Янги Жомеъ масжиди: “Европада Исломнинг таъсири ёйилиб кетаяпти” ва ёки буни “демократия дейдилар”

Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Кёльнда куни-кеча расман очилган, Германиядаги энг каттаси ва бутун Европадаги йирикларидан бири сифатида эътироф этилган марказий Жомеъ масжиди бугун худди ана шундай қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлмоқда экан.

Янги масжид Туркиянинг Дин ишлари иттифоқига қарайди.

Унинг шу ҳафта шанба куни бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида шахсан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг ўзи иштирок этган.

Бу - Туркия раҳбарининг Германияга уч кунлик илк давлат ташрифининг якуний кунига тўғри келган.

Аммо унинг ташрифи ҳам, масжиднинг расмий очилиш маросими ҳам қарама-қарши руҳдаги намойишлар манзарасида кечган.

Давлат ташрифининг ўзи икки давлат орасидаги сўнгги бир неча йиллик тангликни юмшатиш мақсадини кўзлагани хабар қилинган.

2016 йилги амалга ошмаган давлат фитнаси ортидан, расмий Анқаранинг мухолифатга нисбатан қандай йўл тутгани Берлиннинг танқидларига сабаб бўлган, ўзаро алоқаларга жиддий дарз етган.

Янги марказий Жомеъ масжидида бир вақтнинг ўзида мингдан ортиқ мусулмоннинг ўз намозларини адо этишлари мумкинлиги айтилади.

Германия мусулмон аҳолисининг сони бўйича Европадаги энг йирик давлатлардан бири бўлади.

Бу ердаги аксарияти турк бўлган мусулмонларнинг сони беш миллион атрофида экани айтилади.

Кёльн ва мусулмонлар

Масжид

Сурат манбаси, AFP

Кёльн Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ерларида жойлашган.

Бу шаҳарда яшовчи этник туркларнинг сонлари эса, озмунча эмас.

Улардан аксарияти ўтган асрнинг 60-йилларида "ишчи меҳмон" сифатида Кёльнга келиб, шу ерда ўрнашиб қолишган.

Янги марказий Жомеъ масжиди молиявий тақчилликлар боис, саккиз йил, деганда қуриб битказилган.

2017 йилда ва ниҳоят ўз эшикларини намозхонларга очишга муваффақ бўлган.

Янги масжид очилаётган гул ғунчасига ўхшатиб қурилган.

Унинг катталиги ва кўкка юксалган икки минораси орада айрим шаҳарликларнинг норозилик чиқишларига ҳам сабаб бўлган.

Марказий Жомеъ масжидининг шиша ва цементдан бунёд этилгани ҳам тушунмовчилик ва таажжубларга сабаб бўлмай қолмаган.

Янги масжид қарашли бўлган Туркия дин ишлари иттифоқининг турк ҳукумати томонидан молияланиши айтилади.

Масжид

Сурат манбаси, GettyImages/PATRIK STOLLARZ

Германияда бу иттифоққа тегишли бўлган юзлаб масжидларнинг амал қилиши ишонилади.

Сўнгги йилларда "расмий Анқарага яқин алоқаси бор"лиги айтилувчи бу иттифоқ билан боғлиқ айрим зиддиятли хабарлар ҳам ўртага чиққан.

Режеп Таййип Эрдоған ўтган ой бошида Қирғизистонга икки кунлик расмий ташрифи доирасида Марказий Осиёдаги энг йирик ва энг гўзал Жомеъ масжидларидан бирини ҳам очиб берган.

Туркия томонидан молияланиб, пойтахт Бишкекда қад ростлаган янги масжиднинг 20 минг намозхонга мўлжаллангани айтилади.

Жомеъ масжиди Имом Сарахсий номи билан аталади.

Ислом оламининг "Шамсулаимма" - "Имомлар қуёши" дея эътироф этилган имом Сарахсий ўз даврида қадим Самарқанд ва Бухорода ҳам таълим олган.

Кёльндаги янги марказий Жомеъ масжиди атрофидаги муносабатлар билан Германиядан асли ўзбекистонлик журналист Ҳулкар Норқобилова.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek