Мустақиллик – муқаддас: Беларус Россия билан конфедерация тузишни рад қилмоқда

флаги россии и беларуси

Сурат манбаси, Natalia Fedosenko/TASS

    • Author, Сергей Козловский
    • Role, Би-би-си

Россия ва Беларус иқтисодиётларини қисман бирлаштиришга келишиб олди ва аслида гап конфедератив давлат тузиш ҳақида бормоқда, деб ёзди "Коммерсант" газетаси 16 сентябрь куни. Минскда ушбу мақолани "бекорчи журналистиканинг белгилари" сифатида кўриш таклиф қилинди.

"Мустақиллик - муқаддас ва ҳеч қандай қўшма бошқарув идоралари яратилмайди, чунки давлатлар бунга тайёр эмаслар", - деди Белорус президенти матбуот котиби Наталья Эйсмонт.

"Коммерсант" 6 сентябрь куни бош вазирлар Дмитрий Медведов ва Сергей Румас томонидан илгари сурилган (яъни олдиндан келишилган) ҳужжатга таяниб, Россия ва Белорус ўртасидаги иқтисодий интеграция дастурининг баъзи тафсилотларини эълон қилди.

"Гап анчайин радикал лойиҳа ҳақида бормоқда: бу Европа Иттифоқидан кам бўлмаган даражадаги қисман иқтисодий интеграция ва бир қатор масалаларда конфедерация ёки хатто федератив давлатга ўхшайди", - деб ёзди газета бош муҳаррири Дмитрий Бутрин.

"Гап Россиянинг кучли марказлаштирилган иқтисодиётини деярли тўлиқ Белорус давлатининг иқтисодиёти бошқарув даражасига сингдириш билан боғлиқ», - дейилади мақолада.

Нашр маълумотларига кўра, ҳужжатда қуйидаги қоидалар назарда тутилган:

  • 2021 йил 1 апрелдан ягона Солиқ кодексини қабул қилиниши
  • электр энергияси, газ, нефт ва нефт маҳсулотлари (ёқилғи-энергетика) бозорларининг ягона бошқарувчи тизимини яратилиши
  • божхона сиёсати соҳасида интеграция
  • банк ва молиявий назоратнинг умумий принциплари
  • "махсус иқтисодий чоралар"нинг ягона тамойиллари ҳақидаги келишувлар (афтидан, ягона санкциялар сиёсати кўзда тутилган)
  • 2020 йил 1 июндан роумингни ҳар икки томондан бекор қилиниши

Муддат зич, шартлар манфаатсиз

Ҳужжатда ушбу чора-тадбирларнинг қандай амалга оширилиши бўйича аниқликлар йўқ, - дея тан олади "Коммерсант".

Масалан, қўшма божхона сиёсати Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасидаги амалдаги сиёсатдан нимаси билан фарқ қилиши, шунингдек алоҳида бюджетларни сақлашда солиқ кодларини бирлаштириш айнан нималарда экани аниқ эмас

"Альпари Евразия"нинг катта таҳлилчиси Вадим Иосуб Би-би-сига шартлар амалиётга тўғри келиши мушкуллиги ва бу мақоладаги муддатлар уни ҳаммасидан ҳам кўпроқ ҳайрон қилдирганини айтди: "Бир-бир ярим йил ичида Фуқаролик Кодекси, солиқ тизими, банк ва божхона тизимларини бирлаштириш мумкин деб ёзишган. Бу - фантастика".

Бундан ташқари, Беларус учун бундай интеграция кўп жиҳатдан манфаатсиз бўлади, ҳисоблайди Иосуб.

"Бунга яққол мисол қилиб шуни келтириш мумкин: Белорусда Юқори технологиялар парки деб номланган ички IT-офшорга пул тикиш йўлга қўйилган. У йилдан йилга Белорус учун валюта тушумини сезиларли даражада ошириб боради. Бюджет ва солиқ кодексларининг бирлаштирилиши бундай ички офшорлар мавжудлигини имконсиз бўлишига олиб келади"

Шунингдек, мақоладан хулоса қилиш мумкинки, Белорус амалда Россиянинг барча контрсанкцияларига қўшилиши лозим бўлади, бу эса Минскка нисбатан қўшимча санкциялар хавфини туғдиради, дейди Иосуб.

Агар ёқилғи-энергетика комплекси бозорининг ягона бошқаруви яратилса, уни ким бошқариши аниқ эмас, деб ёзди ўзининг Телеграмм каналида сиёсий шарҳловчи Артем Шрайбман.

"Агар Беларус ва Россия тенг бўладиган (бошқарадиган) бўлса, буни Москва қабул қилмайди. Агар мамлакат салоҳиятига кўра бўлинса, буни Минск қабул қилмайди. Қолган ҳаммаси - пойтахтлар ўртасидаги оддий музокаралар, яъни бугунги кунга ўхшаган, - таъкидлайди эксперт. - Тизим биз олдин билганларга амалда янги ҳеч нима қўшмайди, - қўшимча қилди у.

Ҳукумат нима демоқда?

Интеграция дастури лойиҳаси унга президентлар имзо қўйганларидан кейин дастур бўлади, деди «Наша Нива» нашрига Беларус Президенти матбуот котиби Наталья Эйсмонт.

"Конфедерация, федерация ва шу каби мақолада келтирилган барча жарангдор ибораларни бекорчи журналистика белгилари сифатида баҳолашни таклиф қилган бўлардик", - сўзлади у.

Ҳар қандай жараёнлар асосида Белорус ва Россиянинг мустақиллиги борасидаги мазмун ётибди деди матбуот котиби "Бу муқаддас! Қизил байроқлар - бу ҳар бир давлатнинг мустақиллиги ва суверенитети. Интеграцион жараёнларда иқтисодий мақсадларга йўналган қадамлар сари бораяпмиз. Ҳеч қандай қўшма идоралар яратилмайди - давлатлар бунга тайёр эмас".

"Коммерсант" эълон қилган мақолани Кремл ҳам изоҳлади. "Ҳозирча [интеграция] режаси эълон ва ошкор қилинмаган, шунинг учун барча маълумотлар мутлақо тахминий сифатга эга", - билдирди Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek