Сохта янгиликлар: ҳам жинсий хўрлашди, ҳам қамашди

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Сўз эркинлигими ёхуд сохта хабар тарқатиш?

Мисрда сўз эркинлиги чекланаётгани билан боғлиқ хавотирлар ортиб бормоқда.

Мамлакатда қатор журналистлар ва фаолларнинг бўйнига сохта ёки ёлғон хабар тарқатиш айбловлари қўйилиб қамалдилар.

Миср қонунчилигига кўра, сохта янгилик тарқатиш ноқонуний ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрича, 2018 йил июль ойида қабул қилинган қонунга ўзгартириш Интернет социал тармоқларидаги сўз эркинлигини янада кўпроқ чегаралаш мақсадини кўзлаган.

Ҳукумат эса сўз эркинлигини бўғиш ниятида эмаслигини, фақат мамлакат барқарорлигини издан чиқариш эҳтимоли бўлган миш-мишларга қарши курашаётганини айтади.

34 ёшли Амал Фатҳини бир куннинг ўзида икки марта жинсий таҳқирлашгани жуда ғазаблантирди ва у Фейсбукка "дардини тўкиб солди".

У ўзининг видеосида бундан олдин аёллар кўчага бемалол чиққанларини, бегона аёлга "гап отган" эркак дарҳол жазоланганини айтди, бугун вазият ёмонлашган, деди.

Кўп ўтмай уйининг эшиги тақиллади ва Амални сохта хабар тарқатишда айблаб ҳибс қилишди.

Турмуш ўртоғи Амални аппеляция судида озод этилишига умид қилаётганини айтди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek