Роҳинга мусулмонлари: Дунё уларни нега унутди?

Бирма буддавийлари Роҳинга мусулмонларига қилаётган ҳужумларни БМТ "ирқий қирғин" ҳаракатига қиёслаган.

"Бирма ўз ҳудудларидаги мусулмонларни йўқотиш ниятида" - деган эди БМТ вакили Жон Маккиссик.

Бирма расмийлари буни тан олишмайди.

Аммо БМТ вакилига кўра, "мусулмонларнинг уйлари ёқилмоқда, эркаклар ва болалар ўлдирилмоқда, аёллар зўрланмоқда".

Нафақат зўравон буддавий радикаллар, балки Бирма ҳукумати хавфсизлик кучлари ҳам бу каби жиноятлари амалга ошираётгани айтилади.

Сўнгги бир ҳафта ичида 40 мингга яқин қочқин қўшни Бангладешга қочиб ўтган. Бироқ Роҳингаларни кўп мамлакатлар қабул қилаётгани йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02