Ҳазрати Олиялари Қиролича Елизавета Иккинчи - халқ хизмати ва олий бурч

Queen Elizabeth II

Сурат манбаси, Getty Images

White Line 1 Pixel

Қиролича Елизавета Иккинчининг узоқ йиллик ҳукмронлиги унинг ўз бурч ва мажбуриятларига ўта масъуллиги ҳамда ҳаётини ўз тожи ва халқига бағишлагани билан тарихда қолади.

У тез ўзгариб бораётган дунёда Британиянинг таъсири пасайиб бораётган, жамият таниб бўлмас даражада ўзгараётган ва монархиянинг жамиятдаги роли савол остига олинган жуда кўп онларда ҳал қилувчи сўзни айтган инсон бўлди.

У дунёга келганида ҳеч ким унинг тахтга ўтиришини тасаввур этмаган, шундай бўлса-да, кўплаб алғов-далғовли замонларда Қиролича монархияни маҳорат билан бошқара олишда муваффақият қозонди.

Елизавета Александра Мэри Виндзор 1926 йилнинг 21 апрелида Лондондаги Берклей хиёбони яқинидаги уйда дунёга келди. Унинг отаси Қирол Жорж Бешинчининг иккинчи ўғли - Йорк Герцоги Алберт, онаси герцогиня, собиқ Лэди Елизавета Боуз-Лайон эди.

Princess Elizabeth at her christening ceremony with her parents

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ота-онаси чақалоқ Елизаветани чўқинтирган куни
White Line 1 Pixel

Елизавета ҳам, унинг 1930 йили туғилган синглиси Маргарет ҳам меҳрибон оила муҳитида вояга етдилар ва таълим олдилар. Елизавета гўдаклигиданоқ ҳам отаси, ҳам бобоси Жорж Бешинчига қаттиқ меҳр қўйиб катта бўлди.

От ҳайдаш бўйича устози унинг 6 ёшлигида айтган сўзларини эслаб қолган, ўшанда бўлажак қиролича "ўзининг роса кўп отлари ва итлари бўлган бека" бўлишни хоҳлашини айтган. Ҳали жуда кичкиналигиданоқ ҳар бир нарсага ўта масъулиятли ёндашувини кўрсата олган. Мамлакатнинг бўлажак бош вазири Уинстон Черчилдан қуйидаги иқтибос келтирилади: "Унда ҳали гўдаклигиданоқ ҳайратли бошқарув қудратининг ҳавоси" келиб турарди.

Мактабда дарс олмаганига қарамасдан, Елизавета тилларга моҳирлигини намойиш этди, конституция тарихини мукаммал ўзлаштирди.

Букингэм саройида қизлар учун махсус сабоқ тўгараги ташкил этилганидан кейин у ўзига тенгқур қизлар билан мулоқот қила бошлади.

Princess Elizabeth makes her first broadcast, accompanied by her younger sister Princess Margaret Rose 12 October 1940 in London
Сурат тагсўзи, Малика Елизавета(ўнгда) ва синглиси Маргаретнинг Иккинчи Жаҳон уруши кунлари британияликларга радио орқали мурожаат қилган онлари

Таранглик

The newly crowned King George VI & Queen Elizabeth with Princesses Elizabeth & Margaret

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Малика Елизавета ота-онаси ва синглиси Маргарет билан отасининг тахтга ўтирган куни. Бу маросимни Елизавета «жуда-жуда ажойиб маросим" деб таърифлаган эди.
White Line 1 Pixel

1936 йили Қирол Жорж Бешинчи вафот этганидан сўнг қиролнинг тўнғич ўғли Дэвид Эдвард Саккизинчи деб эълон қилинди. Аммо у хотини - АҚШ фуқароси Уоллис Симпсонни танлади. Уоллис Симпсоннинг бундан олдин икки эридан ажралгани ҳам сиёсий ва ҳам диний тарафдан мамлакат қироли учун номақбул нарса деб кўрилар эди. Йил охирида у тахтдан воз кечгани ҳақида эълон қилди. Ноилож қолган Йорк Герцоги Қирол Жорж Олтинчи сифатида тахтга ўтирди. Отасига тож кийгизилиши маросими Елизаветада унутилмас таассурот қолдирди, у бу маросимни "жуда-жуда ажойиб маросим» деб ёзиб қолдирди.

Европада таранглик ортиб бораётгани манзарасида янги Қирол рафиқаси Малика Елизавета билан бирга британияликларнинг монархияга меҳр-муҳаббатини оширишга интилдилар. Ушбу интилишни уларнинг тўнғич қизи кейинчалик бутун умри давомида намойиш этди.

1939 йили 13 яшар малика Қирол отаси ва Малика онасига ҳамроҳлик қилиб Қироллик Денгиз Коллежига бордилар. Елизавета, унинг синглиси Маргаретни Коллеж кадетларидан бири, амакиваччаси, Греция Шаҳзодаси Филип кузатиб борди.

Тўсқинликлар

Princess Elizabeth marries Philip Mountbatten

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Малика Елизаветанинг Филип Маунтбаттен билан тўйи уруш асоратлари туфайли мамлакатда юзага келган маҳзунликни аритган эди.
White Line 1 Pixel

Бу икки ёшнинг илк учрашуви эмас эди. Аммо ушбу учрашув ёш қироличада ёш ҳарбий денгизчига нисбатан қизиқиш уйғонишига туртки берди.

Шаҳзода Филип олийнасаб қариндошлари билан ҳарбий хизматидан бўш вақтларида учрашиб турар ва 1944 йилда Елизавета 18 ёшга тўлган, у ҳарбий денгизчи қариндошини севиб қолган эди. Маликанинг хонасида шаҳзоданинг фотосурати осиғлиқ турар, улар бир-бирларига мактублар битардилар.

Уруш ниҳоясига яқин ёш малика Ёрдамчи Ҳудудий хизмат сафига қўшилди, у ерда юк автомобилини бошқариш ва таъмирлашни ўрганди.

Ғалаба куни малика Букингэм саройида Қироллик оиласи аъзолари сафига қўшилди, минглаб инсонлар бу жойга йиғилишган, ҳамма Европада уруш тугаганини байрам қилишар эди.

"Биз ота-онамиздан ташқарига чиқишга рухсат сўрадик", дея хотирлайди Қиролича. "Бизларни одамлар таниб қолмасалар бўлди, деб қўрққан эдик. Ёдимда, бегона одамлар бир-бирларининг қўлларидан тутганча Уайтхоллдан пастга қараб кетишган, биз ҳаммамиз бахтиёрлик ва енгил тортиш тўлқинида сузар эдик».

Уруш якунланганидан кейин ёш маликанинг Шаҳзода Филипга турмушга чиқиш истаги қатор тўсиқларга дуч келди. Қирол жонидан ортиқ кўрган қизини ўзгага ишонмас, Шаҳзода Филипнинг британиялик эмаслиги туфайли жамиятнинг казо-казолари унинг маликанинг умр йўлдоши бўлишини истамас эдилар.

Ота вафоти

Бироқ икки ёшнинг истаги барча тўсқинликлардан устун келди ва 1947 йилнинг 20 ноябрида никоҳ маросими Вестминстер Аббатлигида бўлиб ўтди.

Эдинбург Герцоги рутбасини олган Филип ҳарбий денгиз флоти офицери сифатида хизматини давом эттираверди. Уларнинг тўнғич фарзанди Чарлз 1948 йили дунёга келди, унинг синглиси Анна 1950 йили туғилди.

Бироқ уруш йилларидаги стресслардан Қиролнинг саломатлиги жиддий ёмонлашган, ашаддий кашандалик ўпка саратонини келтириб чиқарганди.

1952 йили январида 25 ёшли Елизавета турмуш ўртоғи Филип билан хорижий сафарга йўл олишди. Шифокорларнинг маслаҳатига қулоқ солмаган Қирол уларни кузатиш учун аэропортга чиқди. Бу Елизаветанинг отасини сўнгги бор тирик кўргани бўлди.

Қиролнинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни Елизавета Кенияда эшитди ва дарҳол Лондонга қайтди. Қиролича сифатида. Кейинчалик у шундай хотирлайди:

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам менда шогирдлик қилиш, малака ошириш имконияти бўлгани йўқ. Отам жуда ёш вафот этди. Бу шунчалик тез рўй бердики, масъулиятни тезда зиммага олиб, қўлингдан келганича юмушларни яхши бажаришни бошлаб юборишга тўғри келди."

Австралия ва Янги Зеландия

The Queen at her Coronation in 1953

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Қиролича Елизавета II-га тож кийдирилиши маросими Британия телевидениесида илк бор тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилган эди.

1953 йили июнида Қироличанинг тож кийиш маросими бўлди. Ўшанда Уинстон Черчилл мамлакат Бош вазири эди ва у тож кийиш маросимининг телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилишига қарши чиқди. Бош вазир қаршилигига қарамасдан, маросим кўрсатилди, миллионлаб инсонлар умрида биринчи марта тантанали маросимни, Қиролича Елизавета Иккинчининг қасамёд қабул қилиш маросимини томоша қилдилар.

Бу пайтда Британия урушдан кейинги харажатларни қисқартирган замон эди, Қироличанинг тахтга ўтириш маросимида айрим шарҳловчилар янги Елизавета даврининг тонгини кўрдилар.

Иккинчи Жаҳон Уруши Британия империясига якун ясаш учун хизмат қилди. Янги Қиролича тахтга ўтирган кунларда эса бундан олдин Британия империяси мустамлакаси бўлган мамлакатлар Ҳамдўстлик барпо этган эдилар. Қиролича 1953 йил ноябрида Ҳамдўстлик мамлакатлари бўйлаб сафарга чиққанида, собиқ мустамлакатлар, хусусан, Ҳиндистон ҳам ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

Елизавета Австралия ва Янги Зеландияга ташриф буюрган илк қудратдаги монарх бўлди. Ўшандаги тахминларга қараганда, барча австралияликларнинг тўртдан уч қисми Қироличани ўз кўзи билан кўриш учун кўчаларга чиққан экан.

1950-йиллар мобайнида Бирлашган қироллик байроғидан воз кечган кўплаб собиқ колониялар ўз ихтиёрлари билан ягона оила сафига қўшилдилар.

Айрим сиёсатчилар янги Ҳамдўстлик эндигина ташкил этилган Европа Иқтисодий жамиятига қарши ташкилотга айланади ва Британия ўз сиёсатини Европадан ташқарига қаратади, деган хаёлга ҳам бордилар. Аслида ҳам шундай бўлди.

Шахсий ҳужум

The Queen with Prince Phillip and President & Mrs Eisenhower in 1957

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қироличанинг 1957 йили АҚШга ташрифи унинг хориж бўйлаб кўп сонли сафарларидан бири бўлганди
White Line 1 Pixel

Аммо Британия таъсирининг пасайиб бораётгани 1956 йили Суэз канали инқирозида яққол кўзга ташланди.

Ҳамдўстлик ташкилоти инқирозлар пайтида бир мушт бўлиб коллектив қарор қабул қилоладиган ташкилот эмаслиги аёнлашди.

Мисрнинг Суэз каналини национализация қилиш таҳдидида жавобан Британия қўшинларини юбориш қарори кескин қаршиликларга дуч келди ва Бош вазир Энтони Эденни истеъфога чиқишга мажбурлади.

Сиёсий инқирозга Қироличанинг ҳам аралашишига тўғри келди. Консерватив партия янги лидерни сайлаш механизмига эга эмас эди. Қатор консультациялар ортидан Қиролича Ҳаролд Макмилландан янги ҳукуматни шакллантиришни сўради.

Қироличанинг шахсан ўзига ҳам ҳужум бўлди.

Лорд Алтринчам бир журналдаги мақоласида Қироличанинг маҳкамасини "ҳаддан зиёд Британ", "зодагонларга мўлжалланган" деб таърифлаган, агар матн ёзиб беришмаса, Қироличанинг ўзи оддий бир маъруза ҳам қилолмайди, деб ёзганди.

Лорд Алтринчамнинг ушбу сўзлари кўпчиликни ғазаблантирди ва унинг ўзи кўчада Империяга Содиқлар Лигаси деб аталган гуруҳ аъзолари томонидан калтакланди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу ҳодиса Британия жамияти тезлик билан ўзгараётгани ва монархияга нисбатан муносабатлар ўзгараётгани, асрлар давомида қадрият деб кўрилган масалалар савол остига олинаётганидан далолат эди.

"Монархия"дан "Қироллик оиласи"га

The Queen with Harold Macmillan

Сурат манбаси, Terry Disney / Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳаролд Макмилланнинг истеъфоси конституциявий инқирозни юзага келтирди
White Line 1 Pixel

Сарой тартиб-қоидаларига бетоқатлилиги аввалдан ҳам кўпчиликка маълум бўлган Қиролича турмуш ўртоғининг рағбатлантириши билан бу тартиб-қоидаларга ўзгартиришлар кирита бошлади.

Бунгача ёш аслзода хонимларнинг қироллик саройидаги модалар кўригида илк бор иштирок этиши мажбурий бир маросим сифатида кўриларди. Қиролича ушбу амалиётни тўхтатди. "Монархия" деган сўз ўрнига "Қироллик оиласи" деган ибора урфга кирди.

Ҳаролд Макмиллан бош вазирликдан истеъфога чиққан 1963 йили Қиролича яна бир сиёсий можаро марказида қолди. Консерватив партияда ҳамон янги лидерни танлаш тизими ишлаб чиқилмаган, шу сабаб Қиролича Граф Хьюм авлодидан Сэр Алек Дуглас-Хьюмни Бош вазир этиб тайинлади.

Бу Қиролича мушкул давр бўлди. У тахтни конституцияга риоя этиш билан бошқарар, айни пайтда бу монархияни ҳукуматдан янада кўпроқ ажратиш йиллари сифатида ҳам тарихда қолди.

Қиролича ўзининг бохабар бўлиш, маслаҳат қилиш ва огоҳлантириш сингари ҳуқуқларидан тўғри фойдаланди, ўзга суистеъмолликларга йўл қўймади, бундан ортиқ қадам ташламади.

Бу Қиролича юзма-юз келган энг сўнгги вазият бўлди. Шундан кейин Консерватив партия янги раҳбар "ўзидан-ўзи пайдо бўлсин» мазмундаги анъанадан воз кечди, қатъий тартиб ишлаб чиқилди.

Юмшоқ ёндашув

1960 йиллар охирларида Букингэм саройи Қиролллик оиласини жуда ҳам расмий қилиб оммага кўрсатиш ёндашувидан воз кечиш керак деган қарорга келди.

Ва бунинг натижаси ўлароқ "Қироллик оиласи" деган ҳужжатли фильм тасвирга олинди.

Би-би-сига Виндзорлар хонадонининг ичкарисида суратга олишга рухсат берилди.

Оила аъзоларининг ташқарида кабоб пишираётган онлари, Янги йил арчасини безаш, болаларни айланишга олиб чиқиш лаҳзалари акс этган тасвирлар пайдо бўлди.

Бу улар ҳаётидаги оддий юмушлар, аммо шу вақтгача оммага кўрсатилмаган кадрлар эди.

Танқидчилар Ричард Каустоннинг фильмини Қиролллик оиласига оид сирлилик пардасини олиб ташлаганликда айблашди.

Қиролича оиласи аъзоларининг оддий одамлардан фарқи қолмаган, дейишган, айниқса, Эдинбург Герцогининг ерда ўтириб кабоб пиширгани кадрлари танқидларга сабаб бўлган эди.

Scene from Royal Family documentary
Сурат тагсўзи, Қироллик оиласи ҳақидаги ҳужжатли фильм омма кўзига кўринмайдиган кўплаб ажойиб жиҳатларни намойиш этган эди.
White Line 1 Pixel

Лекин ҳужжатли фильм анча норасмий муҳитда олингани билан кўпчиликка манзур бўлган ва оддий одамларнинг монархияни дастаклови қайта тикланишига туртки берган эди.

1977 йили Кумуш Юбилей нишонланди. Бу байрам бутун мамлакат бўйлаб кўча зиёфатлари ва маросимларига айланган, ҳақиқий халқчил тўй кўринишини олган эди. Бунга қараб қироллик оиласи ва Қиролича халқ меҳрини қўлга киритди, дейиш мумкин эди.

Орадан икки йил ўтиб Британия Маргарет Тетчерни илк Бош вазир этиб сайлади. Давлат раҳбари бўлган аёл ва ҳукумат раҳбари бўлган аёл ўртасидаги муносабатлар силлиқ кечмаган.

Жанжаллар ва фалокатлар

Windsor Castle, the morning after the fire

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Виндзор қасридаги ёнғин Қиролича бошига тушган кулфатлардан бири бўлган ва Қиролича "даҳшат йили" деб таърифлашига туртки берганди.
White Line 1 Pixel

Мушкул соҳалардан бири Елизавета раҳбари ҳисобланган Ҳамдўстлик мамлакатларига нисбатан муносабат, Қироличанинг Ҳамдўстликка садоқати эди. У Африкадаги давлат раҳбарларини яхши билар, улар билан боғлиқ ишларда улар тарафини олар эди.

Хабарларда айтилишича, у Тетчернинг муносабати ва доим зиддиятга бориш билан иш кўриш услубини бош оғриқли ёндашув деган хулосага келган, бу нарса Бош вазир Тетчернинг Жанубий Африкадаги апартеид режимига қарши санкция жорий этишга қарши чиққанида ҳам кўзга ташланган эди.

Йилма-йил Қиролича жамоатчилик қаршисидаги мажбуриятларини адо этишда давом этди. 1991 йилдаги Кўрфаз урушидан кейин Қиролича Қўшма Штатларига сафар қилди. У АҚШ Конгрессининг қўшма мажлиси қаршисида маъруза билан чиққан илк Британия монархи бўлди. Ўшанда Президент бўлган ота Жорж Буш Қироличага шундай таъриф берганди: "биз уни таниганимиздан буён ҳурликнинг дўсти деб биламиз".

Шунга қарамасдан, орадан бир йил ўтиб Қироллик оиласининг бошига можаролар ва фалокатлар тушди. Қироличанинг иккинчи ўғли - Йорк Герцоги рафиқаси Сара билан ажрашди. Малика Анна ҳам эри Марк Филииппс билан ажрашди. Бунинг ортидан Уэлс Шаҳзодаси ва Маликасининг оиласига ҳам дарз кетди.

Йил якуни эса Қироличанинг севимли қасри Виндзор Қасрида катта ёнғин билан ниҳоясига етди. Бу қироллик оиласининг қанчалар ташвишу нотинчлик ичида қолганининг рамзи сифатида ҳам кўринди. Жамиятда баҳс келиб чиққан, Виндзор қасрининг таъмири учун маблағни солиқ тўловчилар зиммасига юклаш керакми ёки бу пул Қиролича ғазнасидан тўланиши керакми, деган савол муҳокамага қўйилди.

Омма муҳокамасидаги қадр-қиммат

Қиролича 1992 йилга "даҳшатлар йили" деган таърифни берди. Унинг Лондон Ситидаги нутқи монархияга душманона кайфиятда бўлган оммавий ахборот воситалари билан муносабатларни яхшилаш интилиши деб кўрилди. У бошқаларни монархия янада очиқроқ бўлиши керак деган фикрга кўндирмоқчи бўлди.

"Бирор бир институт, сити ёки монархия ўз садоқати ва дастакловини берганларнинг саволли нигоҳидан холи бўлмаслиги лозим. Биз ҳар биримиз ягона миллий жамиятимиз матосининг бир парчасимиз. Ва бу синчковлик раҳмдиллиликнинг бир ўлчови, яхши юмор ва тушуниш сингари самарали восита бўлмоғи лозим", деб айтганди Қиролича ўз маърузасида.

Монархия ўзини оқлашга интилаётган институтга айланган эди. Букингэм саройини томошабинлар учун очишга қарор қилинди. Бундан тушган маблағ Виндзор қасри таъмирига сарфланадиган бўлди. Бундан ташқари, Қиролича ва Уэлс Шаҳзодаси сармоядан тушган даромадларидан солиқ тўлайдиган бўлдилар.

Queen Elizabeth at the Commonwealth Heads of Government Meeting (CHOGM) in Perth, Australia, 2011

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ўз ҳукмронлиги йилларида Қиролича Ҳамдўстлик давлатларига садоқатини сақлаб қолди.

Қиролича ҳукмронлигининг дастлабки йилларида улкан бўлган Ҳамдўстлик мамлакатларига нисбатан умид ўзини оқламади. Британия ўзининг қадимий шерикларига ортини ўгиришга, Европа билан янги битимларга имзо чекишга мажбур бўлди.

Қиролича ҳамон Ҳамдўстликни қадрлар, ниҳоят Жанубий Африка республикасида апартеид режими ағдарилгани уни беҳад қувонтирди. У 1995 йил мартида Жанубий Африкага расмий сафар билан борди.

Ўз мамлакатида эса монархиянинг келажаги борми деган баҳс жамоатчилик ўртасида авжига чиққан, Қиролича эса ҳеч нарсага парво қилмасдан, ўз вазифаларини бажаришда давом этарди.

Уэльс Маликаси Диананинг ўлими

The Queen & Prince Philip view flowers laid to commemorate the death of the Princess of Wales

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Уэльс Маликаси Диананинг ўлими боис Қиролича танқидлар остида қолди.
White Line 1 Pixel

Британия ўзининг янги тақдирини топишга ҳаракат қилар экан, Қиролича мустаҳкам пойдевор кафолатидек турар, у ўзининг ролини миллат рамзи намойишида кўрарди.

Шунга қарамасдан, монархия силкинишда давом этарди.

Қироличанинг ўзи янги ноодатий танқидлар остида қолиб кетди. Бунга 1997 йил августида Париждаги автомобиль ҳалокатида Уэлс Маликаси Диананинг ўлими сабаб бўлди.

Оломон Лондондаги саройлар остонасига мотам гулчамбарларини қўйиб, Диана ўлимидан қайғуга тушган кунларда Қиролича ўз қайғусини оммага кўрсатишни истамади, у ўзи учун доим муҳим миллий тадбирларда ўзини қандай тутишни муҳим деб ҳисоблаган бўлса, ана шундай йўл тутди.

Унинг кўплаб танқидчилари бир нарсани тушунмасдилар: Қиролича маликанинг ўлимидан кейин кузатилган ўз мотамини "сочини юлиб" оммага кўрсатадиган авлод вакили эмас эди, у мансуб бўлган авлод ўз ғамини ичига ютишга ўрганган эди.

Айни пайтда у Диананинг ўлимидан кейин онасидан айрилган невараларига ғамхўрлик кўрсатиши талаб қилинаётган буви ҳам эди.

Ниҳоят у жонли эфирда келини вафоти муносабати билан таъзия билдириб чиқиш қилди, монархияни вазиятга мослашувчан қилишга ваъда берди.

Йўқотишлар ва байрамлар

Queen Elizabeth II accepts flowers from Royal fan Terry Hutt outside at St Paul's Cathedral, London, after a service of thanksgiving in honour of her 80th birthday

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Шунча кўп ҳодисаларга қарамасдан, Қироличанинг машҳурлигига путур етмади
White Line 1 Pixel

Қиролича тож кийганининг Олтин юбилейи нишонланган 2002 йили волидаси Малика Она ва синглиси Малика Маргарет вафот этди. Яқинларидан ажралиш юбилейи шодлигига соя солди. Монархия келажаги борасидаги баҳслар ҳамон тинмаётганига қарамасдан, юбилей нишонланган тунда миллионлаб инсонлар Букингэм саройи ёнида тўпландилар.

2006 йил апрелида 80 ёшга тўлгани муносабати билан Қиролича Виндзор кўчалари бўйлаб норасмий пиёда юриб ўтди. Кўчанинг икки тарафида минглаб одамлар Қироличани қутлаб, унга яхши тилаклар билдириш мақсадида тизилдилар.

Ва 2007 йил ноябрида Қиролича ва Шаҳзода Филип никоҳининг 60 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан Вестминстер Аббатлигида ташкиллаштирилган махсус маросимга 2000 киши тўпландилар.

2011 йил апрелида ҳам Қиролича учун бахтли тўй маросими бўлиб ўтди. У невараси Кембридж Герцоги Уилямнинг Кэтрин Миддлтонга уйланиши тўйида қатнашди. Ўша йили майида Қиролича Ирландия Республикасига илк расмий сафар билан борган Британия монархи бўлди. Ушбу ташриф буюк тарихий аҳамиятга эга сафар деб кўрилди.

Ирланд тилида бошлаган ўз нутқида "биз қилган ишлар ҳаммамиз хоҳлаганидан бошқача бўлганига қарамасдан", гина-кудуратларни унутиш ва ярашишга даъват қилди.

Референдум

Martin McGuinness shakes hands with the Queen

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Қироличанинг Мартин Макгиннес билан қўл бериб кўришиши эски яраларнинг битишига мадад рамзи сифатида кўрилди
White Line 1 Pixel

Орадан бир йил ўтиб, Қиролича Кумуш Юбилейи тантаналари муносабати билан Шимолий Ирландияга ҳам ташриф буюрди. Қиролича ва собиқ IRA қўмондони Мартин Макгиннес билан қўл бериб кўришдилар.

Бу тарихий онлар эди. Чунки Британия монархи учун азиз бўлган қариндоши Лорд Луис Маунтбаттен айнан IRA бомбаси туфайли 1979 йили ҳаётдан кўз юмган эди.

Кумуш Юбилей юз минглаб инсонларни кўчага олиб чиқди. Тантаналарнинг энг юқори нуқтаси Лондондаги халқ сайллари бўлди.

2014 йили сентябрида Шотландия мустақиллиги учун ўтказилган референдум Қиролича учун яна бир синов бўлди. Қироличанинг 1977 йилги парламентга қилган мурожаати ва бу мурожаатида Бирлашган Қиролликни сақлаб қолиш мақсадидаги аҳди жуда кам сонли одамларнинг ёдида қолган эди.

"Менинг аждодларим орасида бир неча Англия ва Шотландия қироллари ва маликалари, Уэлс шаҳзодалари бўлганлар ва ушбу руҳланишларни мен осон тушунаман. Бироқ мен Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Қироличаси сифатида бошимга тож кийгизилганини унутолмайман", дейилади ўша нутқда.

Шотландия референдумидан бир кун илгари эълон қилган мурожаатида Қиролича одамлар ўз келажаги ҳақида жуда пухта ўйлаб иш кўришларига умид билдирди.

The Queen, 1955

Сурат манбаси, Getty Images

Овоз бериш натижалари эълон қилинганидан кейин у Қироллик парчаланмаганидан енгил тортгани сезилиб турган баёнот эълон қилди. Бунда сиёсий ландшафт ўзгаргани эътироф этилган эди.

White Line 1 Pixel

"Мана энди, олдинга қараб юришда давом этарканмиз, изҳор этилган турфа қарашларга қарамасдан, бизларни Шотландияга бўлган мустаҳкам муҳаббат боғлаб туради. Бу нарса биз ҳаммамизнинг бирлашишимизга кўмаклашадиган омиллардан биридир", дейилади Қиролича баёнотида.

2015 йил 9 сентябрида у Британия тарихида тахтда энг узоқ ўтирган монарх бўлди. Бундан олдин унинг катта бувиси Қиролича Виктория Британиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган қироли деб эълон қилинган эди. Ушбу янгиликка Қиролича Елизавета унинг ўзига хос совуққонлик билан шундай муносабат билдирди: "Бу мен интилган нарса бўлмаган".

Орадан кўп ўтмай, 2016 йил апрелида Қиролича Елизаветанинг 90 йиллик юбилейи нишонланди.

Қиролича ҳукмронлигининг сўнгги йилларида монархия у тахтга ўтирган замондагидек кучли бўлмаса-да, у ўз таъсирига бўйсунадиган соҳаларда ҳукмфармоликда давом этаверди ва Британия халқи юрагида унга нисбатан меҳр-эҳтиром сақланиб қолди.

Тахтга ўтирганининг Кумуш Юбилейи муносабати билан у 30 йил илгари Жанубий Африкада берган ваъдасини ёдга олди:

"Мен 21 ёшга тўлганимда бутун ҳаётимни халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда бердим ва бу ниятимга етишда Худодан мадад сўрадим. Ушбу ваъда менинг ҳали жуда ёш кунларимда ва ҳали ҳукм чиқаришда тажрибасиз бўлган вақтимда берилганига қарамасдан, мен бундан афсусланмайман ёки ўша ваъдамдаги бирорта ҳам сўздан қайтмайман."