироқ" ёққан, деган даъволар янграган ва Вашингтон танқидлар остида қолганди.

Туркия Суриянинг шимоли-шарқида ўз чегаралари бўйлаб «хавфсизлик ҳудуди» яратиш учун чора-тадбирлар бошлаш ниятини эълон қилганди.

A Kurdish Syrian woman cries during the funeral of five Syrian Democratic Forces fighters killed in battles against Turkey-led forces in the flashpoint town of Ras al-Ain along the border, on October 14, 2019

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Суриялик курд аёл

Ҳозирга қадар, минтақадан БМТга кўра, камида 160 минг киши бош олиб чиқиб кетган.

Ўнлаб фуқаролар Туркия ҳарбий ҳужумлари оқибатида қурбон бўлган.

Жазо чоралари? Қанақа жазо?

Жазо чоралари асосан Туркиядаги энергия ва мудофаа вазирликларига қарши қаратилган. Улар орасида Ички ишлар вазирлиги ҳам бор.

Жазо чоралари бу шахсларнинг Америкадаги банк ҳисобларини музлатиб қўяди ва улар билан молиявий олди-бердини тақиқлайди.

Mike Pence and Steven Mnuchin speaks to media outside White House

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Майк Пенс ва Стивен Мнучин

Муштипар жазоми?

Марк Ловен, Би-би-сининг Туркиядаги мухбири таҳлили

Доналд Трамп Туркиянинг ҳужумларига ўзи йўл очиб бериб, яна жазо чораларини ўрнатмоқда деган қараш кенг тарқалгандир.

Шимолий Суриядан АҚШ қўшинларининг чиқарилиши амалда Анқара учун яшил чироқ ёнишини билдирар эди.

Жазо чораларини анча жиддий кўришини мумкин, аммо улар кутилганидан кўра енгилроқдир.

Бунақаси авваллари ҳам бўлган.

2018 йил август ойида Трамп америкалик насроний руҳонийни Туркияда қамоққа ташланишидан сабр косаси тўлгандай бўлганди. Икки вазирга жазо чорасини қўллаб, Туркиянинг темир ва алюминий савдосига 50 фоиз тариф ўрнатди. Туркия лирасининг қурби тушиб кетди.

Ўшандан бери лира анча ўзини ўнглаб олди. Бугунги жазо чоралари эса жиддий таъсир кўрсатмаган кўринади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek