You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Сиэтл аэропортидан олиб қочилган самолёт денгизга қулаб тушди
Йўловчи самолёти диспетчерларнинг рухсатисиз ҳавога кўтарилиши ортидан АҚШнинг Сиэтл халқаро аэропортидан барча парвозлар бекор қилинган.
Маҳаллий расмийларнинг билдиришларича, 29 ёшли аэропорт ходими "рухсатсиз парвоз"ни амалга оширган.
Самолёт бортида йўловчилар бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт кейинроқ денгизга қулаб тушган.
Олиб қочган ходимнинг шахси ва тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Полицияга кўра, ҳодиса терроризмга боғлиқ эмас, самолётни олиб қочган эркак Сиэтл яшовчисидир.
Seattle Times рўзномасининг хабар беришича, авиадиспетчерлар уни аэропортга қайтишга кўндирмоқчи бўлишган.
Ҳодиса ортидан Америка қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.
Ҳозирда аэропорт ишини қайта бошлаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek